Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жавлон Абдуллаев ўрганишлар чоғида туман марказий шифохонаси ва поликлиникасидаги ҳолат билан яқиндан танишди. Ушбу муассасада одамлар саломатлиги учун шифокорлар гўё қаҳрамондек курашяпти. Лекин, афсуски, уларнинг қўлидаги асбоблар тизимнинг ўзидек чарчаган.
Кадрлар танқислиги – энг оғриқли нуқта.
Анклав ҳудуд, узоқ йўллар ва мураккаб транспорт алоқалари ёш мутахассисларни Сўхдан узоқлаштиряпти. Баъзи бўлимларда битта шифокор бир нечта вазифани ҳам бажаришига келяти. Наилож, оёқ суяги лат еб, даво илинжида мўлтираб турган беморга травматолог топилмагач терапевт ёрдам кўрсатишга мажбур, ахир.
Жарроҳлик амалиёти шошилинч керак бўлса, шифокор уйидан чақирилади. Қолаверса, 5 йил аввал ташкил этилган болалар реанимация бўлими ҳалигача тўлиқ кадрлар билан таъминланмаган.
Бунинг устига кислород баллонлари Фарғона марказидан олиб келинади. Чегара қийинчиликлари, махсус транспорт йўқлиги ва хавфсизлик камчиликлари бу жараённи ҳар сафар шиддатли синовга айлантиряпти.
Музлатгичга муҳтож дорилар.
Ҳа, тиббиёт муассасасига зурур дори-дармонлар етказилади, лекин музлатгичли автотранспорт йўқ. Шу боис баъзи муҳим препаратлар манзилга етиб боргунча ўз хусусиятларини йўқотиши хавфи бор.
Очиқ майдонда ёқиб юборилаётган тиббий чиқиндилар.
Бу ҳолат Бувайдада қандай бўлса, Сўхда ҳам шундай. Афсуски, табиат ва инсон саломатлиги учун бу – жуда катта «пинҳона хавф».
Сўхда фаолият кўрсатаётган шифокорлар юрагида умид барибир бор: улар нафақат муаммоларни айтишди, балки уларни ҳал қилиш учун аниқ таклифлар ҳам беришди.
Депутат Жавлон Абдуллаев эса барча маълумотлар асосида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровларини тайёрлашни бошлади. Демак, бу масалалар ёпиқ қолмайди, амалий ечимлар талаб қилинади.
ЎЭП Марказий Кенгаши
матбуот хизмати
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилТошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.
БатафсилЁшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.
Батафсил