Саломатлик      Бош саҳифа

Пластик буюмлар 356дан зиёд кишини ҳаётдан олиб кетган

Ўнлаб йиллар давомида мутахассислар инсонлар саломатлигидаги муаммоларни косметика ва идиш ювиш воситалари, ҳашаротлар ҳамда бошқа маҳсулотларда мавжуд бўлган баъзи моддаларнинг таъсири билан боғлашди.

Пластик буюмлар  356дан  зиёд кишини ҳаётдан олиб кетган

Улар таркибидаги кимёвий моддалар фойдаланиш жараёнида микроскопик заррачаларга бўлиниши ва одам организмига ўтиши таъсирида семириш ва диабетдан тортиб, туғилиш муаммолари, хатто саратонга қадар бўлган касалликлар хавфининг ортишига сабаб қилиб кўрсатилган.

Дунё олимлари бугунги кунда авж олаётган касалликларнинг келиб чиқишига плас­тик уй-рўзғор буюмларидан фойдаланишнинг ортиши ҳам сабаб бўлиши мумкин, деган хулосани беришмоқда.

NYU Langone Health тадқиқотчилари томонидан олиб борилган жорий тадқиқот озиқ-овқат идишлари, тиббий асбоб-ускуналар ва бошқа пластмасса буюмларни юмшоқроқ ва мослашувчан қилиш учун ишлатиладиган di-2-etilheksil ftalat (DEHP) деб номланган фталат турига қаратилган. Шу йўналишда олиб борилган бошқа тадқиқотларда пластик буюмларнинг доимий ишлатилиши юрак томирларида ҳаддан ташқари фаол иммунитет реакциясини (яллиғланиш) келтириб чиқариши кўрсатилиб, вақт ўтиши билан бу юрак хуружи ёки инсульт хавфини орттириши тахмин қилинган.

Янги таҳлилларда эса муаллифлар DEHP таъсири 2018 йилда 55 ёшдан 64 ёшгача бўлган 356 238 кишининг ўлимига сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

di-2-etilheksil ftalat (DEHP) деб номланган фталат кимёвий моддалари глобал миқёсда кенг қўлланилса-да, бунинг таъсирида Яқин Шарқ, Жанубий Осиё, Шарқий Осиё ва Тинч океани минтақаларида ҳаётдан кўз юмганлар сони айнан шу сабаб ҳалок бўлганлар умумий сонининг тўртдан уч қисмига тўғри келмоқда.

 

Камолиддин РЎЗИМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔20

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔93

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар