Экоолам      Бош саҳифа

Ўзбекистоннинг ёввойи ҳайвонларни асраб-авайлашга содиқлиги рамзи

Маълумки жорий йил 24 ноябрдан 5 декабргача Самарқанд шаҳрида Йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенция (CITES) Томонлар конференциясининг (COP20) 20-йиғилиши бўлиб ўтади.

Ўзбекистоннинг  ёввойи ҳайвонларни асраб-авайлашга  содиқлиги  рамзи

Куни кеча Швейцариянинг Женева шаҳрида CITES доимий қўмитасининг 78-йиғилиши доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлажак анжуманнинг расмий логотипи тақдимоти бўлиб ўтди.

– COP20 логотипи Ўзбекистоннинг ёввойи ҳайвонларни асраб-авайлашга содиқлиги рамзи бўлиб хизмат қилади. Ундаги ҳар бир элемент минтақамиз табиати, маданияти ва тарихи ўртасидаги узвий боғлиқликни акс эттирувчи алоҳида маънога эга, – деди тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Экология вазири Азиз Абдуҳакимов. – Ўзбекистон биологик хилма-хилликни сақлаш билан боғлиқ глобал муаммоларни муҳокама қилиш учун муҳим платформа бўлган COP20га мезбонлик қилишдан фахрланади. Ишончимиз комилки, бўлажак учрашув халқаро ҳамкорликни мус­таҳкамлаш ва ёввойи табиатни муҳофаза қилишнинг амалий механизмларини ишлаб чиқиш йўлида муҳим қадам бўлади.

Тақдим этилган логотипда Ўзбекистон миллий табиий ва маданий меросининг бир қанча элементлари: архар (тоғ қўйлари) тасвирланган қадимий петроглиф, родиола семёнова доривор ўсимлиги ва CITES COP20 кўргазмаси ўтказиладиган тарихий Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари акс этган. Ўрта Осиёнинг тоғли ҳудудларида учрайдиган CITES II иловасига кирувчи архарларнинг қоятош ўймакорлиги ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган турларни асраб-авайлаш зарурлигини эслатиб туради ҳамда табиат ва минтақанинг тарихий мероси ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди. Доривор ўсимликнинг гуллари ўсимлик дунёсининг экотизимдаги муҳим ролини ва унинг инсон саломатлиги учун аҳамиятини таъкидлайди. Айни пайтда дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири бўлган Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданияти ва меҳмондўстлигини акс эттиради. Шаҳар нафақат учрашув ўтказиладиган жой, балки ўтмиш ва келажак ўртасидаги кўприк бўлиб, маданий ва экологик мероснинг бирлиги рамзидир.

CITES Бош котиби Ивонн Игуеро хоним эса Ўзбекистон ҳукуматини муваффақиятли логотип билан табриклади.

– Ўзбекистоннинг ажойиб ҳайвонот дунёси акс этган ушбу эмблема CITESнинг 50 йиллик табиатни муҳофаза қилиш мероси руҳини ажойиб тарзда акс эттиради ва COP20дан ўрин олган муҳокамалар ва қабул қилинадиган қарорлар муҳим эканини ифодалайди, – деди CITES Бош котиби.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон CITESнинг 184 та Томони (183 та давлат + Европа Иттифоқи) ҳамда ёввойи табиатни муҳофаза қилиш ва савдо соҳасидаги кенг доирадаги манфаатдор томонларнинг учрашувига мезбонлик қиладиган Марказий Осиёдаги биринчи давлатдир. Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йилида ўтказиладиган глобал тадбирга 4000 дан ортиқ иштирокчи ва делегат ташриф буюриши кутилмоқда.

 

Экология вазирлиги

Ахборот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Сурхондарёда  чиқиндиларни ёқиб, электр  олинади

Сурхондарёда чиқиндиларни ёқиб, электр олинади

🕔14:54, 12.02.2026 ✔42

Экология қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳамда Хитойнинг «CSET» компанияси ўртасида чиқиндиларни энергетик ресурс сифатида фойдаланишга қаратилган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзоланди.

Батафсил
Ноёб ҳайвонлар сони кўпаймоқда

Ноёб ҳайвонлар сони кўпаймоқда

🕔14:51, 12.02.2026 ✔43

Биологик хилма-хилликни сақлаш, камайиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонот олами турларини асраб-авайлаш ва кўпайтириш борасида қилинаётган ишлар кутилган самараларни бермоқда.

Батафсил
Кунига  500 тонна чиқиндини саралаш имкони яратилади

Кунига 500 тонна чиқиндини саралаш имкони яратилади

🕔08:58, 05.02.2026 ✔68

Чиқиндилардан иқтисодий ресурс сифатида фойдаланиш жаҳон тажибасида такомиллашган ҳамда кутилган самарани берган амалиёт ҳисобланади. Мамлакатимизда бу борадаги ишлар янги босқичга кўтарилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сурхондарёда  чиқиндиларни ёқиб, электр  олинади

    Сурхондарёда чиқиндиларни ёқиб, электр олинади

    Экология қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳамда Хитойнинг «CSET» компанияси ўртасида чиқиндиларни энергетик ресурс сифатида фойдаланишга қаратилган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзоланди.

    ✔ 42    🕔 14:54, 12.02.2026
  • Ноёб ҳайвонлар сони кўпаймоқда

    Ноёб ҳайвонлар сони кўпаймоқда

    Биологик хилма-хилликни сақлаш, камайиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонот олами турларини асраб-авайлаш ва кўпайтириш борасида қилинаётган ишлар кутилган самараларни бермоқда.

    ✔ 43    🕔 14:51, 12.02.2026
  • Кунига  500 тонна чиқиндини саралаш имкони яратилади

    Кунига 500 тонна чиқиндини саралаш имкони яратилади

    Чиқиндилардан иқтисодий ресурс сифатида фойдаланиш жаҳон тажибасида такомиллашган ҳамда кутилган самарани берган амалиёт ҳисобланади. Мамлакатимизда бу борадаги ишлар янги босқичга кўтарилмоқда.

    ✔ 68    🕔 08:58, 05.02.2026
  • Табиатнинг «жигари»:  Сув-ботқоқ ерларни асраш нега муҳим?

    Табиатнинг «жигари»: Сув-ботқоқ ерларни асраш нега муҳим?

    2026 йил 2 февраль – Бутунжаҳон сув-ботқоқ ерлар кунига бағишлаб Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида («Green University») «Сув-ботқоқ ерлар: Орол денгизи ҳавзасидаги иқлим, қуруқлик ва сув чорраҳасида» мавзусида семинар бўлиб ўтди.

    ✔ 64    🕔 08:58, 05.02.2026
  • Атроф-муҳитдан инсон танасигача  кўринмас  ифлосланиш

    Атроф-муҳитдан инсон танасигача кўринмас ифлосланиш

    Уй-рўзғорда пластик идишларни ишлатамиз, ёзаётган ручкамиз, ҳатто ёнимизда олиб юрадиган банк картаси ҳам пластикдан. Бироқ ушбу маҳсулот қулайлиги билан бирга экология ва инсон саломатлигига жуда катта хавф солаётган муаммога айланаётганига ҳамма давлатлар ҳам эътибор қаратгани йўқ.

    ✔ 67    🕔 08:47, 05.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар