Иқлим      Бош саҳифа

Чиқиндилар устидан назорат – келажак кафолати

Халқаро стандартлар, миллий мажбуриятлар ва фуқаролик жавобгарлиги бугун қандай аҳволда?

Чиқиндилар устидан  назорат –  келажак  кафолати

Бугун аксарият мамлакатлар олдида турган энг долзарб муаммолардан бири – чиқиндиларни тўғри бошқариш. Қандай қилиб уларни қайта ишлаш, хавфли турларини назоратга олиш, табиат ва инсон саломатлигини асраш мумкин? Бу саволларга жавоб бериш учун дунё мамлакатлари бирлашиб, қатор халқаро келишувлар қабул қилган. Хўш, бугун юртимизда бу борадаги вазият қай аҳволда, муаммо қанчалик жиддий? Ечимлар борми?..

 

Кўздан панада турган хавф

Кўпинча биз чиқиндиларни шунчаки кўзимиз кўрмайдиган жойга йўқотиш керак бўлган унсур деб қабул қиламиз. Лекин у анчайин каттароқ ва жиддийроқ эътибор талаб этиладиган тушунча. Одамлар томонидан яратилган, эндиликда ишлатилмайдиган, лекин табиатга хавф солувчи ҳар қандай буюм чиқиндига айланади.

Уйда қолган озиқ-овқат, пластик идишлар, қоғозлар, саноат чиқитлари, турли кимёвий моддалар – буларнинг барчаси кераксиз чиқинди ҳисобланади. Улар нафақат ерни, балки сув, ҳаво ва ҳатто инсон саломатлигига ҳам хавф солади.

Чиқиндилар ҳам ўз ўрнида маълум тоифаларга бўлинади. Уларнинг асосийлари: органик чиқиндилар, хавфли чиқиндилар, қаттиқ чиқиндилар, суюқ чиқиндилар ва қайта ишланадиган чиқиндилар. Органик чиқиндилар – бу табиий равишда парчаланиши мумкин бўлган ўсимлик ва ҳайвонларга тегишли материалларни ўз ичига олади. Бунга озиқ-овқат қолдиқлари, қоғоз, картон ва ҳатто пластмассанинг айрим турлари киради.

Хавфли чиқиндилар эса нотўғри бошқарилса ёки утилизатция қилинса, инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга жиддий таҳдид солади. Ушбу тоифадаги чиқиндиларнинг кичик миқдори ҳам атрофга узоқ йиллар зарарли таъсир кўрсатади. Мисол учун, ишлатиб бўлинган батарейкаларни ана шундай тоифадаги чиқиндилар сирасига киритиш мумкин.

Қаттиқ чиқиндилар – қадоқлаш материаллари, кийим-кечак ва уй-рўзғор буюмлари каби биз ташлаб юборадиган кундалик нарсаларни ўз ичига олган кенг тоифадир. Кўринишидан зарарсиздек кўринса-да, чиқиндихоналарда қаттиқ маиший чиқиндиларнинг тўпланиши атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатади.

Кўпинча эътибордан четда қоладиган суюқ чиқиндилар хилма-хил тоифа бўлиб, маиший хўжаликлардан, саноат жараёнлари ва тиббиёт муассасаларидан чиқадиган оқава сувларни ўз ичига олади. Бу турдаги чиқиндилар ювилган сув ва ишлатилган ёғлардан тортиб, саноат чиқиндилари ва кимёвий чиқиндиларгача бўлган барча нарсаларни ўз ичига олади.

 

Нега халқаро келишувлар керак?

Чиқиндилар фақат бир мамлакатнинг эмас, балки бутун инсониятнинг муаммосидир. Масалан, бир мамлакатдаги чиқинди бошқа мамлакатга олиб борилиб ташланса, у ердаги табиат ва одамлар учун жуда катта хавф юзага келади.

Шу сабабли, БМТ ташаббуси билан дунёда қатор халқаро келишувлар қабул қилинган. Улар ичида энг асосийлари – Базель, Роттердам ва Стокгольм конвенциялари ҳисобланади. Уларнинг ҳар бири чиқиндилар ва кимёвий моддалар билан боғлиқ хавфларни камайтиришга қаратилгандир.

1989 йилда қабул қилинган Базель конвенциясига кўра, хавфли чиқиндиларни бир давлатдан бошқасига олиб ўтиш учун албатта олдиндан рухсат олиниши керак. Бу ерда «хавфли чиқинди» дегани – инсон ва табиатга жиддий хавф туғдирадиган кимёвий ёки бошқа унсурлар назарда тутилади.

Базель конвенцияси чиқиндиларни экологик хавфсиз бошқариш ва қайта ишлашни рағбатлантиради, бу эса атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ёрдам беради. Яна бир муҳим жиҳат шундаки, конвенция чиқиндиларни ишлаб чиқаришда камайтиришни, уларни қайта ишлашни ва ресурсларни тиклашни рағбатлантиради. Конвенцияга 191 та давлат аъзо бўлиб, Европа Иттифоқининг барча давлатларини ўз ичига олади. Ушбу давлатлар зиммасига хавфли чиқиндиларни ўтказишда олдиндан огоҳлантириш, атрофга таъсирини минималлаштириш, хавфсиз бошқариш каби қатор талаблар қўйилади.

Шунингдек, бу конвенция чиқиндиларни назоратсиз ташиш, камбағал мамлакатларга олиб бориб ташлаш каби ҳодисаларнинг олдини олишни мақсад қилган. Чунки тарихда шундай ҳолатлар бўлганки, бой давлатлар ўз чиқиндисини кам ривожланган давлатларга ташлаб кетган.

 

Роттердам ва Стокгольм келишувлари

Роттердам конвенцияси 1998 йилда қабул қилинган бўлиб, асосан хавфли кимёвий моддалар ва пестицидлар савдосини тартибга солади. Роттердам конвенциясига 166 давлат аъзо ҳисобланиб, ушбу конвенция халқаро савдода баъзи хавфли кимёвий моддалар ва пеститсидлар учун олдиндан хабардор қилинган розилик бериш тартибини белгиловчи асосий халқаро экологик-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Яъни, агар бир давлат бошқа давлатга зарарли модда сотмоқчи бўлса, албатта олдиндан маълум қилиши керак.

2001 йилдаги Стокгольм конвенцияси эса барқарор органик ифлослантирувчиларни назорат қилади. Бу моддалар узоқ йиллар давомида ер, сув ва ҳавода сақланиб қолиши, саратон касалликларига олиб келиши мумкин.

 

Ўзбекистон иштироки

Ўзбекистон бу учала конвенцияга ҳам аъзо бўлган. Бу эса давлатимиз чиқиндилар муаммосига бефарқ эмаслигини кўрсатади. Охирги йилларда қайта ишлаш, чиқиндиларни саралаш ва махсус полигонлар яратиш бўйича қатор ишлар қилинмоқда.

Шу билан бирга, «Яшил макон» лойиҳаси орқали экологик маданиятни ошириш, ўқувчиларга, ёшларга чиқинди ҳақида тушунча бериш ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Табиийки, бундай ишларга фуқароларнинг ўзлари ҳам фаол қўшилиши керак.

Чиқиндиларни тўғри бошқариш бугунги кунда нафақат ифлосланишни камайтириш, балки барқарор ривожланиш ва ресурсларни тежаш учун ҳам муҳимдир. Дунё аҳолисининг ўсиб бориши ва саноатнинг жадал ривожлангани сари чиқиндиларнинг атроф-муҳит ва экологияга зарарли таъсири ортиб бормоқда. Ушбу таъсирдан энг кўп зарар кўрган соҳалар қуйидагилар: атроф-муҳит ва экология, жамоат саломатлиги, ресурслар тақчиллиги, барқарор ривожланиш, айланма иқтисодиёт ва бошқа иқтисодий соҳалар.

 

Муаммонинг катта кўлами

Биргина чиқиндиларнинг атроф-муҳитга таъсирида дунё экологик муҳитига улкан миқдорда хавф солаётганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Глобал чиқиндиларнинг 62 фоизи назорат остидаги шаҳар иншоотларида тўпланади, қолган 38 фоизи эса ташлаб юборилади ёки ёқиб юборилади. Тўпланган умумий маиший чиқиндиларнинг 19 фоизи қайта ишланса, 30 фоизи «санитария полигонлари»да утилизатция қилинади.

Олимлар энг катта зарар океанларда яққол юзага чиқаётганини таъкидламоқда. ЮНЕСКОнинг «Ocean Literacy» порталига кўра, ҳар йили 19-23 миллион тонна пластик чиқиндилар дунё океанига қўшилмоқда, бу эса 50-75 триллион бўлак пластмасса океанларда оқиб юрганини анг­латади. Мисол учун, вояга етган кўк кит одатда кунига 10 миллион дона пластмасса бўлак­лари «истеъмол» қилиши аниқланган.

Илмий тахминларга кўра, 2050 йилга бориб океанлардаги жами пластик масса ундаги балиқлар массасидан ошиб кетади. Одатий шароитда пластмасса тўлиқ парчаланиб кетиши учун 500-1000 йил кетишини ҳисобга олсак, уларнинг атроф табиий муҳитга зарари мисли кўрилмаган эканини англаш қийин эмас.

 

Нодирбек РАББИМОВ,

Шаҳло ХОЛБОЕВА,

Тошкент давлат юридик университети талабалари




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Экинлар қуриб  қолишига  йўл  қўйишмади

Депутатлар Экинлар қуриб қолишига йўл қўйишмади

🕔12:06, 15.05.2025 ✔21

Азалдан Хива шаҳри ва туманини сув билан таъминлаш катта муаммо бўлиб келган. Бунга ҳудуднинг Амурадарёдан бироз узоқда, Қорақум этакларида жойлашгани сабаб бўлса керак. Саккиз аср муқаддам яшаб ўтган шоир ва баҳодир Паҳлавон Маҳмуд Полвонёп ариғи қазилишига бош бўлиб, Хивани сув билан таъминлагани кўп ривоятларда таъкидланади.

Батафсил
Йилига  40 минг тонна  телефон ғилофи

Йилига 40 минг тонна  телефон ғилофи

🕔12:05, 15.05.2025 ✔20

Телефон ғилофи бугун кўпчилик эътибор билан танлайдиган аксессуарлардан бирига айланган. Хотин-қизлар мавсумий либосларига мослаб, қўлидаги телефонига ғилоф тақса, ўзига эътибор қаратиб, урф билан ҳамнафас юрадиган йигитлар эса бўйинбоғи, қўлсоати, тасмаси ва оёқ кийимига мослаб бир нечта ғилоф сотиб олишни одат қилишган.

Батафсил
Ёмғирлатиб  суғориш – сувни тежаб,  атрофни яшилликка буркамоқда

Ёмғирлатиб суғориш – сувни тежаб, атрофни яшилликка буркамоқда

🕔15:28, 08.05.2025 ✔32

Бугунги кунда экологик барқарорликни таъминлаш ва қишлоқ хўжалигини инновацион асосда ривожлантириш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Шу мақсадда юртимизда замонавий, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Экинлар қуриб  қолишига  йўл  қўйишмади

    Депутатлар Экинлар қуриб қолишига йўл қўйишмади

    Азалдан Хива шаҳри ва туманини сув билан таъминлаш катта муаммо бўлиб келган. Бунга ҳудуднинг Амурадарёдан бироз узоқда, Қорақум этакларида жойлашгани сабаб бўлса керак. Саккиз аср муқаддам яшаб ўтган шоир ва баҳодир Паҳлавон Маҳмуд Полвонёп ариғи қазилишига бош бўлиб, Хивани сув билан таъминлагани кўп ривоятларда таъкидланади.

    ✔ 21    🕔 12:06, 15.05.2025
  • Йилига  40 минг тонна  телефон ғилофи

    Йилига 40 минг тонна  телефон ғилофи

    Телефон ғилофи бугун кўпчилик эътибор билан танлайдиган аксессуарлардан бирига айланган. Хотин-қизлар мавсумий либосларига мослаб, қўлидаги телефонига ғилоф тақса, ўзига эътибор қаратиб, урф билан ҳамнафас юрадиган йигитлар эса бўйинбоғи, қўлсоати, тасмаси ва оёқ кийимига мослаб бир нечта ғилоф сотиб олишни одат қилишган.

    ✔ 20    🕔 12:05, 15.05.2025
  • Ёмғирлатиб  суғориш – сувни тежаб,  атрофни яшилликка буркамоқда

    Ёмғирлатиб суғориш – сувни тежаб, атрофни яшилликка буркамоқда

    Бугунги кунда экологик барқарорликни таъминлаш ва қишлоқ хўжалигини инновацион асосда ривожлантириш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Шу мақсадда юртимизда замонавий, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

    ✔ 32    🕔 15:28, 08.05.2025
  • Яшил  ҳудудлар –  инсон саломатлиги  ва жамият  фаровонлигининг  кафолати

    Яшил ҳудудлар – инсон саломатлиги ва жамият фаровонлигининг кафолати

    Ўзбекистон Президенти томонидан 2025 йил 5 май куни имзоланган қонун – мамлакатдаги хиёбонлар, истироҳат боғлари ва ботаника боғларини муҳофаза қилишга қаратилган муҳим қадамдир.

    ✔ 33    🕔 15:26, 08.05.2025
  • «Яшил  макон»  Дарахтларга оид маълумотлар шаффофлиги таъминланади

    «Яшил макон» Дарахтларга оид маълумотлар шаффофлиги таъминланади

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан «Яшил макон» платформаси йўлга қўйилган.

    ✔ 35    🕔 15:24, 08.05.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар