Давр нафаси      Бош саҳифа

Депутатлар муҳокамаси: Қўшимча ишлаганга қўшимча ҳақ, кафолат маблағи ҳамда хорижга ишга кетишда енгиллик

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлислари тобора қизғин, баҳс-мунозаралар кескин тус олиб бормоқда. Куни кеча ҳам баҳс-мунозараларга бой ўтган навбатдаги мажлисда бир неча жиддий аҳамиятга эга қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Депутатлар муҳокамаси:  Қўшимча ишлаганга  қўшимча ҳақ, кафолат маблағи  ҳамда хорижга ишга кетишда енгиллик

Аввало ушбу масалалар Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси йиғилишида кўриб чиқилиб, янги қонун лойиҳалари юзасидан партия фракциясининг позицияси белгилаб олинди. Фракция аъзолари томонидан мувофиқликни баҳолаш органларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда маҳсулотларни ўз ихтиёри билан чақириб олган тадбиркорларга енгиллик беришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, мувофиқликни баҳолаш жараёнларига замонавий усулларни жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу қонун лойиҳаси билан Фуқаролик кодекси ва қатор қонун ҳужжатларига мувофиқликни баҳолаш органлари масъулиятини ошириш ҳамда тадбиркорлик субъектларини тегишли талабларга номувофиқ бўлган маҳсулотларни ўз ихтиёри билан савдодан чақириб олишни рағбатлантиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилмоқда.

Йиғилишда фракция аъзолари қонун ло­йиҳасининг аҳамиятига алоҳида тўхталиб, унда белгиланаётган айрим нормалар бўйича ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф ва тавсияларини билдирди. Айрим нормалар бўйича берилган саволларга қонун ташаббускорлари томонидан батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди. Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан маъқулланди.

Шунингдек, иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш ва унинг давомийлигини соддалаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси ҳам қизғин муҳокама қилинди.

Мазкур қонун лойи­ҳаси билан Ўзбекис­тон Республикасининг Меҳнат кодексига иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш ва унинг давомийлигини соддалаштиришга доир ўзгартиришлар киритилмоқда.

Лойиҳа билан Меҳнат кодексидан иш вақтидан ташқари ишга ходимни жалб этиш йилига бир юз йигирма соатдан ошмаслиги кераклиги ҳақидаги норма чиқариб юборилмоқда. Шунингдек, иш вақтидан ташқари ишнинг бир кунда дастлабки икки соати учун камида бир ярим ҳисса миқдорида, икки соатдан ортиқ қисми учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши белгиланмоқда.

 

Гап эмас, кафолат керак

Қуйи палата мажлисида «Ижро иши бўйича кафолат маблағларини киритиш институти жорий этилиши муносабати билан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Респуб­ликаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги масала депутатларнинг қизғин муҳокамаларига сабаб бўлди.

Гап шундаки, энди суд қарорини бажараман деган одам олдиндан «Мана, менга ишонсанг бўлади» деб, кафолат маблағи қўйиши керак бўлади.

Қонун лойиҳасининг асосий мақсади – мулкий характердаги суд ҳужжатлари ижросини кафолатли қилиш. Бошқача айтганда, бирор тараф суд қарори асосида қандайдир пул тўлаши керак бўлса, бу пулларни олдиндан Мажбурий ижро бюросининг махсус ҳисобига қўйиб боради.

Бу нега керак? Қонун «ўз бўйнингга олган мажбуриятни бажаришга қодирманми?» деган саволга нафақат оғиз билан, балки ҳисоб орқали ҳам жавоб беришга мажбур қилади.

Қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди.

 

Четга ишга кетишда муаммо бўлмайди

Меҳнат миграциясини тартибга солишга оид қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Ўзбекистонликлар хорижда ишлашни истаса, бу энди анча очиқ, шаффоф ва қонуний асосда бўлади.

Хўш, нималар ўзгаради? Чет элда ишлашни истаган фуқароларни ишга жойлаштириш фаолияти бўйича лицензия ва назорат ҳуқуқи Миграция агентлигига топширилади.

Агентлик хусусий бандлик агентликларини назорат қилади, қонунни бузганларга чора кўради.

Аввалги тартибда: хориждан иш топиб берган агентлик хизмат ҳақи учун иш берувчидан ундириши керак эди. Энди эса иш изловчининг ўзи тўлов қилиши мумкин – бу тақиқ бекор қилиняпти.

Шунингдек, хусусий агентликлар энди тил ва касб бўйича курслар ташкил қилиши, хорижий иш берувчиларни жалб қилиши мумкин. Лицензия олиш учун сақланиши керак бўлган кафолат маблағлари миқдори эса камайтирилади.

Депутатларнинг таъкидлашича, ушбу қонун хорижга ишлагани кетаётганлар ҳуқуқини ҳимоя қилади, тартибни соддалаштиради, рақобатни соғломлаштиради ва энг асосийси – хизматлар рақамлаштирилиб, барча учун қулай бўлади.




Ўхшаш мақолалар

Миллий  Армия  Жанговар салоҳият синовлари Ватанимиз ҳарбий  қудратини намойиш  этмоқда

Миллий Армия Жанговар салоҳият синовлари Ватанимиз ҳарбий қудратини намойиш этмоқда

🕔15:04, 16.01.2026 ✔21

Мустақил Ватанимизда ҳарбий тайёргарлик масаласи ҳар доим устувор аҳамиятга эга бўлиб, мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашда марказий ўрин тутади.

Батафсил
Кенгаяётган Самарқанд,  ноқонуний  қурилиш учун жазо

Кенгаяётган Самарқанд, ноқонуний қурилиш учун жазо

🕔15:03, 16.01.2026 ✔22

Қонунчилик палатасида янги қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

Батафсил
Биз нафас олаётган  ҳаво  сифати  қониқарлими?

Биз нафас олаётган ҳаво сифати қониқарлими?

🕔15:02, 16.01.2026 ✔21

Мамлакатимизда атмосфера ҳавоси мусаффолигини сақлаш ҳар бир тирик мавжудот учун муҳим омил ҳисобланади. Шу боис бу соҳада бош­ланган катта ислоҳотлар бугун қай тарзда амалга оширилаётгани кўпчиликнинг диққат марказида турибди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар