Экоолам      Бош саҳифа

Ер юзида ҳар сонияда 1,5 гектар яшиллик нобуд бўлмоқда

Ўрмонлар иқлимни мувозанатда ушлаб турувчи, биологик хилма-хилликни сақловчи муҳим экотизим ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, табиий биохилма-хилликнинг 80 фоизи ўрмонларда жойлашган.

Ер юзида  ҳар сонияда  1,5 гектар  яшиллик нобуд бўлмоқда

Дарахтлар йиллик карбонад ангидрид чиқиндисининг 30 фоизини ўзига ютиб, атмосфера мусаффолигини сақлашда муҳим ўрин тутади.

Аммо афсуски, бугунги кунда Ер юзида ҳар сонияда 1,5 гектар яшил қоплама нобуд бўлмоқда. Бир йилда иккита Швейцария ҳудудига тенг ўрмонлар йўқ бўлиб кетмоқда. Бу эса экологияга, айниқса, иқлимга жуда катта салбий таъсир кўрсатади.

Маълумки, яқинда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркда бўлиб ўтган Бош Ассамблеяси Ўзбекистон Республикаси томонидан илгари сурилган «Ўрмонларни барқарор бошқаришга мувофиқ равишда ўрмонларни кўпайтириш ва қайта тиклаш бўйича Ҳаракатлар ўн йиллиги» резолюциясини бир овоздан қабул қилди. БМТнинг 160 га яқин давлати мазкур ҳужжатни қўллаб-қувватлади.

Ер юзини ўрмонзорлаштиришга қаратилган 10 йиллик дастур ташаббуси айнан Ўзбекистон томонидан илгари сурилгани бежиз эмас. Зеро, ҳозирда юртимизда яшил майдонларни кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили» деб номлангани ва йил номига монанд Давлат дастури қабул қилингани ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларни янада жадал давом эттиришга асос бўлмоқда. Бугунги кунда юртимизда ўрмонларнинг улуши 8 фоизни ташкил этади. Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилига оид Давлат дастурида 2030 йилга бориб мамлакатимиз ҳудудининг 30 фоизини яшил майдонга айлантириш мақсади ўз аксини топган.

– Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ушбу резолюция қабул қилингани Ўзбекистоннинг яна бир ташаббуси дунё ҳамжамияти томонидан ­эътироф этилгани ифодасидир, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси, ЎЭП фракцияси аъзоси Хайрулло Ғаффоров. – Ҳужжатнинг асосий мақсади 2027 йилдан 2036 йилгача бўлган даврда бутун дунё давлатларида ўрмонларни тиклаш, яшил майдонларни кенгайтириш бўйича чораларни кучайтириш, жаҳон ҳамжамиятини бу борада фаол чоралар кўришга чақиришдан иборат. Ўзбекистон ташаббуси билан БМТнинг 12 та резолюцияси қабул қилинган бўлса, уларнинг аксарияти экологик муаммоларга, глобал иқлим таҳдидларини бартараф этишга, минтақамизда экологик барқарорликни таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Мазкур ҳужжат ҳам дунё мамлакатларида яшилликни кўпайтириш, глобал иқлим ўзгаришларининг олдини олиш ва унга мослашишга хизмат қилади.

Дарҳақиқат, БМТнинг 2027-2036 йилларда ўрмонларни кўпайтиришга қаратилган ушбу резолюцияси экологик барқарорликни таъминлашда дунё миқёсида бирлашишга хизмат қилади, ўрмонзорлаштириш ишларида стратегик йўл харитаси бўлади.

 

Муҳтарама КОМИЛОВА,

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔54

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔53

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔101

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар