Экоолам      Бош саҳифа

Боқий ўсувчи Гужумлар Ҳимоямизга, асраб-авайлашимизга муҳтож

Мамлакатимизда кўкаламзорлаштиришга бўлган талаб янада ортмоқда. Шаҳарларимизда хиёбонлар ташкил этиш, катта йўллар ёқаларига манзарали дарахтларни экиш энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.

Боқий ўсувчи  Гужумлар  Ҳимоямизга,  асраб-авайлашимизга  муҳтож

Кўп йиллик дарахтларни кесганлик учун ҳукуматимиз томонидан иқтисодий жазо чораларини қўллаш усуллари ишлаб чиқилиб, амалда қўлланилмоқда. Сабаби табиатни асрашда ушбу дарахтларнинг ўрни беқиёсдир. Шу ўринда бугунги ёшларимизга гужум дарахти тўғрисида оз бўлса-да тушунча бериш мақсадида кўпни кўрган кексаларимизнинг суҳбатларини тинглаб ҳамда турли адабиётлардан фойдаланган ҳолда ушбу мақолани ёзишга жазм қилинди.

Мақсадимиз юртимиз шароитига мослашган ва йўқолиб кетиш арафасида турган отамерос гужумларимизни сақлаб қолиш, кўпайтириш, керак бўлса унинг обрўсини бутун дунё аҳлига кўз-кўз қилишдан иборат.

«Гужум»нинг илмий номланиши қайрағоч дарахти эканини эслатиб ўтмоқчимиз. Аслида бу атама бизга форс тилидан кириб келган бўлиб, «боқий ўсувчи» маъносини англатади.

Халқимизда гужумга донишмандлик ва узоқ умр кўрувчи белги сифатида қаралади. Қадимда ота-боболаримиз, ҳатто қизларига Чинигул, Чинипошша деб исмлар ҳам қў­йишган. Илгари гужумнинг 18 та тури мавжуд бўлиб улар: қорамон, шохаки, чинийнарвон (Хитой садақайрағочи), пастлак, қўтир гужум, тўгалак, ўрис гужум (ёввойи гужум) ва яна биз билмаган кўплаб турлари мавжуд бўлган. Бугунги кунга келиб эса, улардан фақат тўртта тури: ўрис гужуми, қорамон, чини гужум ва қўтир гужум турлари сақланиб қолган холос.

Хоразм вилояти, Қорақалпоғистон Респуб­ликаси ва қўшни Туркманистоннинг Тошҳовуз вилоятлари Қизилқум ва Қорақум саҳролари оралиғида жойлашган воҳа саналиб, иқлими кескин континентал: ёзи жазирама иссиқ, қиши эса ўзига хос совуқ ўлкалар сирасига киради. Шу сабабли ҳам ушбу воҳада қадимдан яшаб келаётган ота-боболаримиз ўз ўрнида табиат билан тиллашиб ҳаёт кечиришган.

Аждодларимиз ёзнинг жазирамасидан сақланишда минг йиллик тажрибаларига таянган ҳолда уйлари атрофларига асосан гужум экишган. Ушбу серсоя дарахтлар 300 йилларгача қуримасдан ўсиб, атрофга соя солиб турган.

Афсуски, бугунги кунда гужумларни қандай парваришлаш ва асраш тўғрисида етарлича билимга эга инсонлар юртимизда бармоқ билан санарли. Қолаверса, бу тўғрида аниқ бир қўлланма ёки маълумотлар ҳам етарли эмас.

Яхши ниятлар билан йўл ёқаларига экилган гужум кўчатлари қаровсизлик, сувсизлик, зараркунандаларга қарши ўз вақтида курашмаслик, нотўғри шакл бериш, дарахт таналарига оҳак суркаш ва бошқалар оқибатида увол бўлмоқда.

Ҳозирги кунда 100 йилдан ортиқ умр кўрган гужумларни учратиш амри маҳол бўлиб қолди.

Бунга кўплаб салбий фикрларни келтиришимиз мумкин: собиқ иттифоқ даврида колхозлаштириш асносида экотизимга жиддий талафот етказилиши, темир йўл ётқизилиши билан Россия ўрмонларидан келтирилган ёғочлар билан зараркунандаларнинг кириб келгани, Туямўйин сув омборининг қурилиши билан ер ости сизот сувларининг ер юзасига яқин келиб қолгани ёки шаҳарсозликнинг авж олгани сабабли ер танқислигининг юзага келиши ва ҳоказолар. Лекин бир нарса аниқки, кўркам ва серсоя дарахтларни кўришни хоҳловчилар юртимизда кўплаб топилади. Ёшми, кексами – ким билан шу тўғрида суҳбатлашманг, албатта ичидаги дардини тўкиб солади...

Бу борада вилоятимизда гужумларни асраш ва парваришлаш бўйича илмий асос­ланган махсус гуруҳ гужумларни асраш ассоциациясини тузиш зарур. Бунда:

Юртимиздаги гужумларни асраш бўйича, энг аввало, вилоят миқёсида ва туманларда давлат томонидан гужумларни асраш борасида махсус субъект тузиш. Унга кўп йиллик тажрибага эга ўқимишли ҳамда ўсимликлар соҳасида етарлича тажрибага эга, камида фан доктори ёки профессорлик илмий даражасига эга жонкуяр инсон раҳбарлик қилиши керак.

Вилоятнинг барча туманларидан таниқли ва номдор, гужумни тушунадиган қарияларни излаб топиб, бир жойга тўплаб, бу ноёб дарахтлар тўғрисидаги ривоятларини панд-насиҳатларини тинглаш, улардан зарур бўлган гужумлар тўғрисидаги ҳаётий тажрибаларини сўраб олиш керак. Уларнинг тажрибаларига таянган ҳолда умумий кўринишдаги гужумларни қандай кўпайтириш, кўчат олиш, пайвандлаш, шакл бериш, қандай экиш, зараркунандаларга қарши курашиш, асраш ва сақлаб қолиш сирлари бўйича кўрсатмаларига риоя қилиш орқали келгусидаги режаларни белгилаб олиш мумкин.

Вилоятдаги тажрибали агроном, тупроқшунос ва энтомологлар гуруҳини шакллантириш зарур. Гужумлар зараркунандаларини аниқлаш, уларга қарши оммавий курашиш усуллари ишлаб чиқилиши керак. Бу дарахт кўчатларини қаерларга экиш мумкинлиги, уларнинг оралиқ масофалари қандай бўлиши хусусида илмий асосланган тавсияларга эҳтиёж бор.

Туманлардаги барча гужумлар ҳисобини олиш, керак бўлса, электрон модулини яратиш ва парвариши билан шуғулланишни ташкил қилиш керак. Иложи борича туман марказлари ва қиш­лоқларда махсус гужумзор хиёбонлар ташкил қилиниши зарур.

Гужумлар секин ўсишини ҳисобга олиб, узоқни кўзлаган холда келгусида, айниқса, ёз кунларида юртимизга келадиган сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида қадимий услубдаги ҳовуз атрофли гужумзорлар барпо қилишимиз зарур.

Махсус қўлланмалар ишлаб чиқиб, гужумларимизни бошқа ҳудудларда ҳам кўпайтиришни ташкил қилиш, керак бўлса, гужум кўчатларини экспортга йўналтириш мумкин.

Юртимизда гужумлар донғини бутун дунёга кўз-кўз қилиш, гужумлар байрами тадбирларини ўтказиш, зарур бўлса, ЮНЕСКО ташкилотига унинг моддий бойлигимиз сифатида киритишга эришишимиз зарур.

 

Воҳид СУЛТОНОВ,

Шовот тумани




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔40

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔35

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 40    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 35    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 58    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 95    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар