Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Ёшлар – табиат ва жамиятни янгилашга қодир куч

Дунё аҳолисининг икки миллиарддан ортиғини, яъни 25 фоиздан зиёдини ёшлар ташкил этади. Мамлакатимизда эса ёшлар қатлами жами аҳолининг қарийб 60 фоизига яқин.

Ёшлар –  табиат ва жамиятни  янгилашга қодир  куч

Шунинг учун Ўзбекистон ёшлар мамлакати сифатида эътироф этилади. Яқин ўн йилликларда бу қатлам давлат ва жамият бошқарувида ҳал қилувчи кучга эга бўлишини тасаввур қилсак, ёшлар таълим-тарбияси билан шуғулланиш, муаммоларини вақтида ҳал этиб, шахс сифатида ривожланиши учун барча шароитларни яратиш, профессионал касб маҳоратини шакллантириш сингари вазифалар ғоятда долзарб экани ойдинлашади.

Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси фракциясида ташкил этилган «Ёшларда сиёсий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда демократик ислоҳотларнинг ўрни» мавзусида бўлиб ўтган очиқ мулоқот ҳам юқоридаги долзарб вазифаларни бажаришга хизмат қилади.

Ўзбекистон Экологик партияси сафида ҳам ёшлар катта куч, партиянинг асосий таянчи ҳисоб­ланади.

2024 йилда парламент ҳамда маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтган сайловларда партиямиздан сайланган депутатларнинг қарийб 10 фоизини ёшлар ташкил этди.

Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган ёшлар парламенти аъзолари эса ёшлар сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг давлат бошқарувидаги иштироки ва жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашда катта фаоллик кўрсатаётган қатламдир.

Яқинда мамлакатимиз Президенти раислигида олимпия ва паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳолининг жисмоний фаоллигини оширишга бағишлаб бир гуруҳ ёшлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда ҳам ёшларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди. Давлатимиз раҳбари бугунги ёшларимиз орасида бўлғуси сиёсатчилар, депутатлар, партия лидерлари етишиб чиқишига ишонч билдирди.

– Ўзбекистон янги марралар сари олдинга илдамламоқда. Янги давр, янгича руҳ ва истиқболли лойиҳалар ўз самарасини бераётир. Шундай экан ҳар бирингиз фуқаролик позициянгизда қатъий туриб, билимингиз, меҳнатингиз, жасорат ва садоқатингиз билан юрт равнақи йўлида хизмат қилишингиз керак, – деди фракция раҳбари Абдушукур Ҳамзаев.

– Жамиятнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтирмасдан, ҳар бир фуқарога қонунга чуқур ҳурмат ҳиссини сингдирмасдан туриб, иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий муаммоларни муваффақиятли ҳал этиб бўлмайди, – дейди ЎЭПдан халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Камолжон Хурсанов. – Ўтказилган тадқиқот натижалари жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий онгни юксалтириш борасида ёшлар саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлигини кўрсатди. Кенг аҳоли қатламлари орасида конституциявий ҳуқуқларни ёритишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Ёшлар билан мулоқотда Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили доирасидаги ишлар, демократик ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш ва уларни сиёсий жараёнларга жалб этиш масалалари ҳақида ҳам сўз юритилди.

– Ҳуқуқий тарбия ҳамиша давлатнинг сиёсат, иқтисодиёт ва ахлоққа нисбатан ўз нуқтаи назарини аҳолига аниқ етказиб беришдаги энг ишончли ва самарали восита ҳисобланган, – дейди Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси Лайло Аслонова. – Ҳуқуқий тарбия муаммолари ривожланган мамлакатларда доимо диққат марказида бўлиб, унинг ҳар битта жиҳати ўсиб келаётган ёш авлод онгига мунтазам сингдириб борилган. Шунинг учун ҳам бугунги каби очиқ мулоқотлар ёшлар учун катта мактаб ҳисобланади.

Ўзбекистон Экологик партияси ёш авлодни сиёсий жараёнларга фаол жалб қилиш, экологик масъулиятни ошириш ва ҳуқуқий маданиятни мустаҳкамлаш йўлида илмий ва амалий тадбирларни йўлга қўйиб, экологик муаммоларни ҳал этишда ёшларнинг инновацион ёндашувларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратади.

 

ЎЭП Марказий Кенгаши

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

🕔15:04, 11.06.2026 ✔175

Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

Батафсил
Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

🕔16:45, 04.06.2026 ✔247

Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

Батафсил
Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔436

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 175    🕔 15:04, 11.06.2026
  • Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

    ✔ 247    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 436    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 477    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 535    🕔 09:12, 08.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар