Экоолам      Бош саҳифа

Партия дастури – амалда Ёмғир суви томорқани яшнатиб, юқори даромад келтирмоқда

Сўнгги йилларда глобал иқлим ўзгариши, аҳоли сонининг ва иқтисодиёт тармоқларининг ўсиши, сувга бўлган талабнинг ошиши сув ресурсларининг тақчиллигига олиб келмоқда. Мамлакатимизда ҳам бебаҳо неъматга бўлган эҳтиёж ошиб, сувдан унумли ва оқилона фойдаланишни талаб қилмоқда.

Партия дастури –  амалда    Ёмғир суви томорқани яшнатиб,  юқори даромад келтирмоқда

Деҳқонободликлар эса ёмғир сувидан унумли фойдаланиб, юқори даромадга эга бўлишмоқда.

Деҳқонобод тажрибаси билан танишиш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши вакиллари ҳамда Қашқадарё вилоят кенгаши фаоллари Деҳқонобод туманида бўлиб, ёмғир сувидан фойдаланаётган хонадонлар ва ташкилотларда ўрганиш ишларини олиб боришди.

Қодирбахши Раҳимов номидаги маҳаллада яшовчи Қудрат Солиев хонадонида 42 сотихли томорқа хўжалиги ёмғир суви туфайли яшнаб турибди.

Қаловини топган деҳқоннинг ушбу фаолияти кўпчилик учун ўрнак ва намуна ҳисобланади.

– Томорқамда 25 минг туп кавракнинг икки хили ҳамда 300 тупдан ошиқ мевали ва манзарали дарахтлар экилган, – дейди Қудрат Солиев. –  Ушбу экинларни суғориш мақсадида учта ҳовуз қурдим. Яшаш уйим ва қўшимча бинолар тарновларидан тушаётган ёмғир сувининг бир томчисини ҳам нест-нобуд қилмасдан ҳовузларга йиғаман ва экинларни томчилатиб суғораман. Ўтган йили каврак ширасини сотиб, 200 миллион сўм даромад топдим.

Меҳнаткаш оила 2024 йилда томорқасида етиштирлиган каврак ширасини сотиб, 200 миллион сўм даромад топди. Жорий йилда бу хонадон томорқасида етиштирилган каврак ширасини сотиш ортидан 300-350 миллион сўм даромадни мўлжаллаб турибди.

Таъкидлаш жоиз, маҳалладаги 90 фоиз хонадонда каврак етиштирилади ва уларни суғоришда ёмғир сувидан фойдаланилади.

– Маҳалламизда 401 та хонадон мавжуд бўлиб, 1980 нафар аҳоли яшайди, – дейди маҳалла раиси Абдусалим Эгамшукуров. – Бизда оқар сув муаммо. Бироқ 90 фоиз хонадон томорқасида шифобахш ўсимлик – каврак етиштиришади. Бу ўсимликдан Абу Али ибн Сино, Беруний каби алломаларимиз турли касалликларни даволашда, парҳез таомларни қўллашда фойдаланган. Бундан ташқари, Шарқ мамлакатлари Эрон, Покистон, Ҳиндис­тон ва Афғонистонда каврак елими ва илдизи зиравор сифатида, косметика саноатида атторлик воситалари ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади. Маҳалламизда етиштирилган каврак маҳсулотлари хорижий давлатларга экспорт қилинади.

Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, Ўзбекистон шароитида уй ва бино-иншоотлар томларидан тўпланиб тушган ёмғир сувини махсус бетонланган ва бошқа мослаштирилган сув сақлагичларда йиғиш бир йилда 1 квадрат метр том сатҳидан ўрта ҳисобда 186 литрга тенг сув тўплаш имконини беради.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Экологик партиясининг сайловолди дастурида ёмғир сувидан самарали фойдаланиш дастурини ишлаб чиқиш, 2025 йилдан қурилиш майдони 500 м2 дан ортиқ бўлган уй, бино ва объектларда ёмғир сувини йиғиш тартибини жорий этиш, шунингдек, ёмғир сувидан фойдаланишни кенг йўлга қўйиш учун давлат томонидан рағбатлантириш (грант, субсидия) механизмлари ва давлат-хусусий шерикликни жорий этиш вазифалари белгиланган.

Деҳқонободнинг меҳнаткаш, танти йигитларидан бири, халқ депутатлари туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат Шерзод Менглиев томонидан амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўкаламзорлаштириш ишлари ҳам ишчи гуруҳнинг эътиборидан четда қолмади.

Шерзод Менглиев 97-мактаб директори. Мактаб биноси қурилганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Шерзод Менглиев бошчилигидаги меҳнаткаш жамоа қурилишдан қолган ҳудудни тозалаб, дарахт ниҳолларини экишди. Яна бир қисм ерга мевали дарахт уруғлари сепилди.

Депутат ташаббуси билан бугун мактаб ҳудудида 1000 дан зиёд иқлимга мос тут, ўрик, бодом, арча ҳамда гужум дарахт­лари яшнаб турибди. Дастлаб ушбу дарахтлар челаклаб суғорилган бўлса, сўнг мактабнинг орқа қисмида 100 тонна сиғимга эга ер ости ҳовузи қурилди. Ҳовузни тўлдиришда беминнат ёмғир суви энг маъқул усул. Ёмғир мавсумида мактаб тарновларидан тушаётган ёмғир-оқар сувлари тўғридан-тўғри ҳовузга йўналтирилади. Ушбу кичкина сув омбори тўлдирилгач, вақти келиб, ёмғирлатиб ёки томчилатиб суғориш ускуналари орқали экинзор тўлиқ суғорилади.

Депутатнинг ўрнак олса арзирли жиҳатлари кўп.

Анчадан бери мактаб ҳовлисидаги бўш турган ер майдонидан қўшимча даромад олишни режалаштирган жамоа соҳанинг етакчи мутахассислари кўрсатмасига кўра дарахт қатор ораларига каврак уруғларини сепишди. Мутахассисларнинг чамалаши бўйича сочилган уруғдан 200 минг дона ниҳол кўкариб чиқади. Икки йилда тайёр бўладиган ниҳолнинг донасини ўртача 2 минг сўмдан сотиш мумкин. Бундан ташқари турли мевали дарахт ниҳоллари ҳам сотувга чиқарилади.

Шерзод Менглиевнинг режасига кўра, яқин икки-уч йилда даромад уч юз, тўрт юз миллион сўмдан ошиб қолади. Қўшимча ишлаб топилган даромад энг аввало иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантиришга йўналтирилади. Шу билан бирга, кам таъминланган оилалар фарзандларини ўқув қуроллари билан таъминлаш, айрим эҳтиёжманд битирувчи ёшларнинг олий таълимдаги ўқишлари учун шартнома пулларини тўлаб беришга сарфланади.

Депутат бу билан чекланиб қолмаган. Ёмғир сувидан янада кенгроқ фойдаланиш бўйича изланмоқда.

Шерзод Менглиев пойтахтга йўли тушганда, ёмғир туша бошлаши билан кўчалар ва йўл четларидаги ариқларнинг аҳволини кўриб афсус билан бош чайқайди. Ёмғир сувлари йўллар ва кўчаларда катта-кичик тошқинларни юзага келтиради. Оғзи беркилиб қолган бетон ариқларда ҳам сув ҳеч қаерга кетмай тўпланиб тураверади. Ҳосил бўлган кўлмаклар аҳолига, ҳайдовчи ва пиёдаларга ноқулайлик туғдиради.

Пойтахтдаги аҳволни кўрган Шерзод хаёлга толди. Шаҳарликларга сув керакмасми? Эҳ аттанг, тўпланиб қолган ёмғир сувларидан мақсадли фойдаланилса, қайта тикланмайдиган тоза ичимлик сувни тежаш мумкин-ку, ахир. У шу каби ўй-хаёллар билан севимли қишлоғи томон йўл олади.

 

Сожида АЛЛАЯРОВА,

ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши

бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔5

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 5    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 32    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 32    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 33    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 43    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар