Экоолам      Бош саҳифа

Полигонлар ҳудуд аҳолиси ҳаётига хавф солмаяптими?

Сирдарё туманидаги чиқиндилар полигони – ҳудуд аҳолисининг экологик хавфсизлиги ва атроф-муҳит ҳолатини белгиловчи асосий нуқталардан бири. Афсуски, сўнгги кунларда бу ерда кўплаб муаммолар юзага чиқмоқда.

Полигонлар  ҳудуд  аҳолиси ҳаётига хавф солмаяптими?

Ўзбекистон Экологик партияси Сирдарё туман кенгаши раиси бошчилигида партиядан сайланган депутатлар, эколог-мутахассислар иштирокида полигонда ўтказилган жамоатчилик назорати давомида ана шу муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари атрофлича ўрганилди.

– Партиямиз дастурида жамоатчилик назоратига катта урғу берилган. Чунки халқнинг экологик маданияти ҳам жамоатчилик назорати орқали атроф-муҳитга бўлган масъулият билан шаклланади, – дейди жамоатчилик назорати жараёнида иштирок этган ЎЭПдан халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгаши депутати Ҳусан Давлатов.

Полигонда трансформатор бўлишига қарамай, электр таъминотидан узилган. Бу эса нафақат ишлаб чиқариш, балки оддий санитария ва ободонлаштириш ишларининг тўхтаб қолишига олиб келган. Сув таъминотидаги узилишлар сабабли полигонда экилган кўчатлар ва қаламчалар қуриб қолиш арафасида. Бу ҳолат эса экологик хавотирни кучайтириб, бутун ҳудуд муҳитига таҳдид солади.

Депутатлар жамоатчилик назорати давомида ҳолатни бевосита кўздан кечиришди. Ювиниш учун зарурий шароитларнинг йўқлиги, полигон ходимлари учун минимал санитария талабларига риоя қилинмаётгани – буларнинг барчаси экологик меъёрларга зид.

Шу боис, мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди. Ўзбекистон Экологик партияси ушбу муаммони ўз назоратига олиб, уни имкон қадар қисқа фурсатда ҳал этишга киришди.

 

ЎЭП Сирдарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔20

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔20

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар