Экоолам      Бош саҳифа

Маҳаллий Кенгашлар: янги ваколатлар янгича масъулият

Бугун мамлакатимизда давлат бошқарувини ислоҳ қилиш, фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш, жумладан, маҳаллий Кенгашларнинг таъсир доирасини кенгайтириш ва масъулиятини кучайтириш бўйича янги тарихий босқич бошланди.

Маҳаллий Кенгашлар:  янги ваколатлар  янгича  масъулият

Президентимиз томонидан 2025 йил 23 июнда имзоланган «Ўзбекистон Республикаси маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармон ушбу йўналишда туб ислоҳотларга пойдевор яратади.

Мазкур концепция маҳаллий вакиллик органлари фаолиятини аниқ стратегияга асосланган ҳолда қайта ташкил этиш, демократик назоратни кучайтириш, фуқароларнинг бошқарувдаги иштирокини таъминлаш каби муҳим мақсадларни ўз ичига олади. Шу орқали Маҳаллий Кенгашлар фақат маслаҳатчи эмас, балки масъул ва таъсирчан орган сифатида шаклланади.

Концепция асосида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга жами 33 та ваколат ўтказилиб, уларнинг ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ҳаётига таъсири сезиларли оширилмоқда.

Эндиликда муҳим ижтимоий-иқтисодий қарорларни қабул қилиш, маҳаллий бюджет ва инвестиция дастурларини шакллантиришда иштирок этиш, ижро ҳокимиятини назорат қилиш каби самарали механизмлар маҳаллий Кенгаш фаолиятига жорий этилмоқда. Депутатлар маҳаллий ижро органларига ўз таклиф ва талабларини аниқ рақамли таҳлиллар асосида етказиш имкониятига эга бўлади. Энг муҳими, халқ манфаатини ифода этишда, ҳудудий муаммоларни ҳал этишда депутатнинг таъсир доираси сезиларли даражада кенгайди.

Яъни, маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар янги технологиялардан фойдаланиш, хусусан, (E-Kengash) электрон платформаси орқали сессияларда иштирок этиш, овоз бериш, қарорларнинг ижросини назорат қилиш каби муҳим жараёнларда рақамли имкониятларга эга бўлмоқда. Сессиялар онлайн намойиш этилиши орқали жамоатчиликнинг фаол иштироки таъминланади. Шу билан бирга, сунъий интеллект ёрдамида автоматик стенограмма ва баённома юритилади, ҳар бир депутат фаолиятининг электрон рейтинги шакллантирилади.

Ўзбекистон Экологик партияси ушбу ислоҳотларда фаол иштирок этиб, маҳаллий даражадаги экологик масалаларни биринчи ўринга қўйишни ўз олдига устувор вазифа қилиб белгилаган. Партия фаолияти доирасида фуқаролар ва ННТларнинг сессиялардаги иштирокини кенгайтириш, маҳаллий қарорлар ижроси устидан назоратни кучайтириш, электрон назорат воситаларини самарали ишга солиш режалаштирилган.

Шунингдек, партия ташаббуси билан экологик таълим курслари ташкил этилади ва ҳар бир депутат ўз ҳудудидаги экологик муаммолар бўйича мунтазам ахборот тақдим этади. Бу эса маҳаллий даражада атроф-муҳит муҳофазаси, аҳолининг экологик онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш имконини яратади.

Дарвоқе, янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқ, маҳаллий ижро ва вакиллик ҳокимияти ваколатлари кескин ажратилди. Маҳаллий Кенгаш раиси ва ҳоким лавозимлари алоҳида белгилангани эса ҳокимиятлар бўлиниши принципини амалда жорий этишдаги муҳим қадам бўлди.

Хулоса ўрнида айтиш лозимки, маҳаллий Кенгашларга берилган янги ваколатлар фақат депутатларнинг эмас, балки бутун жамиятнинг фаоллигини талаб этади. Халқ дардини тинглаш, долзарб муаммолар ечимини топиш, фуқаролар фикрига асосланган қарорлар қабул қилиш – эндиликда ҳар бир маҳаллий депутатнинг кундалик вазифасига айланмоқда.

Экологик партия бу жараёнда ташаббускор бўлиб, жамоатчиликни жалб қилиш, маҳаллий қарорлар қабул қилиш жараёнида иштирок этиш ва ижрони назорат қилишда фаол бўлади. Бу ислоҳотлар орқали фуқаролик жамияти янада чуқурлашади, аҳолининг давлат бошқарувига ишончи ортса, ижтимоий адолат ва экомувозанат таъминланади.

Абдушукур ҲАМЗАЕВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий Кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

«Салар» оқава сувларини тозалаш  экологик хавфсизми?

«Салар» оқава сувларини тозалаш экологик хавфсизми?

🕔16:02, 02.04.2026 ✔49

Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг 2026 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Сергели туманида жойлашган «Салар» оқава сувларни тозалаш иншоотида жамоатчилик назорати тадбири ўтказилди.

Батафсил
«Green University»да эҳтиёжманд  оилалар фарзандлари бепул ўқитилади

«Green University»да эҳтиёжманд оилалар фарзандлари бепул ўқитилади

🕔16:01, 02.04.2026 ✔59

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети («Green University») томонидан эҳтиёжманд оилалардаги ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий лойиҳа йўлга қўйилди.

Батафсил
Табиий мерос  ҳудудларида  нималар  тақиқланди?

Табиий мерос ҳудудларида нималар тақиқланди?

🕔14:19, 02.04.2026 ✔54

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон миллий табиий мерос объектлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Салар» оқава сувларини тозалаш  экологик хавфсизми?

    «Салар» оқава сувларини тозалаш экологик хавфсизми?

    Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг 2026 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Сергели туманида жойлашган «Салар» оқава сувларни тозалаш иншоотида жамоатчилик назорати тадбири ўтказилди.

    ✔ 49    🕔 16:02, 02.04.2026
  • «Green University»да эҳтиёжманд  оилалар фарзандлари бепул ўқитилади

    «Green University»да эҳтиёжманд оилалар фарзандлари бепул ўқитилади

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети («Green University») томонидан эҳтиёжманд оилалардаги ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий лойиҳа йўлга қўйилди.

    ✔ 59    🕔 16:01, 02.04.2026
  • Табиий мерос  ҳудудларида  нималар  тақиқланди?

    Табиий мерос ҳудудларида нималар тақиқланди?

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон миллий табиий мерос объектлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 54    🕔 14:19, 02.04.2026
  • Мўътадил иқлим яратишнинг  замонавий  усули

    Мўътадил иқлим яратишнинг замонавий усули

    Табиий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш, айниқса сув ресурсларини тежаш ҳамда уларни муҳофаза қилиш барқарор тараққиётни таъминлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Жаҳоннинг ривожланган давлатларида, жумладан, Жанубий Кореяда сувдан тежамкор фойдаланишга қаратилган замонавий ёндашувлар ўзига хослиги билан ажралиб туради.

    ✔ 86    🕔 15:37, 26.03.2026
  • Яшилликка бурканаётган  Оҳангарон

    Яшилликка бурканаётган Оҳангарон

    Глобал иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар инсоният олдига кечиктириб бўлмас вазифаларни қўяётган бугунги даврда она табиатни асраш нафақат бурч, балки яшаб қолиш шартига айланди.

    ✔ 76    🕔 11:02, 24.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар