Экоолам      Бош саҳифа

Экологик экспертиза: Шаффофлик ва тизимлилик қачон тўла таъминланади?

«Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат муассасаси Тошкент шаҳар филиалида айни шу масала муҳокама қилинди.

Экологик экспертиза:  Шаффофлик  ва тизимлилик қачон тўла таъминланади?

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган фаолият бугунги кунда мамлакатимизда янги босқичга кўтарилди. Барча соҳа ва тармоқлар ўз фаолиятини ташкил қилишда экологик хавфсизликни таъминлаш ҳамда барқарорликка зарар етказмасликка масъул эканини ҳозирги экологик вазиятнинг ўзи талаб қилмоқда. Шундай бўлса-да, ҳалигача фақат ўз манфаати йўлида – қонун талабларига риоя қилмасдан, тегишли экспертиза хулосасисиз иш ютираётган субъеклар ҳам, афсуски, йўқ эмас. Уларнинг фаолияти экотизимга салбий таъсир кўрсатаётгани ҳаммамизга кундай равшан бўлиб турибди. Улар фаолиятини қонун доирасида ташкил қилишни назорат қилиш, белгиланган экологик меъёрларга риоя этилишини таъминлашда давлат экологик экспертизасининг аҳамияти катта.

Бунинг учун экологик экспертиза ўтказиш ва хулоса беришда қонун устуворлигини таъминлаш, коррупциявий ҳолатлар ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, хизмат интизомига қатъий риоя этиш талаб қилинади. Экспертлар томонидан тайёрланаётган хулосаларнинг қонуний асосда ишлаб чиқилишига алоҳида эътибор қаратилиши зарур.

«Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат муассасаси Тошкент шаҳар филиали мутасаддилари экологик экспертиза хулосасисиз иш олиб бораётган ва бу билан атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатаётган корхоналар фаолияти юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини  таҳлил қилишди. eco-service.uz электрон тизими орқали тақдим этилаётган II тоифага мансуб ҳужжатлар қабул қилинишидаги хатоликларнинг олдини олиш борасидаги ишлар сарҳисоб этилди.

– Экология ва атроф-муҳитни асраш соҳасида амалга оширилаётган ишларда қонуний фаолиятни таъминлаш ҳамда бу борада қатъий назорат ўрнатиш долзарб тус олмоқда, – деди филиал раҳбари Ш.Мўминов. – Бунда, хусусан, хулосасиз ишлаётган корхоналарни аниқлаш ва уларни қонуний асосда экспертизага жалб қилиш ниҳоятда муҳимдир. Биз ўзимизга берилган ваколатлар доирасида ана шу фаолиятни тизимли ва қонуний тарзда йўлга қўйилишига масъулмиз. Экологик экспертизада шаффофликни таъминлаш ҳар биримизнинг бурчимиз эканини унутмаслигимиз зарур.

Шунингдек, коррупциявий ҳолатга йўл қўймаслик, хизмат этикаси қоидаларига риоя қилиш ва экологик экспертиза хулосаларини амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида тайёрлаш лозимлиги таъкидланди. eco-service.uz электрон платформаси орқали қабул қилинаётган лойиҳаларнинг сифатини назорат қилиш, уларнинг атроф-муҳитга таъсирини холис баҳолаш масалаларидаги ишларни тўғри ташкил этиш зарурлиги эслатиб ўтилди.




Ўхшаш мақолалар

Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

🕔09:00, 23.04.2026 ✔61

Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

Батафсил
Электрон қурилмалар учун  янги талаблар

Электрон қурилмалар учун янги талаблар

🕔08:59, 23.04.2026 ✔45

Бу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?

Батафсил
Ўзбек олими  янги  турларни кашф қилди

Ўзбек олими янги турларни кашф қилди

🕔08:55, 23.04.2026 ✔54

Ўзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бош­қа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

    Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

    Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

    ✔ 61    🕔 09:00, 23.04.2026
  • Электрон қурилмалар учун  янги талаблар

    Электрон қурилмалар учун янги талаблар

    Бу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?

    ✔ 45    🕔 08:59, 23.04.2026
  • Ўзбек олими  янги  турларни кашф қилди

    Ўзбек олими янги турларни кашф қилди

    Ўзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бош­қа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.

    ✔ 54    🕔 08:55, 23.04.2026
  • Шағал қазиб олишда экологик талабларга  риоя этиляптими?

    Шағал қазиб олишда экологик талабларга риоя этиляптими?

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда қурилиш кўламининг кенга­йиши натижасида норуда материалларга бўлган эҳтиёж кескин ортиб бормоқда.

    ✔ 46    🕔 08:49, 23.04.2026
  • Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

    ✔ 51    🕔 17:53, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар