Экоолам      Бош саҳифа

Жойлардаги экологик ҳолатни ўрганиш натижалари: муаммолар партия ва жамоатчилик эътиборида

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан 2025 йилнинг биринчи чорагида «Ўзбекис­тон – 2030» стратегиясини амалга ошириш ҳамда «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили» Давлат дастурида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш борасида қатор муҳим ишлар амалга оширилди.

Жойлардаги экологик  ҳолатни ўрганиш натижалари:  муаммолар партия ва  жамоатчилик эътиборида

«Яшил боғлар» ҳолатини ўрганиш

Давлат дастурининг 7-иловасида белгиланганидек, Ўзбекистон Экологик партияси томонидан давлат органлари ва корхоналар ҳудудида ташкил этилган «яшил боғлар» устидан жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб борилди. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги 71 та ташкилотда ташкил этилган 94 та «яшил боғ» ҳолати ўрганилди. Натижада, 458 662 дона манзарали ва мевали кўчат экилгани аниқланиб, уларнинг аксарияти парваришланган бўлса-да, 18 222 дона кўчат нобуд бўлган.

Энг кўп қуриган кўчатлар Қорақалпоғистон Республикасида (17 590 дона), Хоразм (420 дона) ва Бухоро вилоятларида (212 дона) кузатилди. Хусусан, Нукусдаги тиббиёт бирлашмаси ҳудудида экилган 11 минг кўчатдан 9 900 донаси, Тахиатошдаги иссиқлик станцияси ҳудудидаги 13 минг кўчатдан 6 500 донаси қуриб қолган. Экологик партия томонидан аниқланган ушбу ҳолатлар тегишли ташкилотлар эътиборига ҳавола қилинди.

 

Экологик маданиятни ошириш ва инфратузилма

Чиқиндиларни бошқариш: Мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида чиқинди контейнерларига эҳтиёжлар ўрганилиб, маҳаллий ҳокимликлар ва тегишли вазирликларга таклифлар киритилди.

«Экологик бурчаклар» ташкил этиш: Барча умумтаълим муассасаларида экологик маданиятни ошириш бўйича «Экологик бурчаклар» ташкил этилмоқда. Ҳозирга қадар 2 530 та мактабда яшил боғ барпо этилди.

«Экологик йўлакчалар»: Мактабгача таълим ташкилотларида «Ер – бизнинг умумий уйимиз» дастури асосида турли ўйинлар, тажрибалар ва экосайёҳлик йўналишлари ташкил қилинмоқда.

Ички ишлар ва Экология вазирликлари ўртасида экологик ҳуқуқбузарлик­лар бўйича ахборот алмашинуви тизими йўлга қўйилди. «Шахсни идентификация қилиш» ахборот тизими билан интеграция асосида экологик қонунбузарликларни аниқлаш ва олдини олиш самарадорлиги оширилмоқда.

Ўрганишлар натижасида аниқланган муаммолар таҳлил этилиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди. Экилган кўчатларнинг парвариши, оқова сувларни тозалаш, ер деградациясини камайтириш, яйловлар ва коллектор тармоқларини мониторинг қилиш, метан эмиссияларини камайтириш, экологик маданиятни шакллантириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилди.

Экопартия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан экологик назорат ва мониторинг доимий эътиборда бўлиб, ушбу йўналишлардаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. Мақсад – атроф-муҳитни асраш, барқарор ривожланишни таъминлаш ва келажак авлодлар учун соғлом экологик муҳит яратишдан иборат.

 

Ўзбекистон Экологик партияси

Ахборот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

🕔09:00, 23.04.2026 ✔61

Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

Батафсил
Электрон қурилмалар учун  янги талаблар

Электрон қурилмалар учун янги талаблар

🕔08:59, 23.04.2026 ✔45

Бу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?

Батафсил
Ўзбек олими  янги  турларни кашф қилди

Ўзбек олими янги турларни кашф қилди

🕔08:55, 23.04.2026 ✔54

Ўзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бош­қа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

    Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

    Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

    ✔ 61    🕔 09:00, 23.04.2026
  • Электрон қурилмалар учун  янги талаблар

    Электрон қурилмалар учун янги талаблар

    Бу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?

    ✔ 45    🕔 08:59, 23.04.2026
  • Ўзбек олими  янги  турларни кашф қилди

    Ўзбек олими янги турларни кашф қилди

    Ўзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бош­қа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.

    ✔ 54    🕔 08:55, 23.04.2026
  • Шағал қазиб олишда экологик талабларга  риоя этиляптими?

    Шағал қазиб олишда экологик талабларга риоя этиляптими?

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда қурилиш кўламининг кенга­йиши натижасида норуда материалларга бўлган эҳтиёж кескин ортиб бормоқда.

    ✔ 46    🕔 08:49, 23.04.2026
  • Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

    ✔ 51    🕔 17:53, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар