Экоолам      Бош саҳифа

300 тонна чиқинди

Ўзбекистон бўйлаб ҳудудларни ҳар куни шунча  миқдорда чиқиндидан тозалаш мумкинми?

300  тонна  чиқинди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан Тошкент шаҳрининг «Янги ҳаёт» тумани «Янги Чоштепа» МФЙ ҳудудида 30 март куни «Чиқиндисиз дунё» халқаро куни муносабати билан ўтказилган оммавий плоггинг эко-акцияси хайрли ишнинг бошланиши бўлди. Акция тезда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларига ҳам кўчди.

Экология вазири ўринбосари Искандар Қутбиддинов жамоатчилик эътиборини атроф-муҳитни чиқиндилардан тозалашга қаратиш ва буни тарғиб қилиш орқали бундай акциялар доирасини кенгайтириш мумкинлигини таъкидлади.

«Чиқинди билан ифлосланиш  бугунги кунда бутун дунёда долзарб муаммолардан бирига айланмоқда. 2050 йилга келиб 308 млрд тоннагача чиқинди ҳосил бўлиши тахмин қилинмоқда, шунинг учун атроф-муҳитни чиқиндилардан тозалаш, уларни қайта ишлаш масаласига жиддий эътибор қаратиш лозим. Бундай акциялардан мақсад белгиланган ҳудудни тозалаш билан бирга жамоатчилик эътиборини белгиланмаган жойларга чиқинди ташламаслик ва уларни тозалашга қаратиш, экологик маданиятни юксалтириш, табиатни озода сақлашни тарғиб қилишдир», – деди вазир ўринбосари.

Экология вазирлиги бўлим бошлиғи Заррина Абдуллаева эса акция учун нега айнан аҳоли турар жойлари танланганига изоҳ берди.

«Биз плоггинг учун айнан аҳоли яшайдиган ҳудудни танлаганимиз бежиз эмас. Негаки ушбу ҳудудда бир нечта чиқинди қутилари бор, лекин инсонлар турли пластик идишлар, қоғозлар ва бошқа турдаги чиқиндиларни дуч келган жойга ташлаб кетишган. Мазкур акция орқали жамоатчиликка ўзимиз яшайдиган ҳудудни чиқиндихонага айлантирмаслик, атроф-муҳитни озода сақлаш кераклигини яна бир бор уқтиришга ҳаракат қилдик. Умид қиламизки, энди аҳоли вакиллари чиқинди ташлаш борасида янада масъулиятлироқ бўлишади», – деди Заррина Абдуллаева.

Чиқиндиларни бошқариш агентлиги директори Шарифбек Ҳасанов эса юртимизда чиқинди хизматлари сифатини яхшилаш борасида кўплаб ишлар амалга оширилаётганини ва аҳолига санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш бўйича қамров даражаси йилдан-йилда ортиб бораётганини қайд этди.

«Юртимизда чиқинди соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида аҳолига санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш бўйича қамров даражаси 60 фоиздан ошди. Шунингдек, соҳа электр энергияси билан бириктирилди ва бу кўп йиллардан бери ортиб бораётган дебитор қарздорликни бартараф этиш имконини берди. Қолаверса, соҳада шаффофлик ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини оширишни таъминлаш мақсадида янги биллинг электрон тизими жорий этилди, – деди у. – Албатта, бу борадаги ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда. Мақсад аҳолини қамраб олиш даражасини 100 фоизга етказиш ва чиқиндиларни иқтисодиётнинг ажралмас бўлагига айлантиришдир».

Акция давомида атроф-муҳит жами 1 тонна 124 кг чиқиндидан тозаланди. Якунда «Тозалик посбонлари» жамоаси биринчи ўринни (333 кг), «Полигончилар» жамоаси (176,55 кг) иккинчи ва «Табиат музейи» жамоаси эса (161,5 кг) учинчи ўринни эгаллади.

Якунда энг кўп чиқинди тўплаган жамоалар тақдирланди. Шунингдек, барча иштирокчиларга эсдалик совғалари ва ташаккурномалар топширилди. Акция давомида республика бўйича жами 3 минг нафарга яқин иштирокчи томонидан 58 та ҳудуд (150 гектарга яқин) 349,8 тонна чиқиндидан тозаланди.

 

Экология Вазирлиги матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔54

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔55

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔101

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар