«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
БатафсилЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан жорий йил январь ойида миллий экологик маркировкалаш тизими жорий этилган эди. Июнь ойида эса «яшил» давлат харидларида экологик маркировкаланган товарлар ва хизматларнинг устуворлиги белгилаб берилди. Бу – минтақа учун ноёб тажриба бўлиб, дунёдаги энг яхши амалиётларга асосланган.
Тошкентда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Давлат экологик сертификатлаш ва стандартлаш маркази томонидан «Ўзбекистон Республикасида яшил давлат харидлари салоҳиятини амалга ошириш учун ишлаб чиқарувчилар ва харидорлар ўртасида бозор мулоқоти» мавзусидаги давра суҳбатида айни шу масала муҳокама марказида бўлди. Унда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Франция тараққиёт агентлиги, «Expertise France» компанияси ҳамда бизнес доиралар вакиллари иштирок этди.
Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази директори Нодиржон Юнусов «яшил» харидлар эко маҳсулотлар бозори ривожланишига, бу эса эко маҳсулотларга талабнинг ортиши ва ишлаб чиқариш жараёнларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришнинг бозор механизмларини жорий этишга кучли туртки беришини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Бугунги кунда хўжалик юритувчи субъектлар иштирокидаги импорт ва экспорт жараёнларида экологик маркировкаланган маҳсулотларни оптимал харид қилишни ташкил этиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу боис харид ташкилотлари ва маҳсулот ишлаб чиқарувчилар томонидан «яшил» харидлар лойиҳаси ривожига доир масалалар кўпчиликни қизиқтиряпти.
Шунингдек, экологик сертификатлаштиришнинг қандай амалга оширилиши, унга қандай тайёргарлик кўриш кераклиги, қайси экологик сертификатлар давлат харидорлари томонидан қабул қилиниши ва улар учун қанча балл берилиши, бизнес вакиллари учун экологик сертификатлашни жорий этишни енгиллаштириш каби масалалар ҳам ишлаб чиқарувчилар учун катта аҳамиятга эга бўлмоқда. Кенг муҳокамалар чоғида мутахассислар ушбу йўналишда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар бўйича бизнес вакилларининг таклифлари асосида чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил