Экоолам      Бош саҳифа

Экологик масалалар ечимида кенг кўламли ёндашув

Атмосфера ифлосланиши, глобал исиш, чиқиндиларни тўғри бошқара олмаслик, биохилма-хилликнинг камайиши ва сув танқислиги каби глобал экологик таҳдидлар бутун дунё жамоатчилигини жиддий ташвишга солмоқда.

Экологик  масалалар ечимида  кенг кўламли ёндашув

Бундай мураккаб муаммоларни ҳал этиш учун замонавий ва комплекс ёндашувлар, хусусан, STEAM таълими катта аҳамият касб этмоқда.

STEAM ёндашуви экологик муаммоларни илмий асосда таҳлил қилиш, инновацион технологиялар орқали ҳал этиш, шунингдек, экологик онгни шакллантиришда самарали воситадир.

Юртимизда яшил иқтисодиётга ўтиш йўлида 2023 – 2030 йилларга мўлжалланган «Яшил ўсиш стратегияси» қабул қилинган. Ушбу стратегияда энергия самарадорлигини ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини (қуёш, шамол, биогаз) жорий этиш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва чиқиндисиз ишлаб чиқаришга ўтиш ҳамда экологик тоза транспорт воситаларини ривожлантириш каби асосий йўналишлар белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Париж келишувига қўшилиб, «Миллий иқлим ўзгаришига мослашув стратегияси»ни ишлаб чиқди. Унда сув ресурсларини бошқариш, қурғоқчиликка қарши кураш, биохилма-хилликни сақлаш каби устувор йўналишлар белгиланган. Шу билан бирга, экологик таълим ва онгни оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

Глобаллашув шароити, урбанизациянинг кенгайиб бориши экологик муаммоларни юзага келтиришдаги омил сифатида ҳам намоён бўлаётганини кўришимиз мумкин. Атмосфера ифлосланиши, саноат чиқиндилари, транспорт ва энергетика соҳаларининг миссиялари иқлим ўзгаришларига олиб келмоқда, бу эса инсон саломатлиги ва табиий муҳит учун хавф туғдиради. Биохилма-хилликнинг камайиши антрпоген омиллар натижасида юзага келмоқда. Шу сабабли, анъанавий ёндашувлар етарли бўлмай, STEAM асосидаги интеграциялашган, таҳлилий ва ижодий фикрлашга асосланган усулларни қўллаш долзарб ҳисобланади.

STEAM таълими беш йўналишдан ташкил топган: фан, технология, муҳандислик, санъат ва математика. Бу йўналишлар экологик муаммоларни илмий асосда тушуниш, янги технологиялар яратиш, барқарор инфратузилма қуриш, экологик онгни тарғиб қилиш ва муаммоларни моделлаштиришда биргаликда ишлайди. STEAM ёндашуви ёшларни илмий ва ижодий фикрлашга, мураккаб муаммоларни комплекс ҳал қилишга ўргатади. 

STEAMга оид тадқиқотлар экологик муаммоларни аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва самарали ечимлар ишлаб чиқишда катта роль ўйнайди. Илмий тадқиқотлар иқлим ўзгариши сабабларини аниқлашга, технологик инновациялар атроф-муҳитга салбий таъсирларни камайтиришга хизмат қилади. Муҳандислик лойиҳалари биоинжиниринг ва яшил энергия соҳасида янги тизимлар яратади. Санъат экологик саводхонликни ошириш ва фуқаролик онгини уйғотишда муҳим восита ҳисобланади. Математика эса иқлим прогнозлари ва чиқинди бошқаруви стратегияларини ишлаб чиқишда қўлланилади.

Жаҳон тажрибасида, масалан, Жанубий Кореяда «Green Smart School» лойиҳаси орқали ўқувчилар энергия тежаш ва чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича таълим олмоқда. Сингапурда STEAM асосидаги «Eco Stewardship Programme» экологик етакчиларни тайёрлайди. Ўзбекистонда ҳам Орол денгизи фожиаси, сув танқислиги, чиқиндиларни бошқаришдаги муаммоларни ҳал қилишда STEAM ёндашуви муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон шароитида STEAMга асосланган тадқиқотлар ва таълим тизимини кенгайтириш учун академик лицейлар ва олий таълим муассасаларида экологияга оид лабораториялар ташкил этиш, «Яшил мактаблар» ва «Барқарор ривожланиш» клублари орқали ёшларнинг лойиҳавий фикрлашини ривожлантириш, экологик стартаплар ва грантларни қўллаб-қувватлаш зарур. Рақамли технологияларни кенг жорий этиш табиатни муҳофаза қилиш соҳасида янги имкониятлар яратади. STEAM таълими ёшларни нафақат назарий билимга, балки амалий ечимлар топишга ҳам йўналтириб, масъулиятли фуқаролик позициясини шакллантиради.

Шу билан бирга, экологик муаммоларни ҳал этишда STEAM асосидаги интеграциялашган ёндашув туб моҳиятини тушуниш, комплекс ечимлар ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга татбиқ этишда катта аҳамиятга эга. Ёшларни экологик тадқиқотларга жалб этиш, илмий-инновацион лойиҳаларда иштирокини таъминлаш барқарор келажак сари қадам ташлашга хизмат қилади. Давлат сиёсатида STEAM таълимини экологик соҳада қўллаб-қувватлаш, грантлар ва танловлар ташкил этиш, илмий лабораториялар фаолиятини кучайтириш зарур.

Экологик муаммоларни ҳал этишда STEAM ёндашуви – келажак учун энг истиқболли, илмий ва амалий жиҳатдан асосланган йўл ҳисобланади. Бу йўналишдаги ҳар бир ташаббус инсоният ва табиат ўртасидаги уйғунлик сари муҳим қадамдир. Ўзбекистон давлатининг экологик сиёсати ва STEAM таълими соҳасидаги фаолияти мамлакатда барқарор ривожланишга, яшил иқтисодиётга ўтишга, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ва ёш авлодни юқори даражадаги экологик онгга эга этишга хизмат қилмоқда.

 

Нилуфар МАТКАРИМОВА,

педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔5

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 5    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 32    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 32    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 33    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 43    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар