Экоолам      Бош саҳифа

Марказий Осиё – Европа Иттифоқи: янги босқичга қадам қўяётган ҳамкорлик

Кўҳна тарих ва бугуннинг замонавий тараққиёти уйғунлашган Самарқанд шаҳрида «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» саммитининг илк маротаба ўтказилиши нафақат минтақа, балки халқаро ҳамжамият эътиборини тортган муҳим воқеалардан бири бўлди.

Марказий  Осиё – Европа  Иттифоқи:  янги  босқичга  қадам  қўяётган  ҳамкорлик

Саммит «Келажакка сармоя киритиш» деган чуқур мазмунли шиор остида ўтгани нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунёнинг яшил ривожланиш йўлидан дадил бораётгани ифодаси бўлди.

Сўнгги йилларда Марказий Осиё мамлакатлари ва Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқалар тобора кенгайиб, икки томонлама манфаатларга асосланган ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётгани яққол кўзга ташланмоқда. Айниқса, глобал таҳдидлар – иқлим ўзгариши, миграция, сув ресурслари танқислиги, энергетик хавфсизлик каби муаммолар фонида бундай мулоқотлар беқиёс аҳамият касб этади.

Шубҳасиз, бу саммит Ўзбекистон ташқи сиёсатининг очиқлиги, минтақавий интеграцияга қаратилган қатъий позицияси ва халқаро миқёсдаги ишончли шерикка айланганининг яна бир исботи бўлди. Президентимиз томонидан илгари сурилган ҳар бир ташаббус – хоҳ у экология, хоҳ иқтисодиёт, хоҳ таълим ёки маданият йўналишида бўлсин – бугунги глобал кун тартибидаги долзарб масалаларга амалий ечим топишга қаратилган бўлиб, халқаро майдонда эътироф этилмоқда.

Саммит доирасида транспорт ва логистика, рақамли инфратузилма, яшил энергетика, сув ресурсларини бошқариш, фан-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва туризм каби кўплаб йўналиш­ларда стратегик битимлар ва қўшма дастурлар муҳокама қилинди. Айниқса, Транс­каспий халқаро транспорт йўлаги, яшил иқтисодиёт, таълим алмашинуви дастурлари каби ташаббусларнинг ҳаётга татбиқ этилиши минтақанинг узоқ муддатли тараққиётига хизмат қилади.

Мазкур саммит билан бир вақтда ўтаётган Самарқанд халқаро иқлим форуми эса минтақамизнинг экологик барқарорлиги, яшил тараққиёт ва глобал иқлим ўзгаришларига мослашиш борасидаги ёндашувларига эътибор қаратаётган яна бир муҳим ташаббусдир. Форум диққат марказида бўлган «Яшил ривожланишнинг минтақавий концепцияси» Марказий Осиё давлатлари учун ягона экологик ёндашувни шакллантиришда муҳим ҳужжат бўлиши кутилмоқда.

Навбатдаги эътиборли жиҳат шундаки, бу сафарги форумда Оролбўйи ҳудудларининг экологик тикланиши, чўлланишга қарши курашиш, сув ресурсларини оқилона бошқариш ва иқлим ўзгаришининг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини юмшатиш бўйича ҳам аниқ механизмлар илгари сурилди. Албатта, бу каби амалий таклифлар ва ечимлар бутун инсоният манфаатларига хизмат қилади.

Мен, иқтисодчи олим сифатида, бу учрашувларнинг иқтисодий жиҳатдан қандай салоҳиятга эга эканини чуқур ҳис қиламан. Европа Иттифоқи билан барқарор ва изчил ҳамкорлик нафақат инвестициялар оқимини кўпайтиради, балки экспорт-импорт ҳажмларининг мутаносиб ошишига, янги иш ўринлари яратилишига ва инновацион технологияларнинг кириб келишига кенг йўл очади. Айниқса, ёшлар учун рақамли таълим, илмий алмашинув ва халқаро амалиёт имкониятларининг кенгайиши келажак авлод тараққиётининг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилади.

Глобал иқлим муаммолари фонида ягона экологик ёндашувни шакллантириш бўйича ҳаракатлар бутун инсоният тақдирига дахлдор масалага айланганини кўрсатмоқда. Шундай экан, бугунги кун ўз олдимизга янги марраларни қўйиш, янгича ёндашувлар асосида ҳаракат қилишни талаб қилмоқда. Бу борада давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси, халқаро ташкилотларнинг кўмагида қабул қилинаётган қарорлар, хусусан, «Самарқанд декларацияси» минтақа ва Европа ўртасидаги муносабатларнинг янги босқичини бошлаб берадиган тарихий ҳужжатдир.

Кўҳна ва азим Самарқандда ўтган ушбу тарихий воқеалар ҳар биримизга катта масъулият юклайди. Илмий жамоатчилик, ёшлар, тадбиркорлар, экологлар, иқтисодчилар ва барча соҳа вакиллари бу жараёнларда фаол иштирок этиши, ўз ғоя ва ташаббусларини илгари суриши замон тақозоси, десак, асло муболаға бўлмайди.

 

Муҳиддин КАЛОНОВ,

Навоий давлат университети ректори,

иқтисодиёт фанлари доктори, профессор,

халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔32

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔25

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔24

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 32    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 25    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 24    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 52    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 90    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар