Экоолам      Бош саҳифа

Экологик маданиятда давлат органлари ходимлари намуна бўлади

Тупроқ унумдорлигининг пасайиши, чўлланиш, сув ресурсларининг камайиши каби экологик муаммолар аллақачон глобал аҳамият касб этмоқда. Бу Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезиляпти. Шунинг учун ҳам атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик ҳолатни яхшилаш энг долзарб масалага айланмоқда.

Экологик маданиятда давлат органлари ходимлари  намуна  бўлади

Масалан, Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этиш, Нукус, Урганч ва Хива шаҳарлари атрофида «яшил белбоғ»лар яратиш каби лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шунингдек, экологик таълим ва билимларни ошириш орқали аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришга қаратилган зурур чоралар кўрилмоқда. Масалан, олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан экологик таълимни такомиллаштиришга йўналтирилган машғулотлар ташкил этилмоқда. Албатта, бу ёшларнинг экологик билимини оширишга қаратилган. Аммо ҳозирги экологик вазият, содир этилаётган ҳолатлар катталарнинг ҳам бу борадаги тушунчаларини кенгайтиришни тақозо этаётган эди.

Давлатимиз раҳбаринининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори асосида давлат органлари ходимларининг экологик билимини оширишга қаратилган бепул ўқув курслари ташкил этилишининг белгилангани айни шу мақсадларга эришишга хизмат қилади.

Қарорда келтирилган мазкур вазифа билан энг аввало давлат органлари ходимлари экологик масалалар бўйича чуқур билимларга эга бўлиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунлар ва меъёрларни самарали қўллаш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, давлат органлари ходимларининг экологик билимларини ошириш орқали фуқаролик жамиятининг экологик масалаларга бўлган эътибори ва фаоллиги ортади, бу эса умумий экологик маданиятнинг юксалишига сабаб бўлади. Бу орқали давлат органлари экологик фаолиятининг самарадорлиги ошади, экологик хавфсизлик таъминланади ва барқарор ривожланиш йўлида муҳим ютуқларга эришилади. Шунингдек, фуқаролик жамиятининг экологик фаоллиги ортади, бу эса умумий экологик маданиятнинг юксалишида муҳим аҳамият касб этади.

 

 

Камол ЖУМАНИЁЗОВ,

ЎЭП Хоразм вилоят партия ташкилоти раиси




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔54

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔53

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔101

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар