«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
БатафсилНавоий вилояти Конимех туманида экологик муҳитни яхшилаш ва чанг бўронларининг олдини олиш мақсадида кенг кўламли кўчат экиш ишлари бошлаб юборилди.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экишнинг бошланишига бағишлаб ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Экологик партияси туман кенгаши, Конимех давлат ўрмон хўжалиги, Ободонлаштириш бошқармаси ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Саксовул чўл минтақаларида тупроқни мустаҳкамлаб, унинг шўрланиши ва чанг бўронларининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис Конимехда «яшил белбоғ» яратиш доимо долзарб ҳисобланади. Дарахтлар нафақат ҳавони тозалайди, балки тупроқни эрозиядан ҳимоя қилади, иқлим мувозанатини сақлашга ёрдам беради.
Конимех тумани иқлимида дарахт экиш жуда муҳим, чунки у қурғоқчил ва ярим чўл ҳудуди ҳисобланади. Бу ерда ёғингарчилик кам, ёзда қаттиқ иссиқ, қишда эса совуқ об-ҳаво кузатилади. Жумладан, дарахтзорларнинг барпо этилиши ушбу ҳудудда чанг ва қум бўронларини камайтиради – Чўл ҳудудларида тез-тез кучли шамоллар бўлиб, тупроқнинг учиб кетишига ва ҳавонинг ифлосланишига сабаб бўлади. Дарахтлар эса бу жараённи тўхтатади.
Конимехда «яшил белбоғ» яратиш шунинг учун ҳам энг муҳим вазифалардан. Бу нафақат бугунги кун, балки келажак авлодлар учун ҳам муҳим экотизим яратишга хизмат қилади.
ЎЭП Навоий вилоят кенгаши
матбуот хизмати
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил