Экоолам      Бош саҳифа

Партия мақсадларининг ҳаётий кўринишлари

Ҳар бир қабул қилинган қонун, дастур ҳаётда ўз аксини топиши, инсон манфаатларига хизмат қилиши керак.

Партия  мақсадларининг ҳаётий  кўринишлари

Жорий йилги давлат дастурида белгиланган вазифалар, қабул қилинган қонунлар ижроси ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигини ўрганиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎЭП фракция­си раҳбари Абдушукур Ҳамзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Рес­публикасида маҳаллий аҳоли билан учрашувлар ўтказди, одамлар турмуши билан яқиндан танишди.

 

Томорқага меҳр – рўзғорга барака

Депутат Абдушукур Ҳамзаев Элликқалъа туманидаги Ибн Сино маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуш тарзи билан танишди. Бу ерда амалга оширилаётган томорқа ишлари, одамларнинг ерга бўлган муносабати ўзига хос ибрат намунаси дейиш мумкин.

– Ҳовлимизда помидор, булғор қалампири, пиёз, саримсоқ пиёз ва ҳар хил кўкатлар етиштирамиз. Ўзимиздан ортганини бозорга чиқарамиз. Меҳнат қилиб шунга амин бўлдимки, меҳнат қилган одам ҳеч қачон муҳтожликка дуч келмас экан. Сабр билан қилган меҳнатимиз ҳузурини кўрмоқдамиз, – дейди маҳалладаги хонадонлардан бирининг эгаси Бекмуҳаммад Мирзақулов.

Партия раҳбари томорқа ишлари билан танишиб, бугунги кунда ана шундай ташаббускор инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади. Шу билан бирга, аҳолига томорқадан фойдаланишда қўшимча имкониятлар яратиш бўйича туман мутасаддилари билан бир қатор таклифларни муҳокама қилди.

 

Миллий маҳсулот – жаҳон бозорида

Элликқалъа туманида фаолият юритаётган «Bustan silk» МЧЖ корхонаси бир неча йилдан буён пилла етиштириш, ипак хомашёсини қайта ишлаш ва ундан тайёр маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланиб келмоқда. Ишчи гуруҳ мазкур корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни, экспорт салоҳияти ва хотин-қизлар бандлигига қўшаётган ҳиссаси билан танишди. Бу ерда ипак маҳсулотлари асосан Ҳиндистон, Хитой ва Вьетнам давлатларига экспорт қилинмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида 352,7 минг АҚШ долларлик маҳсулот хорижга экспорт қилинган бўлиб, йил якунгигача бу кўрсаткични 1 млн доллардан ошириш режа қилинган.

Бугунги кунда корхонада 42 нафар хотин-қиз доимий ишламоқда. Йил якунига қадар эса ипак ва пахта толаларидан қўл услубидаги дастгоҳлар ёрдамида миллий анъаналар асосида адрас матоларини тўқиш йўлга қўйилади. Бу эса яна 15 нафар маҳаллий хотин-қизни иш билан таъминлаш имконини беради.

«Bustan silk» тажрибаси шуни кўрсатадики, миллий маҳсулотларни қайта жонлантириш ва уларни жаҳон бозорига олиб чиқиш орқали нафақат иқтисодий, балки ижтимоий барқарорликка ҳам эришиш мумкин. Бу каби ташаббуслар кенг қўллаб-қувватланиши ва бошқа ҳудудлар учун ҳам намуна бўлиши лозим.

 

Органик маҳсулот – глобал экспорт сари қадам

Бугун инсон саломатлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва экологик барқарорлик масалалари энг долзарб муаммолардан бирига айланган. Ана шундай шароитда органик маҳсулот етиштириш – бу шунчаки аграр фаолият эмас, балки табиат билан уйғунликда, инсон қадрига ва келажак авлод манфаатига хизмат қилувчи масъулиятли ёндашувдир.

Органик деҳқончилик тупроқнинг табиий унумдорлигини сақлаш, кимёвий моддаларсиз озиқ-овқат етиштириш, соғлом турмуш тарзига ҳисса қўшиш имконини беради.

Бугун экологик тоза маҳсулотларга бўлган талаб нафақат маҳаллий бозорда, балки халқаро миқёсда ҳам ортмоқда. Бу эса юртимизда ушбу соҳани ривожлантириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва органик бренд орқали дунё бозорида муносиб ўрин эгаллаш зарурлигини анг­латади.

Қорақалпоғистонда фаолият юритаётган «Biogomus» фермер хўжалигининг тажрибаси нафақат аграр соҳадаги юксалиш, балки Экологик партиянинг амалий қўллаб-қувватловига лойиқ ютуқ сифатида алоҳида эътироф этилади.

ЎЭП раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдушукур Ҳамзаев Қорақалпоғистондаги сафари давомида экологик тозалик ва экспорт салоҳияти бирлашган самарали фаолият билан ҳам танишди.

Ўзбекистон Экологик партиясидан Жўқорғи Кенгес депутати Шерзад Ниязимбетов раҳбарлик қилаётган «Biogomus» фермер хўжалиги ўзининг органик маҳсулот етиштириш амалиёти, экспортбоп маҳсулотлари билан ажралиб туради. Ёш тадбиркор фаолияти яқинда Ёшлар куни муносабати билан Президентимиз билан бўлиб ўтган учрашувда давлат раҳбари томонидан алоҳида эътироф этилди.

«Biogomus» йилига 150 тонна қуритилган помидор ишлаб чиқариб, хориж бозорларига етказмоқда. Ўн йилдан буён самарали фаолият юритаётган мазкур хўжалик ҳозирда Марказий Осиёда қуритилган помидор ишлаб чиқаришга ихтисослашган энг йирик субъектлардан бири ҳисобланади.

– Партиямиз экологик тоза ва органик маҳсулот етиштиришга қаратилган ҳар бир ҳаракатни қўллаб-қувватлайди. Бу нафақат халқимизнинг саломатлиги, балки табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва ташқи бозорда рақобатбардошлик масаласидир, – деди Абдушукур Ҳамзаев. – Бундай ташаббуслар экологик барқарорликни, соғлом турмуш тарзи ва мамлакат экспорт салоҳиятини мустаҳкамлайди.

 

Оролбўйида жонланаётган табиат

Оролбўйи халқаро инновацион маркази ҳозирги кунда минтақа экотизимини тиклаш, аҳолининг турмуш сифатини яхшилаш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ва тупроқ деградациясига қарши курашиш бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Марказ директори Б.Ҳабибуллаевнинг сўзларига кўра, бугунги кунда Оролбўйида амалга оширилаётган ишлар нафақат экологик ҳолатни яхшилаш, балки озиқ-овқат хавфсизлиги, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳолида экологик маданиятни шакллантиришга ҳам хизмат қилмоқда.

Айниқса, иқлим ўзгариши шароитида маҳаллий аҳоли мослашувчанлигини ошириш, қуёш ва шамол энергияси каби қайта тикланувчи манбалардан самарали фойдаланиш борасидаги изланишлар минтақа учун стратегик аҳамият касб этмоқда.

Оролбўйини барқарор ривожлантиришда сиёсий, илмий ва жамоат тузилмаларининг ҳамкорлиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шу маънода, Ўзбекистон Экологик партияси ва Оролбўйи халқаро инновация маркази ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масаласи кун тартибига қўйилди.

 

ЎЭП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔40

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔35

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 40    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 35    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 58    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 95    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар