Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилАҳолининг экологик маданиятини юксалтириш – барқарор келажак сари қўйилган муҳим қадам. Президентимиз томонидан 2025 йил 15 майда қабул қилинган қарор билан тасдиқланган «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси» бутун жамиятда экологик билим ва маданиятни юксалтиришга замин ҳозирлаши билан аҳамиятлидир.
«Табиатни асраш – ўзини асрашдир», дейишади. Бугунги кунда бу фикр шунчаки шиор эмас, балки давлат сиёсати даражасига кўтарилган долзарб вазифага айланди. Чунки аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш дегани фақатгина кўчаларни тозалаш ёки дарахт экишни англатмайди. Бу, аввало, инсоннинг табиатга нисбатан муносабатини ўзгартириш, табиатни ҳар бир фуқаро ҳаётининг бир қисми сифатида қабул қилишини таъминлашдир. Концепцияда айнан шу масалага жиддий эътибор берилган: 2030 йилгача 3,3 миллион мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва 4,2 миллион мактаб ўқувчисида экологик онг ва маданиятни шакллантириш мақсад қилинган.
Бу шунчаки рақамлар эмас, балки эртанги кун учун тайёрланаётган юксак тафаккурга эга, масъулиятли, табиатга бефарқ бўлмаган авлодни англатади.
Қарорда нафақат ёш авлод, балки катталар – жумладан, давлат ходимларининг ҳам экологик билим ва маданиятини оширишга алоҳида урғу берилган. Бепул ўқув курслари ташкил этилиши, ҳар икки йилда «йўл хариталари» орқали концепциянинг босқичма-босқич амалга оширилиши – тизимли ва изчил ёндашув намунасидир.
Эътиборга молик жиҳат – атроф-муҳит бўйича давлат мониторинги маълумотларининг 2025 йил 1 декабрдан жамоатчилик учун очиқ бўлиши. Бу фуқароларнинг атроф-муҳит бўйича долзарб маълумотларга эга бўлиши, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати кучайишини таъминлайди. Бу – Орхус конвенцияси талабларига тўлиқ мос, замонавий фуқаролик жамияти белгисидир.
Қарорда назарда тутилган «Янги дарахт – янги нафас» республика экочемпионати нафақат амалий тадбир, балки руҳий-ахлоқий тарбия воситасига айланиши мумкин. Чунки кўчат экиш – бу табиатга меҳр ифода этишнинг амалий кўриниши. Дарахт экишни одат қилган киши ҳеч қачон табиатга зарар етказмайди.
Маҳаллаларда чиқиндиларни тўғри ажратиш, «яшил истеъмол» қоидаларига риоя қилиш, ресурсларни тежаш каби миллий қадриятларимизни тарғиб этиш орқали ҳар бир оила – кичик экологик маданият марказига айланади.
Бахтиёр ПЎЛАТОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилТошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.
БатафсилЁшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.
Батафсил