Экоолам      Бош саҳифа

Барқарор Тараққиёт кафолати

Давлатимиз раҳбарининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори партиямиз дастурий мақсад ва вазифалари билан уйғун ва ҳамоҳанглиги биз учун жуда катта аҳамиятга эга. Ушбу ҳужжатнинг ҳар бир банди ижросига Сирдарё вилоят партия ташкилоти ҳам катта масъулият билан киришди.

Барқарор  Тараққиёт кафолати

Концепцияда мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, коллеж ва техникумлар ҳамда олий таълим тизимларида экологик билимларни чуқурлаштириш, болалар ва ёшлар онгига табиатни асраш ғоясини сингдириш масалаларига алоҳида урғу берилган. Бу, айниқса, «Ёш экологлар» ҳаракати доирасида олиб бораётган ишларимизга катта туртки беради. Биз партия сифатида Сирдарё вилоятидаги барча мактаб ва касб-ҳунар таълими муассасаларида экологик тўгараклар сонини ошириш ва улар фаолиятини янада тизимли йўлга қўйишни режалаштирганмиз.

Қарорда экологик ахборотларнинг жамоатчиликка очиқ тақдим этилиши, дарахт кесилиши, чиқиндиларни бошқариш ва бошқа муҳим маълумотлар устидан фуқаролик жамиятининг фаол иштироки назарда тутилган. Бу биз учун ниҳоятда муҳим имконият. Эндиликда партиямиз фаоллари томонидан аҳоли ўртасида экологик назоратни кучайтириш, экологик ҳуқуқий саводхонликни ошириш бўйича мониторинг тадбирлари кенг йўлга қўйилади.

Қарорда «Ўзбекистон эко-волонтёрлари» ҳаракатини яратиш ва кенг оммага ёйиш масаласи алоҳида қайд этилган. Бу таклиф бизнинг партия ташаббусимиз бўлган «Яшил авлод» кўнгиллилар ҳаракати билан уйғунлашади. Эндиликда Сирдарё вилоятида ҳар бир маҳалла ва таълим муассасасида камида биттадан экологик волонтёрлар гуруҳини шакллантиришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик.

Келажагимиз учун, болаларимиз учун, яшил ва соғлом ҳаёт учун экологик маданиятни умумхалқ қадриятига айлантиришга тайёрмиз.

 

Ойбек КАРИМОВ,

ЎЭП Сирдарё вилоят кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔20

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔20

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар