Экоолам      Бош саҳифа

Дарахтларни кундуз куни суғориб бўлмайди(ми?)

Кўп қаватли уйда яшаймиз. Мана, ҳали май келмасиданоқ иссиқ забтига олишни бошлаган. Кўчага чиқсанг, иссиқ ўз кучини кўсатмоқда.

Дарахтларни кундуз куни  суғориб бўлмайди(ми?)

Ҳали олдинда май ва уч ой ёз бор. Кўп қаватли уйимиз ҳовлисидаги янги экилган гуллар ва ниҳолларнинг шалпайиб турганидан чанқаганини, уларни суғориш кераклигини пайқаш қийин эмас. Аммо ҳеч ким бу ишга юрак ютиб кириша олмайди. Журъат қилмайди. Чунки ичимлик сув орқали суғоришнинг қонунда белгилаб қўйилган ўз қоидаси бор. Аммо бу қанчалик тўғри? Кўп қаватли уйда яшовчи аҳоли бу қонунга қанчалик амал қилиш имкониятига эга?

– Уйимиз ҳовлисига кўп ниҳоллар эккандик. Аммо суғоришда муаммоларга дуч келдим. Кундузи ичимлик сувдан фойдаланиш мумкин эмас. Кечаси тунги 12 дан кейин бизда суғориш учун имкон йўқ. Шаҳарда ариқларда сув оқмаса. Кўп ниҳоллар, дарахтлар шу суғоришдаги муаммо сабаб иссиқда нобуд бўляпти, – дейди пойтахтимиздаги Катта Қўйлиқ маҳалла фаоли Садриддин ака.

Дарҳақиқат, кўпчилик шаҳардошларимиз айнан отнинг калласидек жарима тўлашгани сабаб, ер майдончаларига дарахт ва ўсимлик­лар экмай қўйишганини айтишади. Хўш, бу қанчалик тўғри деб ўйлайсиз?

Қўшимча маълумот сифатида: ичимлик сувдан дов-дарахтларни суғориш фақат қуйидаги истисно ҳолатларда амалга оширилиши мумкин: ирригация (суғориш) суви мавжуд бўлмаган тақдирда; сув таъминотчиси қувватга эга бўлса; маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланган жадвал асосида; фақат тунги вақтларда, соат 00:00 дан 05:00 гача...

 

Саида РУСТАМ қизи




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔20

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔20

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар