Экоолам      Бош саҳифа

«Яшил белбоғ»лар мустаҳкам боғланмоқда

Экологик вазиятни яхшилаш мақсадида Тошкентнинг «яшил белбоғи» ташкил этилмоқда. Ёшлар боғи шу яшил ҳалқанинг муҳим бўғини бўлади.

«Яшил белбоғ»лар  мустаҳкам  боғланмоқда

Боғ яратиб бунёдкорлик қилиш ишларига халқимиз тарихий анъана сифатида қарайди. Ота-боболаримиз асрлар давомида шундай анъаналарга ҳамиша содиқ бўлиб келишган. Хусусан, давлат арбоби, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам боғлар барпо этиш билан шуғулланган. 1504 йилда Қобул вилоятини қўлга киритгач, у шаҳар яқинида «Боғи Бинафша», «Боғи Жаҳоноро», «Ўртабоғ», «Чорбоғ», «Боғи Хилват», Истаргача яқинида – «Боғи Подишоҳ», Пагманда – «Боғи Калон» ва «Боғи Бобур» боғларини барпо этган. «Боғи Бобур» 1528 йилда Заҳириддин Муҳаммад Бобур томонидан лойиҳалаштирилган ва қурилган.

У 1530 йил 26 декабрда Аграда вафот этгач, унинг васиятига кўра валиаҳд шаҳзода Мирзо Хумоюн филлар карвонида Бобур Мирзо ҳокини Қобулга олиб келиб, ўзи яратган боққа дафн этади ва қабрига сағана, устига кўшк айвон бунёд этишади. Ҳозир бу ер «Бобур боғи» номи билан жаҳонга машҳур. Бу боғ ҳозирги кунда ҳам сайлгоҳ бўлиб, давлат, жамоатчилик томонидан ўтказиладиган оммавий анжуманлар марказига айланган.

Кўринадики, бундан қарийб беш аср олдин бунёд этилган боғ ҳалигача салобат тўкиб турибди. Бизнинг бугунги бунёдкорлик фаолиятимиз ҳам узоқ йиллар давомида одамларга манфаат етказиб туриши учун ҳозирдан ғайрат камарини белга маҳкамроқ боғлашимиз зарур. Шу маънода, Ўзбекистон Экологик партияси Бўстонлиқ туман кенгаши ва депутатлари томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтлар ҳолатини ўрганиш бўйича мониторинг тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Ҳозирги кунда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Бўстонлиқ туманида экилган дарахтларни парвариш қилиш, суғориш ҳамда ишлов беришга Бурчмулло ўрмон хўжалиги, туман ободонлаштириш бўлими ва бошқа бир қатор ташкилотлар масъул этиб бириктирилган. Айни пайтда манзарали ва мевали дарахт­ларни ўз вақтида совуқдан ҳимоялаб, парвариш қилиб келинмоқда. Бўстонлиқ туманида «Яшил белбоғ» яратишга белда белбоғи бор инсонлар қатъий киришишган.

 

Эргаш САРИМСОҚОВ,

ЎЭП Бўстонлиқ туман кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔20

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔20

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар