Саломатлик      Бош саҳифа

Соғлиқни сақлашга фақатгина шифокорлар масъулми?

Соғлиқни сақлаш тизими нафақат шифокорларнинг, балки қонун чиқарувчи вакилларнинг ҳам диққат марказида экани соҳа учун муҳим аҳамиятга эга. Бинобарин, депутат жойларга чиқиб, аҳволни кўз билан кўриб, халққа хизмат қилаётган тизимлардаги мавжуд ҳолатни қанчалик чукқурроқ ўрганса парламент фаолияти ҳам, парламент назорати ҳам шунчалик самаралироқ кечади.

Соғлиқни сақлашга фақатгина  шифокорлар масъулми?

Экопартиядан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилояти Оқдарё туманининг Бошдорхон оилавий шифокорлик пунктида бўлиб, мавжуд муаммо ва камчиликларга эътибор қаратди.

Депутат аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, рақамлаштириш ва ахборот технологияларининг жорий этилиши ҳолатини ўрганди. Бундан ташқари, тиббий чиқиндиларнинг утилизация қилиниши, кундузги стационар фаолияти ҳам диққат марказида бўлди.

Ўрганишлар шуни кўрсатдики, ушбу тиббиёт муассасаси етти мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатади, аммо замонавий моддий-техника воситалари билан таъминланмаган. Бу эса сифатли тиббий хизмат кўрсатишга салбий таъсир кўрсатмоқда. Лабораториялар ва даволаш хоналарида замонавий асбоб-ускуналар етишмайди. Бу эса депутат томонидан ўз вақтида кўтарилган ва ҳукуматга етказилиши зарур бўлган долзарб масала сифатида қайд этилди.

Депутатнинг бундай ўрганишлари жойлардаги муаммолар ечимини қоғозда эмас, амалда кўриш, халқ эҳтиёжлари ва тизимдаги реал камчиликлар тўғрисида аниқ маълумотларга эга бўлиш имкониятидир.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔20

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔93

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар