Экоолам      Бош саҳифа

Қурилиш ишларида атмосферани ифлослантирганлик учун энди жазо бор

Ҳаво сифатининг бузилишига мутассадилар томонидан турли хил сабаблар кўрсатилади: транспорт, саноат, энергетика ва ҳоказо. Аммо қурилиш майдонларидан кўтарилаётган чанг-ғубор ҳам атмосферамизга улардан кам зарар етказаётгани йўқ.

Қурилиш ишларида  атмосферани  ифлослантирганлик  учун энди  жазо бор

Эътибор берган бўлсангиз қурилиш майдонларининг атрофи доимо лой ва бу километрлаб масофага ёйилган. Юк машиналарининг лой излари аниқ кўриниб туради ва буни минглаб автомобиллар ғилдираклари бутун шаҳар бўйлаб тарқатади. Манбаларда келтирилишича, лойли излар чангга айланиб 50-200 метр радиусгача бўлган аҳолига салбий таъсир ўтказади.

Ўзбекистон Экологик партияси аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлидаги ушбу долзарб масалага эътибор қаратиб, бир қатор амалий таклифларни илгари суриб келмоқда. Хусусан, атмосфера ҳавосининг мусаффолигини таъминлаш мақсадида унга қурилишлар таъсирини камайтириш масаласи ҳам партиянинг дастурий ҳаракатларидан ўрин олган эди. Эндиликда мазкур ташаббус қонун сифатида кучга кирмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида «Қурилиш майдонларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талаблар белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Респуб­ликасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги Қонун қабул қилинди.

Маълумотларга кўра, юртимизда қурилишлар сонининг ортишидан пайдо бўлаётган чанг халқаро нормадан 10 баробар юқори. Ҳисоб-китобларга кўра, 500 квадрат метрлик очиқ қурилиш майдонидан йилига ўртача 50 тонна чанг кўтарилади. Аммо ҳалигача қонунчиликда бундай ҳаракатлар учун аниқ жавобгарлик йўқ эди.

Мутахассислар берган маълумотларга кўра, жорий йилда ўтган йилги шу мавсумга қараганда юқори нафас йўллари касалликлари тенг баравар кўпайган ва ушбу соҳа шифокорлари кабинетлари олдида турнақатор навбатлар юзага келган. Бунга эса ҳавода чанг ва зарарли моддалар миқдори жудаям ошиб кетгани сабаб бўлган.

Аслида, қурилиш ҳудудлари, унга кириб-чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш бўйича мажбурий талаблар (чангни бостириш учун осма ёмғирлатгич ва сув пуркагичлардан фойдаланиш) шаҳарсозлик қоидаларига киритилган. Бироқ миллий қонунчиликда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талаблари ва шаҳарсозлик қоидалари доирасида айнан қурилишда чангнинг ҳавога кўтарилишига йўл қўйганлик учун аниқ жавобгарлик назарда тутилмаган. Шу сабабли қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун қурилиш ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан жавобгарлик белгилаш, уларнинг бу борадаги масъулиятини ошириш зарурати юзага келди.

Қонунга кўра, МЖтКга янги 85(1)-модда орқали «Қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик» ҳуқуқбузарлиги киритилиб, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима белгиланмоқда. Шунингдек, агар ҳуқуқбузарлик жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, мансабдор шахслар БҲМнинг 50 баравари миқдорида жаримага тортилади.

– Очиғини айтиш керак, бугун кўпчилик тартибсиз қурилишлардан чарчади, – дейди ЎЭП Марказий Кенгаши раиси, партия фракцияси раҳбари  Абдушукур Ҳамзаев. – Шу туфайли шаҳарларимизда яшил майдонлар ва дарахтлар тобора камайиб кетаётгани, бу эса жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганини ҳаммамиз кўриб турибмиз. Мисол учун, айни вақтда республика бўйича мингдан зиёд қурилиш объектлари атрофи ўраб олинган бўлиб, уларда 50 мингга яқин дарахтлар тақдири хавф остида қолмоқда. Бу эса қонунчиликда мана шу каби янги меъёрлар нақадар керак эканини исботлаб турибди. Қолаверса, ушбу қонунни қабул қилиш билан боғлиқ таклифлар партиямизнинг сайловолди дастуридан ҳам жой олган.

 

Саида ИБОДИНОВА,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔40

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔35

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 40    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 35    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 58    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 95    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар