Экоолам      Бош саҳифа

Ов мавсуми ёпиқ, аммо балиқ бозорида савдо авж

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлда қабул қилинган «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, ҳар йили 1 мартдан 15 августга қадар ов мавсуми ёпилади.

Ов мавсуми  ёпиқ,  аммо балиқ бозорида  савдо авж

Бу вақтда ёввойи ҳайвонлар, балиқ ва қушларни овлаш қатъий тақиқланади. Чунки бу даврда уларнинг кўпайиш мавсуми давом этади. Бундай вазиятда ов қоидаларини бузиш, хусусан, тақиқланган даврда ов қилиш қонунчиликка кўра қатъий жавобгарликка сабаб бўлади.

Юртдошларимиз ов мавсуми тугаган даврда табиатга янада эҳтиёткорона муносабатда бўлишлари лозим. Бироқ орамизда мавжуд қонун-қоидаларни назар-писанд қилмайдиганлар ҳам йўқ эмас. Буни билмоқчи бўлганлар ўзлари истаган балиқ бозорига бориб кўришлари мумкин.

Шу кеча-кундузда ҳам бозорларда балиқ савдоси авжида. Фермер хўжаликлари ва бошқа тур тадбиркорлик субъектлари етиштираётган балиқлардан ташқари қўлда чакана усулда овланган балиқлар ҳам йўқ эмас. Фермерлар ва тадбиркорлар бозорга тонналаб балиқ олиб чиқса, чакана овловчилар бир уюм-бир уюм олиб чиқишади. Ана шу бир уюм-бир уюмгина балиқлар ҳам айни увилдириқ сочадиган паллада тўрга тушиб қолгани чатоқ-да.

Чекка-чеккада сотилиб турган бу балиқларнинг нархи тадбиркорлар томонидан етиштирилган балиқларга қараганда анча қиммат, лекин бозори чаққон. Чунки табиий шароитда, оқар сувда катта бўлган балиқ гўшти мазали бўлиши барчага бирдай аён.

Шу ўринда савол: ов тақиқланган бўлса, бозорларимизга табиий шароитда ўсган бу балиқлар қандай кириб келмоқда? Улар қаерда овланяпти?

Кейинги йилларда  браконьерлар электр таъсирида балиқ овлаши урфга кирганини яширишга асло ҳожат йўқ. Оқибатда, овланган балиқ билан бирга сувга сочилган увилдириқлар ҳам электр кучланиши оқибатида жиддий шикастланади ёхуд нобуд бўлиш хавфи ортиб бормоқда. Кўплаб балиқларнинг ноёб турлари ана шунинг оқибатида йўқолиб кетиш хавфи остида қолмоқда.

Яқинда Бухоро вилоятининг Олот тумани ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида ноқонуний равишда ов қилаётган фуқаролар аниқланиб, тегишли жавобгарликка тортилган эди. Ана шундай масъулиятли паллада ов қилиш талаблари бузилишининг олдини олиш мақсадида барча жойларда тегишли ташкилотлар доимий равишда назорат-рейд тадбирлари ўтказишда давом этишлари лозим.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔20

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔20

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар