Экоолам      Бош саҳифа

Навбаҳорда Экологик фожиа марказига айланаётган полигон Нега мутасаддилар эътиборидан четда қолмоқда?

Экологик муаммоларнинг олдини олиш мақсадида чиқиндиларни бошқариш, атроф-муҳитга зарар етказмаган ҳолда йўқ қилиш, қайта ишлаш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан саналади.

Навбаҳорда  Экологик фожиа марказига  айланаётган полигон  Нега мутасаддилар  эътиборидан четда қолмоқда?

Чунки тоза ҳавони таъминлаш, атроф-муҳитда тозаликни сақлаш, инсон саломатлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги мана шу муҳим вазифанинг нечоғли уддаланганига боғлиқ.

Афсуски, айрим жойларда бу борадаги ишларга панжа орасидан қараётган масъул шахслар ҳам йўқ эмас.

Куни кеча ЎЭП Навоий вилоят кенгаши, партиядан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси, туман Кенгаши депутати ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Навбаҳор туман бўлими ходимлари томонидан Навбаҳор тумани чиқинди полигонидаги аҳвол ўрганилди. Натижада мазкур ҳудудда бир қанча салбий ҳолатлар аниқланди.

«Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси томонидан ташкил қилинган ушбу полигон 2022 йилда «Mironshox komfort servis» МЧЖ Навбаҳор туман филиали тасарруфига ўтказилган эди. Ҳозир эса у Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси Навоий вилоят ҳудудий бошқармасига қарашлидир. Ушбу ташкилот томонидан етарли даражада рекультивация ишлари амалга оширилмаяпти.

Полигон ҳар куни 60 тоннагача маиший чиқиндини қабул қилмоқда. Ачинарли жиҳати шундаки, бу ерда масъуллар чиқиндиларни самарали бошқариш ва қайта ишлашга мутлақо эътибор қаратмаяпти. Пировадида ҳудуд аллақачон чиқиндилар билан тўлиб-тошиб бормоқда. Бу эса бутун туман ҳудуди учун экологик хавф туғдиряпти.

Бор-йўғи 3 гектар майдонга эга бўлган мазкур полигон ҳудуди ҳозирда жуда ачинарли аҳволда. Чиқиндилар уюмининг ўсиб бориши, атроф-муҳитга таралаётган ёқимсиз ҳид, саломатликка салбий таъсир қилувчи зарарли газлар ва ифлосланаётган тупроқ – буларнинг барчаси кескин чоралар кўришни талаб қилмоқда.

Дарҳақиқат, ушбу чиқинди полигонидаги салбий ҳолат жиддий ўрганилиб, кечиктирилмасдан қатъий чора кўрилиши лозим. Акс ҳолда келажакда бу ҳудуд экологик фожиа марказига айланмайди, деб ҳеч ким кафолат беролмайди. Мутасаддилар ва тегишли ташкилотлардан бу муаммога эътибор қаратиб, ҳал қилиш учун тезкор чоралар кўришни кутиб қоламиз.

 

Алижон ЖЎРАЕВ,

ЎЭПдан Олий Мажлис

Қонунчилик палатаси

депутати ёрдамчиси




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔54

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔55

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔101

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар