Одамлар билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларнинг дардини эшитиш, муаммосини ҳал этиш – бугунги кунда ҳар бир раҳбар ва депутатдан талаб этилаётган энг муҳим бурчга айланди.
Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йил 16 июнь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айнан шу ҳақда алоҳида тўхталиб ўтди. Давлат раҳбари аҳоли турмуш тарзида тўпланиб қолган долзарб муаммоларни очиқча тилга олди, уларни ҳал этиш учун аниқ вазифалар белгилади.
Йиғилишда қайд этилганидек, сўнгги пайтларда Халқ қабулхоналари фуқароларнинг аризаларини фақат юқори ташкилотларга йўллаш билан чекланиб, ҳал қилувчи орган сифатидаги функциясини йўқотмоқда. Бу эса одамларнинг давлат органларига бўлган ишончини заифлаштирмоқда. Муаммолар ўз вақтида ҳал этилмагани боис кўп ҳолатларда фуқаролар ижтимоий тармоқларда адолат излашга мажбур бўлмоқда.
Аслида ҳар бир мурожаат ортида бир инсон тақдири турибди. Унинг дарди, умиди ва юрагидаги ишончга хиёнат қилиш мумкин эмас. Шу нуқтаи назардан, фуқароларнинг дарди билан яшаш – бу раҳбарлар учун нафақат вазифа, балки виждон талаби ҳамдир.
Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутатлар ҳам ислоҳотларнинг амалдаги ҳаётга татбиқ этилишида фаол иштирок этиб келмоқда. Қашқадарё вилоятидаги партия вакиллари, жумладан, Халқ депутатлари вилоят ва туман (шаҳар) Кенгашларидаги 60 нафар депутат доимий равишда аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказмоқда. Мисол учун, Қарши туманидаги 21-Губдин сайлов округидаги учрашувларда, хусусан, Қўчкак, Гулистон, Узумзор, Тинчлик, Шодлик ва Шойхўжа маҳаллаларида томорқалар учун сув етишмаслиги фуқароларнинг асосий ташвиши экани аниқланди.
Давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган чоралар амалда татбиқ этилса, ушбу ҳудудларга оқар сув етказиш масаласи ҳал этилади. Бу эса, ўз навбатида, аҳоли томонидан мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштириш имкониятини яратиб, юзлаб оилалар учун қўшимча даромад манбаи пайдо бўлади.
Ислоҳотлар натижаси одамлар ҳаётида акс этсагина яққол кўринади. Биз – Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари бу борада катта масъулиятни ҳис этган ҳолда виждонан ишлашимиз лозим.
Носир ҲАЛИМОВ,
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши депутати
Сурхондарёда чиқиндиларни ёқиб, электр олинади
🕔14:54, 12.02.2026
✔42
Экология қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳамда Хитойнинг «CSET» компанияси ўртасида чиқиндиларни энергетик ресурс сифатида фойдаланишга қаратилган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзоланди.
Батафсил
Ноёб ҳайвонлар сони кўпаймоқда
🕔14:51, 12.02.2026
✔43
Биологик хилма-хилликни сақлаш, камайиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонот олами турларини асраб-авайлаш ва кўпайтириш борасида қилинаётган ишлар кутилган самараларни бермоқда.
Батафсил
Кунига 500 тонна чиқиндини саралаш имкони яратилади
🕔08:58, 05.02.2026
✔68
Чиқиндилардан иқтисодий ресурс сифатида фойдаланиш жаҳон тажибасида такомиллашган ҳамда кутилган самарани берган амалиёт ҳисобланади. Мамлакатимизда бу борадаги ишлар янги босқичга кўтарилмоқда.
Батафсил