Экология      Бош саҳифа

Электр транспорт воситаларига ўтиш глобал CО₂ ташламаларини 2 гигатоннага камайтиради

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда транспорт воситалари сони кескин ошиб бормоқда. Агар 2021 йилда мамлакатда 3,14 миллион автомобиль рўйхатдан ўтган бўлса, 2025 йилга келиб уларнинг сони 66 фоизга ошиб, 5,2 миллионга етди.

Электр транспорт воситаларига ўтиш  глобал CО₂ ташламаларини 2 гигатоннага камайтиради

Бундай кескин ўсиш, айниқса, Тошкент шаҳрида яққол сезилмоқда. Бу ерда автопарк­нинг кўпайиши атмосфера ҳавосининг сифати ва аҳоли саломатлигига бевосита таъсир кўрсатмоқда.

Жаҳон статистикаси шуни кўрсатадики, атмосферага зарарли ташламаларнинг 60 фоизи автотранспорт воситаларидан келади. Бу республикада атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, шаҳарларда чанг, зарарли газлар ва тутун концентрациясининг кўпайиши билан боғлиқ фуқаролар мурожаатлари сони кўпайишида намоён бўлмоқда.

Халқаро статистик маълумотларга кўра, ҳавони ифлослантирувчи манбалар қуйидагича тақсимланади:

– транспорт воситалари – 59%,

– саноат корхоналари – 21%,

– электр энергияси ишлаб чиқариш – 20%.

Айниқса, AI-80 маркали паст октанли бензин ёрдамида ишлайдиган автомобиллар катта хавотир уйғотмоқда. Ушбу ёнилғи ишлатилганда атмосферага юқори сифатли ёнилғи турларига нисбатан анча кўп карбонат ангидрид, азот оксидлари, олтингугурт диоксиди, углеводородлар ҳамда PМ 2.5 заррачалари чиқарилади.

Жаҳон ҳамжамияти ушбу йўналишда транспортдан чиқадиган зарарли чиқиндиларни камайтириш бўйича фаол чоралар кўрмоқда. Жумладан:

– Европа Иттифоқи мотор ёқилғиси сифатини «Евро» стандартлардан фойдаланган ҳолда қатъий назорат қилади. 2005 йилда жорий этилган Евро-4 стандарти паст сифатли ёнилғи, жумладан, AI-80 бензинидан фойдаланишни чеклаб қўйди.

– Эфиопия 2024 йил январь ойида бензин ва дизель ёнилғисидаги автомобиллар импортини тўлиқ тақиқлаган биринчи давлат бўлди. Ушбу қарор ёнилғи импорти харажатларини қисқартирди ва экологик вазиятни яхшилади.

– Чили ва АҚШ 2035 йилгача бензинли автомобилларни сотишни тўхтатиш режаларини эълон қилди.

– МДҲ давлатларида ҳам AI-80 ёнилғисидан фойдаланиш тақиқланган, электромобиллар олиб киришда солиқ имтиёзлари берилган. Фақат Афғонистон бундан мустасно бўлиб, бу турдаги ёнилғидан кенг фойдаланиш давом этмоқда.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ёнилғи таркибидаги олтингугурт миқдорини камайтириш азот оксиди ташламаларини 30 фоизга қисқартириши мумкин. Электр транспорт воситаларига ўтиш глобал CО₂ ташламаларини 2 гигатоннага камайтиради.

Стандартларни таққослаш, шунингдек, экологик талаблардаги фарқни кўрсатади:

– AI-80 олтингугурт миқдорини 0,5 фоизгача, «Евро-5» стандарти эса атиги 0,001 фоиз (500 баравар кам) га рухсат беради;

– AI-80 таркибидаги бензол миқдори 5 фоизга етиши мумкин, «Евро-5» эса бу кўрсаткични 1 фоизгача чеклайди;

– «Евро-5» стандарти ёниш жараёнида ароматик бирикмалар улушини ҳам чеклайди, AI-80да эса бундай меъёрлар умуман йўқ.

Экологик таҳдидларнинг кучайиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон изчил равишда паст октанли ёнилғидан воз кечиш йўлидан бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги Фармонида 2025 йил охиригача AI-80 русумли мотор ёнилғисидан фойдаланиш ва сотишга чекловлар жорий этилиши белгиланган эди. Шу билан бирга, аҳолининг сифатли, экологик тоза ва арзон ёнилғи билан таъминланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 2 сентябридан бошлаб «Ўзбекнефтгаз» АЖ AI-80 русумли бензинни биржа савдоларига қўйишни тўхтатди, шу билан бирга AI-92 бензинини сотиш ҳажмини оширди.

Ўзбекистон транспорт воситаларидан зарарли ташламаларни камайтиришга қаратилган глобал тенденцияларга босқичма-босқич амал қилмоқда. AI-80дан воз кечиш ҳаво сифатини яхшилаш, фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш ва «яшил» иқтисодиётни шакллантиришга қаратилган муҳим қадамдир.

 

Далат экологик экспертизаси

маркази ахборот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Сунъий интеллект  2030 йилга бориб 1,3 млрд  кишига етадиган сувни сарфлаши мумкин

Сунъий интеллект 2030 йилга бориб 1,3 млрд кишига етадиган сувни сарфлаши мумкин

🕔15:02, 11.06.2026 ✔78

Сунъий интеллектни таъминлайдиган маълумот марказлари 2030 йилга бориб 1,3 миллиард одамнинг асосий маиший эҳтиёжлари учун зарур бўлган сувни талаб қилиши мумкин. Бу ҳақда БМТ университети ҳузуридаги Сув ресурслари, атроф-муҳит ва саломатлик институти маълум қилди.

Батафсил
Ўзбекистон биоxавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни  кенгайтирмоқда

Ўзбекистон биоxавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

🕔16:58, 04.06.2026 ✔96

«Eco Expo Central Asia 2026» халқаро кўргазмаси доирасида «Ўзбекистонда биохавфсизлик ташаббусининг ишга туширилиши: Картахена протоколини тарғиб қилиш» мавзусида сайд-ивент бўлиб ўтди.

Батафсил
Медиация институти:  Экологик ва оилавий низолар ечимидамуҳим нуқта

Медиация институти: Экологик ва оилавий низолар ечимидамуҳим нуқта

🕔16:49, 04.06.2026 ✔123

Сўнгги йилларда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда низоларни судгача ва суддан ташқари тартибда ҳал этиш механизмларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сунъий интеллект  2030 йилга бориб 1,3 млрд  кишига етадиган сувни сарфлаши мумкин

    Сунъий интеллект 2030 йилга бориб 1,3 млрд кишига етадиган сувни сарфлаши мумкин

    Сунъий интеллектни таъминлайдиган маълумот марказлари 2030 йилга бориб 1,3 миллиард одамнинг асосий маиший эҳтиёжлари учун зарур бўлган сувни талаб қилиши мумкин. Бу ҳақда БМТ университети ҳузуридаги Сув ресурслари, атроф-муҳит ва саломатлик институти маълум қилди.

    ✔ 78    🕔 15:02, 11.06.2026
  • Ўзбекистон биоxавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни  кенгайтирмоқда

    Ўзбекистон биоxавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

    «Eco Expo Central Asia 2026» халқаро кўргазмаси доирасида «Ўзбекистонда биохавфсизлик ташаббусининг ишга туширилиши: Картахена протоколини тарғиб қилиш» мавзусида сайд-ивент бўлиб ўтди.

    ✔ 96    🕔 16:58, 04.06.2026
  • Медиация институти:  Экологик ва оилавий низолар ечимидамуҳим нуқта

    Медиация институти: Экологик ва оилавий низолар ечимидамуҳим нуқта

    Сўнгги йилларда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда низоларни судгача ва суддан ташқари тартибда ҳал этиш механизмларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 123    🕔 16:49, 04.06.2026
  • Электросамокатлар: тақиқ эмас, тартиб керак

    Электросамокатлар: тақиқ эмас, тартиб керак

    Сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистон йирик шаҳарларида янги транспорт оммалашди. Бир пайтлар фақат истироҳат боғлари ёки туристик масканлардаги вақтинчалик кўнгилочар восита сифатида қабул қилинган электросамокатлар (микромобиллик транспорти) бугун кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди.

    ✔ 98    🕔 16:46, 04.06.2026
  • Сўнмас  гўзаллик… пластик  чиқиндидан

    Сўнмас гўзаллик… пластик чиқиндидан

    Биласизми, ҳар куни миллионлаб пластик пакетлар ўйламасдан чиқиндига ташланади. Улар чиқиндихоналарда тўпланиб, дарё ва океанларни ифлослантиради, тупроқда эса йиллар давомида сақланиб қолади. Аммо Хоразм вилояти Урганч туманида бошқача манзара юз бермоқда: пластик чиқиндилар нафис гулларга, умид, ижодкорлик ва имконият рамзига айланмоқда.

    ✔ 82    🕔 16:42, 04.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар