«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
БатафсилPowerChina – Хитойнинг электр энергия қурилиши корпорацияси бўлиб, Европа ва Марказий Осиёда қурғоқчилик ҳамда иссиқдан зарар кўрган ҳудудларни қўллаб-қувватлашга қаратилган яшил энергия лойиҳаларини амалга оширмоқда.
Бу ташаббуслар орқали компания паст углеродли энергия тизимига ўтишни жадаллаштиряпти, дея хабар бермоқда FuelCellsWorks.com сайти.
Маҳаллий шароит ва эҳтиёжларга мос равишда қуёш, гидроэнергетика ҳамда яшил водород лойиҳаларини барпо этаётган PowerChina иқлим муаммоларига бир қатор амалий ечимларни таклиф қилмоқда.
Глобал иқлим босимига қарши навбатдаги йирик ютуқ сифатида компания Босния ва Герцеговинадаги «Улог» гидроэлектростанциясини расман якунлаб, фойдаланишга топширганини айтиш мумкин. Қуввати 35,14 мегаватт бўлган мазкур иншоот нафақат электр энергияси ишлаб чиқариш, балки экологик сув таъминоти эҳтиёжларини ҳам қондиришга хизмат қилади.
Марказий Осиё минтақасида илк саноат миқёсидаги яшил водород лойиҳаси Тошкентда синов тариқасида ишга туширилди. Бу «PowerChina»нинг мазкур соҳадаги биринчи халқаро лойиҳаси бўлиб, Ўзбекистонда яшил энергияга ўтиш борасидаги саъй-ҳаракатларда муҳим қадам сифатида баҳолаш мумкин.
Асосий ишлаб чиқариш объекти Тошкентдаги «Махам» кимё заводида жойлашган. Унда 4 дона 1 000 Нм³/соат қувватли АЛК электролиз тизимлари ўрнатилган бўлиб, умумий қуввати 20 МВтни ташкил этади. Корхона йилига 3 150 тонна яшил водород ишлаб чиқариш имконига эга. Бу ҳажм илгари қўлланган кулранг водород ишлаб чиқариш усулларига нисбатан, йилига тахминан 30 минг тонна карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтиради.
Лойиҳа Марказий Осиё ва ундан ташқаридаги давлатларда яшил, паст углеродли энергия трансформациясини жадаллаштиришда аҳамиятли бўлиб, келгусида энергия хавфсизлиги ва экологик барқарорлигини таъминлашга ҳисса қўшади.
Кўплаб техник ва ташкилий қийинчиликларни енгиб ўтган ҳолда, лойиҳа нафақат минтақа учун, балки бутун дунёда яшил водород ишлаб чиқариш бўйича қимматли тажриба яратади.
Бугунги кунда дунё мисли кўрилмаган экологик муаммоларга дуч келар экан, PowerChina аниқ ва тизимли чоралар билан тоза энергияга глобал ўтишни тезлаштиришга қатъий бел боғлаган.
Ирода РАҲМОНАЛИЕВА тайёрлади.
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил