Экоолам      Бош саҳифа

«Яшил» кимё – «яшил» иқтисодиётнинг муҳим талаби

Ҳозирги кунда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ресурс­лардан оқилона ва самарали фойдаланиш барқарор ривожланиш ғоясининг асосий мақсадига айланган.

«Яшил»  кимё –  «яшил»  иқтисодиётнинг  муҳим талаби

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддасида ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойлик экани, улардан оқилона фойдаланиш зарурлиги ва улар давлат муҳофазасидалиги қатъий белгиланган.

Барқарор ривожланиш – бу мамлакатларнинг ўз тараққиёт йўлини «яшил» иқтисодиёт асосида белгилаб олиши, жамиятнинг иқтисодий ўсиш, ижтимоий фаровонлик ва экологик соғломлигини мувозанатда сақлашдир.

«Яшил» иқтисодиёт йўлидан бораётган аксарият мамлакатларда сўнгги йилларда «яшил» кимё фаол тарзда ривожланмоқда ҳамда атроф-муҳитга зарар еткизмайдиган саноат ривожланишида муҳим ўрин тутмоқда. «Яшил» кимё – атроф-муҳитга зарар етказмайдиган, ресурсларни тежайдиган ва инсон соғлиғини ҳимоя қилувчи кимёвий технологиялар ва усуллар мажмуидир. У асосан кимёвий реакциялар ва моддаларни ишлаб чиқаришда экологик тоза ва иқтисодий самарали йўлларни қўллашга қаратилгандир.

Энг муҳими, саноатнинг ушбу инновацион тури барқарор ривож­ланиш мақсадларига тўла мос келади. «Яшил» кимё саноати келажак авлодлар ҳам ўз эҳтиёжларини қондириш имконига эга бўлишини таъминлайдиган ҳозирги иқтисодий тараққиётнинг асосий драйверига айлана олади. Бу жараёнда табиий ресурслар тежалади, ишлаб чиқариш жараёни тўлалигича атроф-муҳитга зарар етказмасликка асосланади.

«Яшил» кимё шундай технологик ечимларни таклиф қиладики, у нафақат саноатнинг экологик изини сезиларли даражада камайтиради, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам етарлича самара бера олади. Масалан, реакцияларда токсик реагентлар ўрнини хавфсизроқ ва биодеградацияланадиган моддалар эгаллайди, бу эса чиқинди ва ифлосланиш миқдорини камайтиради. Шу тариқа «яшил» кимё нафақат экологик, балки ижтимоий-иқтисодий барқарорликни ҳам таъминлайди.

«Яшил» кимёнинг тараққиётига катта таъсир кўрсатган бир нечта принциплари барқарор ишлаб чиқариш ва экологик тозаликни таъминлашда қўлланилади. Улар қуйидагилар:

Чиқиндиларни камайтириш: барча кимёвий жараёнларда чиқинди моддаларнинг ҳосил бўлишини минимал даражада камайтириш талаб этилади.

Хавфсиз моддалар: токсик, канцероген ва атроф-муҳит учун зарарли моддалар ўрнига хавфсиз ва биодеградацияланадиган моддалар ишлатилиши керак бўлади.

Энергия тежаш: кимёвий реакциялар кам энергия сарфлаш билан амалга оширилади, имкон борича паст ҳарорат ва босимда бажарилади.

Қайта тикланадиган ресурслар: хом ашё сифатида асосан қайта тикланадиган ва барқарор манбалардан фойдаланилади.

Каталитик усуллар: реакцияларнинг самарадорлигини ошириш учун катализаторлардан кенг фойдаланиш йўлга қўйилади.

Чуқурроқ интеграция: ишлаб чиқариш жараёнлари ўртасида мувофиқлик ва интеграция таъминланади.

Қимматбаҳо ва юқори сифатли маҳсулотлар: самарали реакциялар натижасида юқори сифатли маҳсулотлар олиш имконияти ортади.

Хавфсиз ишлаш шароитлари: ишчи муҳитда хавфсизлик ва инсон соғлиғини ҳимоя қилиш учун қулай муҳит юзага келади.

Иқтисодий самарадорлик: барқарор технологиялар иқтисодий жиҳатдан ҳам рентабел бўлишига эришилади.

Чиқиндиларни қайта ишлаш: чиқиндиларни қайта ишлаб, уларни янги хомашё сифатида қайта қўллаш мумкин бўлади.

Экологик мониторинг: технологияларнинг атроф-муҳитга таъсири доимий кузатиб борилади ва жараён янада оптималлаштирилади.

«Яшил» кимё технологиялари нафақат кимёвий саноатда, балки фармацевтика, озиқ-овқат саноати, электроника ва бошқа соҳаларда ҳам кенг қўлланилмоқда. Масалан:

Фармацевтикада – дармондориларни ишлаб чиқаришда токсик реагентлар ўрнига «яшил» кимё усуллари қўлланилиб, организмга зарарсиз дорилар яратиш.

Пластмассалар ишлаб чиқаришда: биодеградацияланадиган полимерлар ва қайта тикланадиган хомашёдан фойдаланиш.

Қишлоқ хўжалигида: ҳашаротларга қарши экологик тоза биопестицидлар ишлаб чиқариш.

Энергетикада: қайта тикланадиган энергия манбалари билан интеграцияланган кимёвий реакциялар.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, «яшил» кимё бугунги замонавий саноатда эҳтиёж юқори бўлган экологик тоза саноат усули ҳисобланади. Бош Қомусимизнинг 115-моддасида Ҳукумат томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликларни ва биологик хилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгаришига, эпидемияларга, пандемияларга қарши курашиш ҳамда уларнинг оқибатларини юмшатиш соҳаларида ягона давлат сиëсати амалга оширилишини таъминлаш белгилаб қўйилган.

«Яшил» кимё – бу келажакнинг экологик, иқтисодий ва ижтимоий барқарорлигини таъминлаш учун зарур бўлган фундаментал ва амалий фан соҳаси. У атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, инсон саломатлигини сақлаш ва ресурслардан оқилона фойдаланиш йўлида янги имкониятлар очмоқда. Барқарор ривожланиш сари йўлда яшил кимёни кенг қўллаш ва ривожлантириш давлатлар, тадбиркорлар ва илмий жамоатчилик учун устувор вазифа бўлиб қолмоқда.

 

Муаттархон АКБАРОВА,

Чирчиқ давлат педагогика
университети Физика ва кимё
факультети катта ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

🕔09:00, 23.04.2026 ✔61

Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

Батафсил
Электрон қурилмалар учун  янги талаблар

Электрон қурилмалар учун янги талаблар

🕔08:59, 23.04.2026 ✔45

Бу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?

Батафсил
Ўзбек олими  янги  турларни кашф қилди

Ўзбек олими янги турларни кашф қилди

🕔08:55, 23.04.2026 ✔54

Ўзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бош­қа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

    Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

    Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

    ✔ 61    🕔 09:00, 23.04.2026
  • Электрон қурилмалар учун  янги талаблар

    Электрон қурилмалар учун янги талаблар

    Бу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?

    ✔ 45    🕔 08:59, 23.04.2026
  • Ўзбек олими  янги  турларни кашф қилди

    Ўзбек олими янги турларни кашф қилди

    Ўзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бош­қа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.

    ✔ 54    🕔 08:55, 23.04.2026
  • Шағал қазиб олишда экологик талабларга  риоя этиляптими?

    Шағал қазиб олишда экологик талабларга риоя этиляптими?

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда қурилиш кўламининг кенга­йиши натижасида норуда материалларга бўлган эҳтиёж кескин ортиб бормоқда.

    ✔ 46    🕔 08:49, 23.04.2026
  • Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

    ✔ 51    🕔 17:53, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар