Экоолам      Бош саҳифа

Йил охиригача бир миллион дарахт рақамлаштирилади

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда «Замин» халқаро жамоат фонди кўмагида пойтахтдаги дарахтлар ягона рақамли реестрини яратиш ишлари бошланди.

Йил  охиригача бир  миллион  дарахт  рақамлаштирилади

Экология вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутахассислари томонидан ўқув курслари, амалий ишлар, ускуналарни «дала» шароитида синовдан ўтказиш жараёнларидан сўнг шаҳарнинг яшил майдонлари ҳақидаги барча маълумотларни ўз ичига олган электрон маълумотлар базаси яратилмоқда.

Мазкур рақамли реестр дарахтларни тизимли ҳисобга олиш, уларни қурилиш ва ер ресурслари билан боғлиқ давлат ахборот тизимларига интеграция қилиш, шунинг­дек, уларнинг муҳофазасини кучайтириш ва ноқонуний кесиш ҳолатларининг олдини олиш имконини беради.

Жараён давомида сунъий интеллект, GPS ускуналари, фотофиксация ва яшил майдонларни асбоблар ёрдамида ўлчашни ўз ичига олган замонавий технологиялардан фойдаланилади. Дарахтлар дендрологлар томонидан рақамлаштирилиб, текширувдан ўтказилгандан сўнг реестрда уларнинг аниқ сони, тури, ёши, ҳолати ва бошқа муҳим хусусиятларини билиб олиш мумкин бўлади.

Жорий йил якунига қадар green.tashkent.uz платформасида камида бир миллион дарахтни рақамли реестрга киритиш режалаштирилган.

 

Экология вазирлиги Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔20

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔19

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар