Кунларнинг бирида акам талаба дўстлари билан пахта даласига бориб, ёввойи ўтларни кетмон билан чопиб юришганида олдиларидан учта каттакон тухум чиқиб қолибди. Худди қушнинг уясига ўхшаб кўринибди уларга.
Сал нарироқда ўрдакка ўхшаш қуш худди хавотир олаётгандек у ёқ-бу ёққа тинмай айланаркан. Уларга тухумлари олдига келаётган лекин болалардан чўчиб келишга қўрқиб тургандек кўринган. Ораларида шўхроқ Ўткир деган дўстлари тухумларни чўнтагига солиб она қушга ҳазил қилмоқчи бўлибди.
– Кўрайлик-чи, балки узоқроққа олиб бориб кўйсак, топа олармикан? – деб шумлик қилмоқчи бўлибди. Лекин акам бунга чидаб тура олмай секин бориб домласига айтиб берибди. Ўқитувчининг роса аччиғи келибди. «Бу ишинг тарбия кўрмаган одобсиз болаларнинг ишига ўхшайди», – деб танбеҳ берибди. «Дарров олган жойингга қўйгин», – деб тухумларни жойига қўйдирибди. Талабалар ҳам ишларини тез якунлаб, ўша жойдан узоқлашган экан, она қуш уясига келиб тухумларини обдан текшираётганини узоқдан кўришибди.
Дам олиш вақти ўқитувчи ҳамма талабаларни йиғиб, бир воқеани айтиб берибди:
– Бу воқеа болалигимда юз берган. Қишлоқда бувим бўларди. Уларникига борганимда қўшни боланинг қилган шумликлари ҳалигача ёдимда. Унинг исми Ихтиёр бўлиб, мендан анча катта синфда ўқирди. У мактабни ёмон кўргани учунми, бир-икки соат ўқиб уйига кетиб қоларди. Уларнинг томида каптар уялари жудаям кўп эди. Тухум қўйганларида каптарларнинг тухумларини алмаштириб қўярди. Бу ишига қўшни кичкина болаларни ҳам қизиқтириб қўйганди. Нарвонни у ёқдан-бу ёққа судраб, тухумларни алмаштириб қўйиш жараёнида баъзи тухумлар синиб ҳам кетарди. Аввалига нима бўлаётганини фаҳмламай узоқ кузатдим. Қарасам, синган тухумлар ичида қип-қизил гўштга ўхшаб каптар полапонлари ётарди. Кўз ўнгимда юз берган қотиллик эди бу. Мен табиатан кўнгли бўш бўлганим учунми, бу воқеа ҳали-ҳануз эсимдан чиқмайди. Халлослаганимча бувимнинг олдига чопдим. Бувим сигирларга қараётган эдилар. Ҳовлиққанимча бор гапни айтиб бердим. Бувим ҳам кўзларига ёш олиб Ихтиёрга танбеҳ берди. Онасига ҳам айти. Онаси ҳам Ихтиёрни роса уришди. Лекин бу ишларини қўйган-қўймаганини аниқ билмайман. Эшитишимча, уйида ҳеч ким йўқ пайтлари нарвонни у ёқдан-бу ёққа судраб қушларга озор бериб юраркан.
Орадан йиллар ўтиб, ўша бола улғайиб уйланибди. Лекин ҳали-ҳанузгача фарзанд кўра олгани йўқ. Унга ҳамроҳлик қилиб, билмаган ҳолда тухумларни синдириб, полапонларни нобуд қилиб юрган болакайнинг эса фарзандлари ҳали туғилмасиданоқ нобуд бўлаверибди. Балки бу болаликда қилган гуноҳлари учун жазодир, яна билмадим. Баъзан уларга болаликдаги қилмишларини юзига айтиб ташлагим келади, лекин айтолмайман. Ўзлари ҳам аллақачон килмишларига яраша жазо ўташаётганларини билишса керак, деб ўйлайман. Табиатдаги барча тирик мавжудотларга озор беришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Балки тили йўқдир, балки уларга қилинаётган озорлар учун қонунда белгиланган жазолар енгилроқдир, бироқ ҳар бир қилмиш бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам жазосиз қолмай, ҳисоб-китоб қилишини ҳеч қачон унутманглар, – деб домламиз жониворларнинг лаънатига учрамаслигимиз учун эсда қоларли сабоқ берди...»
Акам ҳозир мактабда математикадан дарс беради. Лекин дарс орасида жониворларга озор бериш мумкин эмаслигини эслатиб ўтишни ҳеч қачон канда қилмайди.
Мунисахон МАМБЕТСОЛИЕВА,
Тўрткўл туманидаги 45-умумий
ўрта таълим мактаби ўқувчиси
Она мушук ва меҳр мўъжизаси
🕔15:48, 26.06.2025
✔33
Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.
Батафсил
Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»
🕔15:27, 08.05.2025
✔114
Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.
Батафсил
Оилани камбағалликдан эркак қутқаради
🕔16:16, 17.04.2025
✔127
• Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.
Батафсил