Экоолам      Бош саҳифа

Йирик лойиҳаларда экологик талаблар бажариляптими?

Ишчи гуруҳ Ховос туманидаги «Истироҳат боғи ва коворкинг маркази» қурилиши билан ҳам танишди.

Йирик лойиҳаларда  экологик талаблар бажариляптими?

Олти гектар майдонда қурилаётган ушбу марказда ҳозирга қадар 2 310 тупдан ортиқ манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилган. Янги суғориш тизими қурилмоқда, ирригация лотоклари тўлиқ ўрнатилди.

Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганишда қурилиш ва ло­йиҳаларнинг экологик талабларга мослиги, атроф-муҳитга зарар етказмаслиги ва фуқаролар учун қулай шаклда бўлишига эътибор қаратилди.

Фракция раҳбари Абдушукур Ҳамзаев марказдаги айрим камчиликларни айтиб ўтди. Жумладан, шўрланиш муаммоси ҳисобга олинмагани оқибатида айрим дарахт кўчатлари нобуд бўлган. Бу эса ернинг агротехник ҳолатини чуқур таҳлил қилмасдан дарахт экилгани туфайли эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, «Истироҳат боғи» учун шунчаки дарахт экиш эмас, балки шўрга чидамли, маҳаллий шароитга мос манзарали турлардан фойдаланиш кераклиги бўйича тавсиялар берилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари бу каби лойиҳалар Сирдарё вилоятининг экологик ва ижтимоий муҳитини яхшилаш, шаҳарсозлик маданиятини юксалтиришда муҳим ўрин тутишини қайд этди.

Экопартия депутатлари бу каби йирик лойиҳаларда экологик талабларнинг қатъий бажарилиши, маҳаллий шароитга мос ободонлаштириш ечимларининг танланиши ва жамоатчилик фикрининг инобатга олиниши энг муҳим тамойил бўлиши кераклигини таъкидлашди.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔20

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔19

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар