Экоолам      Бош саҳифа

Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бормоқда

Ўтган 80 йил ичида Орол денгизи 1 миллиард тоннадан ортиқ сувни йўқотгани маълум бўлди.

Орол денгизининг  қуриган туби  йилдан  йилга  кўтарилиб  бормоқда

1960 йиллардан бери қуриб бораётган Орол денгизи туби ер мантиясининг шишиши туфайли кўтарилишда давом этмоқда. Бу ҳақда Nature Geoscience нашрида эълон қилинган тадқиқотда айтилади.

Қайд қилинишича, ўтган 80 йил ичида Орол денгизи 1 миллиард тоннадан ортиқ сувни йўқотган (бу мисрдаги бир юз эллик хеопс пирамидаси оғирлигига тенг) ва бу худди пружина каби ер қобиғининг кўтарилишига сабаб бўлмоқда.

2016 ва 2020 йиллар оралиғида ўтказилган сунъий йўлдош ўлчовлари йилига ўртача 7 мм ўсадиган 500 км радиусли дўнгликни аниқлади.

Бу сувнинг йўқолган оғирлигини қоплаш учун Ер мантиясининг кўтарилиши туфайли содир бўлади. Қуриган денгиз тубининг кўтарилиши ўнлаб йиллар давом этмоқда.

Орол денгизи бир пайтлар Қозоғистон ва Ўзбекис­тон чегарасида жойлашган дунёдаги тўртинчи энг катта кўл эди. У асосан икки дарё – Амударё ва Сирдарёдан сув олган. 1960 йилларда пахта майдонлари ва чўлларни суғориш учун Амударё ва Сирдарёдан сувни буриш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширила бошлади. Бу Орол денгизига сув оқимини кескин камайтирди.

Эски ва оқаётган каналлар, буғланиш ва норационал фойдаланиш оқибатида денгиз сувининг катта йўқотишлари содир бўлди.

2000 йилларга келиб, денгиз деярли бутунлай йўқ бўлиб кетди: сув сатҳи пасайди, шўрланиш кўпайди, экотизим бузилди. Денгизнинг йўқ бўлиб кетиши қурғоқчилик, чанг бўронлари ва ҳаддан ташқари ҳароратни келтириб чиқарди. Ҳаво чанг, тузлар ва пестицидлар билан тўлиб, астма, саратон ва сил каби касалликларнинг кўпайишига олиб келди. Ерлар деҳқончилик учун яроқсиз ҳолга келиб қолди.

2005 йилда Қозоғистоннинг «Кўк-Орол» лойиҳаси денгизнинг шимолий қисмини (Кичик Орол денгизи) қисман тиклаш имконини берди.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔20

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔20

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар