Экоолам      Бош саҳифа

Кўчат экишни ўзимиздан бошлайлик!

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда шундай эълонлар кўпайди: «Хориждаги фалон шаҳарда дарахт экиш орқали савоб орттиринг!..» Пул юборсангиз, сиз учун хорижда кўчат экиб қўйишар экан.

Кўчат экишни  ўзимиздан  бошлайлик!

Ҳатто видео ҳам юборишади. Бу «ташаббус»га «лаббай» деб чиқаётганлар борки, шундай эълонлар тобора кўпроқ айланяпти.

Бир ўйлаб кўрайликчи: шу хайрли ишни ўз юртимизда қилсак, бунинг савоби ҳам, нафи ҳам каттароқ бўлмайдими?

Ўзбекистонда экологик вазият ҳамон жиддий. Ҳаво ифлосланиши, чанг-тўзон, иссиқлик, қурғоқчилик, чўлланиш – буларнинг барчаси ҳаётимизга салбий таъсир қилмоқда.

Мамлакатимизда ҳар йили «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ўтказилиб, миллионлаб кўчатлар экиляпти. Лекин бу ишда давлат идоралари билан бирга, фуқаролар ҳам фаол иштирок этиши керак. Сабаби, бу табиат ҳаммамизники. Ҳар бир дарахтнинг соясию мевасидан фарзандларимизу набираларимизгача баҳраманд бўлишади.

Ўзбекистон Экологик партияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев ҳам  шу мавзуда фикр билдириб: «Нега шунча пулни четга юбориб, дарахт экишни хоҳлаймиз? Шу дарахтни ўз юртимизда эксак, фарзандларимиз, неварамиз соясида ўйнамайдими? Бу ҳам савоб, ҳам фойда», – дея ёзди куюнчаклик билан.

Бу – ҳақиқат. Ахир, хорижда экилган дарахт бизнинг ҳавомизни тозаламайди. Бизнинг болаларга соя ҳам солмайди. Лекин маҳаллангизга, мактаб ёки боғчага бир кўчат олиб бориб, меҳр билан экиб, уни парваришласа­нгиз, бу ҳам садақа, ҳам элга наф бўлмайдими?

Баъзан кўчатлар экилади-ю, ташлаб қўйилади. Қаровсиз қолади. Бу эса хайрли иш эмас, балки исроф бўлади. Шунинг учун, экилган дарахтни парваришлаш ҳам муҳим. Кўп қаватли уйларнинг олдига экилган кўчатларга бир челак сув қуйилмасдан саратонда қовжираб қолганига кўп гувоҳ бўлганмиз. Кўпинча айрим ташкилоту дўконлар олдида қаергадир ҳисобот учун экилган ниҳоллар қисмати ҳам шундай бўлади. Бирон бир дўкондор бир челак сув қуймайди ёзнинг жазирамасида. Лекин хорижда бир туп хурмо экишга маблағини аямайди. Бу ўзни кўрсатиш, кибрга берилиш эмасми аслида?!

Яхшилик, савоб аввало инсоннинг яқинларига, яшаб турган жойига, уни едириб-ичирган Ватанига қилиниши керак. Аввало, инсон ўз юртини боғу бўстонга айлантирса, бундан улуғроқ яхшилик бўлмаса керак. Яхшиликни аввало онангга қил, дейилди. Ватан ҳам бизга Она эмасми?..

Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйлар орасида анча-мунча ерлар бўш ётибди. Ўша ерлик аҳоли битта кўчат олиб қадаб қўймайди. Йилларки бўш ётади ўша ерлар. Оддий кўчат экиш учун ҳам маданият, инсонийлик, тарбия керак. Ёзнинг жазирама иссиғида оёғи куйган товуқдек соя салқин жой қидириб қоламиз. Аммо эшигимиз тагига соя берадиган бир ниҳол қадаб, оёққа туриб олгунча сувидан хабар олиб туришга ярамаймиз. Лекин боягидек ўзимизни пиар қилиш деса, бор-будимизни сотиб берадиган кимсага айланиб қолмаяпмизми?

Кўчат эксангиз – ўз юртингизда экинг, парвариш­ланг! Юртни боғу роққа айлантиринг. Унутманг, шу дарахтнинг соясида эртага болангиз ўйнайди, неварангиз дам олади. Қолаверса, ҳар бир экканингиз учун йўловчилар томонидан айтилган раҳмат сизга яхши амал бўлиб ёзилиб туради.

 

Саида РУСТАМ




Ўхшаш мақолалар

Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

🕔09:00, 23.04.2026 ✔61

Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

Батафсил
Электрон қурилмалар учун  янги талаблар

Электрон қурилмалар учун янги талаблар

🕔08:59, 23.04.2026 ✔45

Бу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?

Батафсил
Ўзбек олими  янги  турларни кашф қилди

Ўзбек олими янги турларни кашф қилди

🕔08:55, 23.04.2026 ✔54

Ўзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бош­қа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

    Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

    Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

    ✔ 61    🕔 09:00, 23.04.2026
  • Электрон қурилмалар учун  янги талаблар

    Электрон қурилмалар учун янги талаблар

    Бу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?

    ✔ 45    🕔 08:59, 23.04.2026
  • Ўзбек олими  янги  турларни кашф қилди

    Ўзбек олими янги турларни кашф қилди

    Ўзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бош­қа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.

    ✔ 54    🕔 08:55, 23.04.2026
  • Шағал қазиб олишда экологик талабларга  риоя этиляптими?

    Шағал қазиб олишда экологик талабларга риоя этиляптими?

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда қурилиш кўламининг кенга­йиши натижасида норуда материалларга бўлган эҳтиёж кескин ортиб бормоқда.

    ✔ 46    🕔 08:49, 23.04.2026
  • Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

    ✔ 51    🕔 17:53, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар