Экоолам      Бош саҳифа

Бу – ҳаммамиз учун умумий вазифа, умуммиллий ҳаракат

Куни кеча аҳолининг экологик маданиятини ошириш, жамоат ва давлат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида Президент қарори қабул қилинди. Унга асосан «2030 йилгача аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси» ҳамда уни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди.

Бу –  ҳаммамиз учун умумий вазифа, умуммиллий ҳаракат

Бу муҳим ҳужжат 2030 йилгача аҳолининг барча қатламларида экологик билим ва кўникмаларни шакллантиришни мақсад қилади. Концепцияни ҳаётга татбиқ этишда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги мувофиқлаштирувчи давлат органи сифатида белгиланди.

Концепцияда белгиланган кўрсаткичлар ўз аҳамиятига кўра мустаҳкам экологик пойдевор яратишга хизмат қилади. Хусусан, 3,3 миллионга яқин мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, 4,2 миллион ўқувчи ва 400 мингга яқин касб-ҳунар таълимидаги ёшларни экологик тарбия билан қамраб олиш кўзда тутилган. Бу – мамлакат миқёсида экологик онг ва маданиятни кучайтиришга қаратилган аниқ мақсадли ёндашувдир.

Қарорга мувофиқ, давлат идоралари ходимларининг 90 фоизи бепул ўқув курслари орқали экологик билим билан таъминланади. Бу нафақат иш юритиш маданиятини, балки фуқаролар билан экологик масалаларда мулоқотни ҳам юқори босқичга кўтаради. Шунингдек, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида ҳар йили 200 млн туп дарахт экилади, минглаб янги боғлар ва яшил белбоғлар ташкил этилади.

Экологик тоза инфратузилмани шакллантириш, ифлосланиш манбаларини назорат қилиш ва жамоатчиликка очиқ маълумот бериш тизими жорий этилади. Биологик хилма-хилликни сақлаш, қаровсиз ҳайвонлар масаласини тизимли ҳал этиш ва жамоатчилик иштирокини таъминлаш режалаштирилган. Шу билан бирга, ҳар бир ҳудуд учун экологик паспорт ва рейтинг жорий қилиниб, қонунбузарлик учун жавобгарлик кучайтирилади.

Қонунчилик органлари ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги асосида экологик билимларни оммалаштириш, таълим тизими орқали барқарор ғояларни ёш авлод онгига сингдириш давр талаби бўлиб қолмоқда.

Экопартия фаоллари, депутатлар, барча даражадаги давлат органлари ва жамоатчилик бу жараёнда фаол иштирок этиши лозим. Зеро жамиятда экологик маданиятни шакллантириш – бу умумий вазифа, умуммиллий ҳаракатдир.

 

Жавлон АБДУЛЛАЕВ,

Олий Мажлис  Қонунчилик

палатаси депутати,

ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔54

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔53

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔101

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар