Экоолам      Бош саҳифа

Мактабдаги яшил муҳит ёшларни табиатга яқинлаштирмоқда

Наманган вилояти Давлатобод туманидаги 52-сонли умумий ўрта таълим мактаби нафақат билим ўчоғи, балки ёшларни табиатга яқинлаштирувчи масканга айланмоқда.

Мактабдаги яшил муҳит  ёшларни табиатга  яқинлаштирмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси Наманган вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир доирасида мактаб ҳовлисидаги иссиқхона ва яшил ҳудуд кўздан кечирилди. Мактабнинг кўнгилли ёшлар жамоаси томонидан юритилаётган иссиқхона – бу шунчаки экин жойи эмас. Бу ерда ҳар бир кўчат меҳнат, ғамхўрлик ва эътибор билан парваришланади. Жамоа аъзолари ўз вақтида келиб, турли сабзавот ва кўкатларни етиштиришади.

Табиат бағрида ишлаш, ер билан тиллашиш ёшлар учун катта тажриба, ҳаётий сабоқ бўлиб хизмат қилмоқда. Ҳовлининг бир четида эса яқинда экилган арчалар тобора кўкка бўй чўзяпти. Улар ҳали катта бўлмаса-да, ўзининг яшиллиги билан ҳовлига гўзаллик бағишлаяпти. Ҳар бир дарахт орзу-умид ва келажакка ишонч тимсоли сифатида қад ростламоқда.

Бу каби экологик ташаббуслар орқали ўқувчилар табиатни асраш, уни қадрлашни ҳаётий мисоллар орқали ўрганмоқда. Атроф-муҳитга масъулият ҳисси шаклланмоқда улар қалбида. Мактабдаги бу яшил муҳит – келажак авлоднинг экологик маданиятига қўйилаётган мус­таҳкам пойдевор бўлиши, шубҳасиз.

 

ЎЭП Наманган вилоят кенгаши матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔20

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔20

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар