Экоолам      Бош саҳифа

Дунёдаги илк чиқиндисиз қишлоқ

Инсон – онгли мавжудот. Аммо бу оддий ҳақиқатнинг замирида чуқур масъулият ётади. Ҳар бир давр инсоният олдига янги синовлар, янги мезонлар «туҳфа» этади.

Дунёдаги илк чиқиндисиз қишлоқ

Илгари онг ўлчови илмга чанқоқлик, ижтимоий ҳаётдаги фаоллик ёки маънавий юксаклик орқали белгиланган бўлса, бугун бу мезон бошқача: инсоннинг табиатга бўлган муносабати онгининг чинкам кўрсаткичига айланган.

Бугун дунё экологик инқироз бўсағасида турибди. Ҳаво ифлосланмоқда, сув ресурслари камаймоқда, глобал исиш жараёни эса бутун инсоният тақдирини хавф остига қўймоқда. Шундай вазиятда ҳар бир давлат бу муаммога ўз иқтисодий қудрати, ижтимоий тузилмаси ва маданий қадриятларидан келиб чиқиб ёндашмоқда. Баъзилар юқори технологиялар орқали чиқиндиларни қайта ишлашни йўлга қўйди, бошқалар эса пул асосида рағбатлантириш тизимларини жорий этди.

Бироқ, дунё эътиборини тортган энг қизиқарли тажриба Япониянинг Камикацу қишлоғида амалга оширилди. Бу ерда аҳоли ҳеч қандай моддий фойда кутмасдан, табиатни асрашни ўз ҳаёт тарзига айлантирди. Улар дунёдаги биринчи «ноль чиқинди» тамойилида яшайдиган қишлоқ бўлишга муваффақ бўлди. Бу оддийгина экологик ташаббус эмас, бу – онгнинг юксак намунасидир.

Япониянинг Токушима префектурасида жойлашган Камикацу қишлоғи аҳолиси сони 1500 нафарга ҳам етмайди. Бир қарашда бу оддий, сокин тоғ қишлоғи. Аммо у бутун дунё эътиборини тортган: Камикацу – дунёдаги чиқинди чиқармайдиган ягона қишлоқ ҳисоб­ланади.

Бу йўл ўн йиллаб саъй-ҳаракатлар натижасидир. Ҳаммаси 2003 йилда бошланган. Япония давлати янги қонун қабул қилиб, чиқиндиларни ёқишни чеклади. Камикацуда чиқиндиларни ёқиш учун махсус иншоот қуриш жуда қимматга тушар эди. Қишлоқ буни иқтисодий жиҳатдан кўтара олмасди. Шу боис аҳоли чиқиндиларни қайта ишлаш ва минималлаштиришга ўтиб, инновацион ечимлар излашга мажбур бўлди.

Бир неча йил ичида улар 45 турдаги чиқиндини ажратиш тизимини жорий қилди. Бу жуда аниқ, ҳатто қоғознинг турлари – газета, журнал, картон – алоҳида тўпланади. Ҳар бир хонадон чиқиндини ювиб, ажратиб, белгиланган кунларда махсус жойга олиб боради. Ҳеч қандай чиқинди тўп­лаш машинаси йўқ. Бу ишда болалардан тортиб кексаларгача фаол иштирок этишади.

Камикацу аҳолиси бу ишлардан ҳеч қандай моддий манфаат кўрмайди. Улар бунда табиатни, қишлоқ жозибасини ва келажак авлодни асраш мақсадини кўзлайди. Ҳозирда қишлоқда «Zero Waste Center» деган махсус марказ ҳам фаолият юритади. Бу ерда фуқаролар қайта ишланган буюмларни сотиб олиши, алмашиши ёки таъмирлатиши мумкин. Шу билан бирга, марказ меҳмонларга ва сайёҳларга чиқиндисиз турмуш тарзи ҳақида билим бериш учун ҳам хизмат қилади.

Камикацу – оддий бир қишлоқ эмас, балки инсон онги, иродаси ва муҳитни асрашга бўлган садоқати намунасидир. Унинг тажрибаси шуни кўрсатадики, ҳар қандай ижобий ўзгариш фақат технология билан эмас, балки одамлар онгидаги ўзгариш билан бошланади.

Кўпинча «инсон унутувчан» дейишади. Аммо табиат бизга ҳар куни эслатма бериб туради – ҳар бир ғамгин осмон, қуриётган дарахт, баҳор ёмғиридан сўнг тозаланган ҳаво бизни ўзимизга қайтаради. Ижтимоий тармоқлар, янгиликлар, оддий одамларнинг саъй-ҳаракатлари орқали бу уйғониш туйғусини ҳис этамиз.

Эҳтимол, дунёдаги энг оғир, энг масъулиятли вазифа бу – нарсаларни ўз ҳолича сақлаб қолишдир. Нафақат табиатни, балки инсониятнинг асл қиёфасини, онглилик мезонини ҳам. Ва бу йўлдаги ҳар бир ҳаракат, ҳар бир ўзгариш – кичик бўлса-да, келажак учун катта қадамлардир.

 

Маҳлиё Муҳаммадалиева




Ўхшаш мақолалар

Экологик тоза ҳудудларда  инсон саломатлигига  салбий таъсир кўрсатувчи омиллар чекланади

Экологик тоза ҳудудларда инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар чекланади

🕔15:11, 11.06.2026 ✔76

Давлатимиз раҳбари жорий йил 14 майда «Экологик тоза ҳудудларнинг ҳуқуқий мақоми белгиланиши муносабати билан «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча киритиш ҳақида»ги қонунни имзолади.

Батафсил
Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда    янги босқични  бошламоқда

Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда янги босқични бошламоқда

🕔17:05, 04.06.2026 ✔118

Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти чуқур трансформация босқичини бошдан кечирмоқда. Геосиёсий ўзгариш­лар, таъминот занжирларидаги узилишлар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг жадал ривож­ланиши давлатлар олдига мутлақо янги вазифаларни қўймоқда.

Батафсил
Eco Expo Central Asia 2026:  Экологик ғоялар  инвестицияга  айланмоқда

Eco Expo Central Asia 2026: Экологик ғоялар инвестицияга айланмоқда

🕔17:00, 04.06.2026 ✔106

Самарқанд яна бир халқаро мулоқот майдонига айланди. «Silk Road Samarkand» мажмуасида ўз ишини бошлаган «Eco Expo Central Asia 2026» халқаро экологик кўргазмаси нафақат экологлар ва инвесторларни, балки минтақанинг барқарор ривожланиш истиқболларига бефарқ бўлмаган минглаб мутахассисларни бир жойга жамлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар