Экоолам      Бош саҳифа

1,5 миллион гектар ўрмон барпо этилади

2030 йилгача 1,5 миллион гектарда ўрмонлар барпо этиш, 919 миллион дона кўчат ва ниҳол етиштириш, 47,7 минг гектар ерни ўзлаштириш ва 18,7 минг гектар майдонда ҳимоя ўрмонзорлари ташкил этиш режалаштирилмоқда.

1,5 миллион гектар  ўрмон  барпо  этилади

Мамлакатимиз раҳбарининг 2025 йил 30 майдаги «Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида айни шу мақсадли кўрсаткичлар белгиланган.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан республиканинг яшиллик даражасини янада ошириш, ўрмонларни кўпайтириш борасида кўплаб ишлар бажарилмоқда. Бу борадаги самарадорликни ошириш мақсадида вазирлик ҳузуридаги Ўрмон агентлиги фаолияти янада такомиллаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 майдаги «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳамда ўрмонларни бошқариш тизимида ислоҳотларни изчил давом эттириш, яшил ҳудудларни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Ўрмон хўжалиги агентлиги Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги этиб қайта ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, Агентлик томонидан 2025 йилда яшиллик даражасини ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, 130 минг гектар ҳудудда ўрмон барпо этилди. Бу кўрсаткич йил охиригача яна 123 минг гектарга кўпайиши режа қилинмоқда. Барча ўрмон хўжаликларида 123 млн дона кўчат етиштирилди, шундан 30 млн донаси аҳоли ва ташкилотларга берилди. Шунингдек, 2,7 минг гектарда ҳимоя ўрмонзорлари барпо қилинди, 2,7 минг гектар деградацияга учраган ерлар тикланди (бу рақам йил охиригача 7 мингга етказилади), 5,9 минг гектарда доривор ўсимликлар плантациялари, 10 минг тонна маҳсулот етиштирилди, лаборатория фаолияти йўлга қўйилди ва 20 минг гектар ер кам таъминланган оилаларга ижарага берилди.

Яқинда ўтказилган халқаро экологик технологиялар кўргазмасида Ўрмон агентлиги қатор халқаро компаниялар билан ҳамкорлик келишувларини имзолади. Мазкур келишувлар чўл минтақаларда яшил ҳудудлар яратиш, қум бўронларига қарши технологияларни қўллаш, рақамли ўрмон бошқаруви платформалари ҳамда 150 минг гектарда ўрмон массивлари яратишни қамраб олади.

Шунингдек, «Green University» ҳузурида Хитой фанлар академияси Шинжон экология ва география институти филиали ташкил этилди. У ерда сувни тежовчи технологиялар асосида аҳоли пунктларини кўкаламзорлаш, чўл ва яйлов экотизимларини тиклаш, шўр ва қуруқ ҳудудларда галлофит ва ксерофит ўсимликларни етиштиришга қаратилган лабораториялар фаолият юритади.

Айни дамда хорижлик ҳамкорлар билан бирга бешта туманда (Арнасой, Нукус, Қоракўл, Муборак, Кармана) галлофит боғлар ташкил этилмоқда. Шунингдек, Шинжон институти мутахассислари томонидан Қашқадарё ва Сурхондарёда яйловларни тиклаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилмоқда.

Қолаверса, 142 млн долларлик кредит ва 11 млн долларлик грант маблағлари ҳисобига ўрмон ландшафтларини тиклаш лойиҳаси амалга оширилмоқда. 2025 йилда 20 млн доллар ўзлаштирилди.

«Ўзбеккосмос» ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан ўрмон фонди ерларини инвентаризация қилиш бўйича мониторинг амалга оширилмоқда. Мониторинг натижаларига кўра, 1033 та ноқонуний ҳолат прокуратурага юборилди.

 

Экология вазирлиги Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

🕔09:00, 23.04.2026 ✔61

Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

Батафсил
Электрон қурилмалар учун  янги талаблар

Электрон қурилмалар учун янги талаблар

🕔08:59, 23.04.2026 ✔45

Бу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?

Батафсил
Ўзбек олими  янги  турларни кашф қилди

Ўзбек олими янги турларни кашф қилди

🕔08:55, 23.04.2026 ✔54

Ўзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бош­қа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

    Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

    Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

    ✔ 61    🕔 09:00, 23.04.2026
  • Электрон қурилмалар учун  янги талаблар

    Электрон қурилмалар учун янги талаблар

    Бу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?

    ✔ 45    🕔 08:59, 23.04.2026
  • Ўзбек олими  янги  турларни кашф қилди

    Ўзбек олими янги турларни кашф қилди

    Ўзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бош­қа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.

    ✔ 54    🕔 08:55, 23.04.2026
  • Шағал қазиб олишда экологик талабларга  риоя этиляптими?

    Шағал қазиб олишда экологик талабларга риоя этиляптими?

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда қурилиш кўламининг кенга­йиши натижасида норуда материалларга бўлган эҳтиёж кескин ортиб бормоқда.

    ✔ 46    🕔 08:49, 23.04.2026
  • Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

    ✔ 51    🕔 17:53, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар