Экоолам      Бош саҳифа

«Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилига мўлжалланган давлат  дастури қабул қилинди

2025 йил 7 февраль куни Ўзбекис­тон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Фармони қабул қилинди.

«Атроф-муҳитни асраш ва  «яшил иқтисодиёт»  йилига мўлжалланган давлат  дастури қабул қилинди

Фармонда «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида мамлакат ривож­ланишининг қатор устувор ёндашувлари белгилаб берилди. Хусусан, маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш, аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратишга эътибор қаратилган.

Шунингдек, табиий ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, кўпайтириш ва кейинги авлодга етказиш ҳамда биологик хилма-хилликни сақлаш, «яшил иқтисодиёт» тамойилларини кенг жорий қилиш, иқтисодиётни иқлим ўзгаришига мослаштиришга қаратилган лойиҳаларни барқарор молиялаштириш ҳам кўзда тутилган.

Қолаверса, республика энергобалансида қайта тикланувчи энергия улушини ошириш, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида йирик «яшил энергия» станцияларини барпо этиш, ҳудудларда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини кенгайтириш, аҳоли хонадонларида қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада замонавий энерготежамкор технологияларни кенг қўллаш орқали иқтисодиётда «углерод изи»ни камайтириш ва экологик барқарорликка йўналтирилган ҳудудлар ва тармоқлараро мувофиқлаштирувни таъминлаш мақсад қилинган.

Мазкур устувор ёндашувлар ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланишни кўзда тутувчи иқтисодий ривожланиш моделига ўтиш орқали 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсишини камида 6 фоиз ва унинг ҳажмини 200 млрд АҚШ долларига етказиш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Ушбу кенг қамровли ҳужжатдан кўзланган мақсад экологик вазиятни яхшилаш, хусусан, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, унга мослашиш ҳамда аҳолининг яшаш сифатини яхшилаш, иқтисодий ўсишнинг янги «яшил ривожланиш» моделига ўтиш, БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисида ҳадли конвенциясининг Киото протоколи ва Париж битими доирасида мамлакатнинг глобал ҳамжамият олдида олган мажбуриятларини бажаришда тармоқ ва соҳаларнинг уйғун «яшил трансформация»сини амалга оширишдир.

 

Абдушукур ҲАМЗАЕВ,

ЎЭП Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раиси:

 

– Давлат дастуридан мамлакатимизда экологик барқарорликка эришиш, «яшил иқтисодиёт»га ўтиш, иқлим ўзгаришига мослашиш, «яшил ривожланиш» моделига ўтиш бўйича Ўзбекис­тон Экологик партияси сайловолди дастурида кўзда тутилган муҳим ташаббуслар ва партиямиз таклифлари ўрин олган.

Буни тўғри англаган ҳолда биз, депутатларнинг ҳар бири давлат дастурида белгиланган ҳар бир вазифани тўлақонли ва сифатли бажаришга қаратилган таъсирчан парламент назоратини олиб боришимиз зарур.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔20

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔20

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар