Экоолам      Бош саҳифа

Яшил ҳудудлар халққа қайтарилади, майдончаларнинг ҳам ўз эгаси бор

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳолини энг кўп қийнаётган муаммоларга ечим топиш, мутасадди раҳбарлар масъулиятини ошириш ҳамда ҳар бир қарор ижросини тинимсиз мониторинг қилиш лозимлиги қатъий белгиланди.

Яшил ҳудудлар  халққа қайтарилади, майдончаларнинг ҳам ўз эгаси бор

Йиғилишда айниқса шаҳар ва туманлардаги ноқонуний равишда бошқа мақсадларга бериб юборилган «яшил» ҳудудлар, болалар ва спорт майдончаларини халқ манфаати учун қайтариш вазифаси қатъий белгилаб берилди. Бунинг ортида фақатгина шаҳарсозлик эмас, балки фуқароларнинг соғлом муҳитда яшаш ҳуқуқини таъминлашдек ўта муҳим масала туради.

Йиллар давомида қанчадан-қанча яшил ҳудудлар ва болалар майдончалари ноқонуний сотувлар орқали йўқ қилинганига гувоҳ бўлиб келдик. Оқибатда шаҳарларимиз диққинафас ҳудудларга айланди. Шу жиҳатдан бу галги йиғилишда айнан ушбу муаммога алоҳида эътибор берилгани қувонарлидир. Давлат раҳбари томонидан белгиланган вазифалар, шубҳасиз, бу каби ҳолатларга эндиликда мутлақо йўл қўймасликни, яшил ҳудудларни халққа қайтаришни таъминлайди.

Айнан шу жиҳатлар – экологик ҳуқуқлар, инсон қадри ва барқарор ҳаёт муҳити учун курашаётган Ўзбекистон Экологик партияси зиммасига улкан масъулият юклайди. Биз, партия вакиллари сифатида давлат раҳбарининг ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз ва халқ ишончини оқлаш учун бор кучимизни сафарбар этамиз. Бундан буён яшил ҳудудларни ҳимоя қилиш, уларни тиклаш ва кўпайтириш, болаларимизга соғлом муҳит яратиш борасида янада фаол ва ташаббускор бўламиз.

Ботирали ШОДИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔20

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔19

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар