Каспийни ҳам Орол тақдири кутмоқдами?
Дунёдаги энг йирик ички сув ҳавзаси ҳисобланган Каспий денгизининг сув сатҳи тобора пасайиб бормоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури хабар берди.
БатафсилБугунги кунда экологик барқарорликни таъминлаш ва қишлоқ хўжалигини инновацион асосда ривожлантириш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Шу мақсадда юртимизда замонавий, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги илғор тажриба майдонларидан бири – «Зарафшон тола» фермер хўжалигида амалга оширилаётган инновацион қишлоқ хўжалиги лойиҳалари сув ресурсларидан оқилона фойдаланишда юқори самара бермоқда.
Кенгсой маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 60 гектар майдонда Австриядан олиб келинган замонавий ёмғирлатиб суғориш технологияси қўлланилмоқда. Тажриба майдонида экилган арпа баравж ўсмоқда.
Мазкур илғор технологиялар 2025 йил февраль ойида Ўзбекистонга олиб келинган бўлиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан тузилган шартнома асосида жорий этилган.
Инновацион технологиялардан фойдаланиш натижасида:
– сув ресурсларидан самарали фойдаланиш;
– ҳосилдорликни ошириш;
– тупроқ унумдорлигини сақлаб қолиш каби асосий мақсадлар кўзланган.
Айниқса, чорвачилик учун етиштирилаётган ем-хашак экинлари ҳосилдорлигини оширишда бу технологияларнинг аҳамияти беқиёс. Ҳозирги кунда ушбу тажриба майдонида 402 метрлик 4 та ёмғирлатгич қурилмаси ишламоқда. Сув ягона ва барқарор тарзда тақсимланиши экинларнинг сифатли ўсишини таъминламоқда.
Ёмғирлатиб суғориш технологиясининг жорий этилиши нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда, балки экологик барқарорликни таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш эса «яшил» иқтисодиётга ўтиш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир.
Ўзбекистон Экологик партиясининг сайловолди дастурий мақсадларида ер-сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш алоҳида йўналиш сифатида белгилаб олинган.
Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев, Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳи Навоий вилоятидаги ўрганишлар давомида мазкур инновацион лойиҳалар билан ҳам яқиндан танишди.
Депутатлар ушбу илғор тажриба майдонининг ижобий тажрибасини бошқа ҳудудларда ҳам кенг татбиқ этиш зарурлигини таъкидладилар. Шунингдек, инновацион технологияларни кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш ва фермерларни уларни қўллашга ундаш бўйича таклифларни тегишли вазирликка етказиш борасида келишиб олдилар.
Дарҳақиқат, сув тежовчи технологиялар – замон талаби. Президентимизнинг «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори доирасида мамлакатимизда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш борасидаги барча саъй-ҳаракатлар фаол қўллаб-қувватланмоқда.
Кармана туманидаги «Сардор» фермер хўжалигида ўрнатилган замонавий томчилатиб суғориш технологиясини ҳам ушбу йўналишдаги муҳим ҳаракат, дейиш мумкин. Ҳозирда ушбу инновацион усулдан 30 гектар ҳудудда самарали фойдаланилмоқда.
Бу орқали қуйидаги натижаларга эришилаётгани, айниқса, эътиборлидир:
– чигит экиш ишларини белгиланган муддатда якунлаш;
– ғалла майдонларини тўғри ва ўз вақтида озиқлантириш;
– дала четларидан унумли фойдаланиш.
Фермер ва мутахассисларнинг билим ва тажриба алмашинуви эса бу йўналишда эришилаётган ютуқлар Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини янги босқичга олиб чиқмоқда. Бундан эса она табиат катта наф кўрмоқда.
Сардор ИСЛОМОВ,
ЎЭП Навоий вилоят кенгаши
матбуот хизмати
Дунёдаги энг йирик ички сув ҳавзаси ҳисобланган Каспий денгизининг сув сатҳи тобора пасайиб бормоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури хабар берди.
БатафсилДунёда иқлими ўзгариши таъсирида тоғ музликларининг қисқариши, ёғинларнинг нотекис тақсимланиши, қурғоқчилик даврларининг ортиши ҳамда сел-тошқин ҳодисаларининг кўпайиши кузатилмоқда. Шу боис мамлакатимизда сув ресурсларини тежаш, мавжуд сув манбаларидан оқилона фойдаланиш ва сел ҳамда ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувлар муҳим аҳамият касб этмоқда.
БатафсилБугунги кунда бутун дунёда, хусусан, Марказий Осиё минтақасида кузатилаётган глобал иқлим ўзгаришлари, сув ресурсларининг тақчиллиги ва биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалалари доимий халқаро ҳамкорликни тақозо этмоқда.
Батафсил