Экоолам      Бош саҳифа

БМТ: Марказий Осиёда кўчиб юрувчи турларни асрашда ҳамжамият иштироки муҳим аҳамиятга эга

Йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенция (CITES) доимий қўмитасининг 78-йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мазкур халқаро анжуманда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳам иштирок этмоқда.

БМТ:  Марказий Осиёда  кўчиб юрувчи  турларни асрашда  ҳамжамият иштироки муҳим аҳамиятга эга

Швейцариянинг Женева шаҳрида Йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенция (CMS) БМТнинг глобал келишувига биноан иккита ҳисоботни эълон қилди, унда жамият бошчилигидаги сақлаш стратегиялари кўчиб юрувчи турларни муваффақиятли сақлашда муҳим роль ўйнаши мумкин.

«Ҳамжамият иштироки ва турмуш шароити» ҳисоботида жамоатчиликка асосланган табиатни муҳофаза қилиш стратегияларининг ўнта асосий тамойилларига эътибор қаратилади. «Марказий Осиёда ҳамжамият асосидаги ёввойи табиатни бошқариш салоҳияти» тадқиқоти эса ташаббуслар биологик хилма-хилликни сақлаш ва барқарор турмуш тарзига қандай ҳисса қўшиши мумкинлиги ҳақида реал маълумот беради.

Маҳаллий халқлар ва маҳаллий жамоалар биологик хилма-хиллик учун дунёдаги энг муҳим объектларнинг учдан биридан кўпроғини муҳофаза қилиб, кўчиб юрувчи турлар ва уларнинг яшаш жойларини сақлашда муҳим роль ўйнайди. Ёввойи табиатни бошқаришга замонавий ёндашувлар билан анъанавий билим ва амалиётларни интеграциялаш ёввойи табиат ва унинг яшаш жойларини муваффақиятли бошқариш, сақлаш ва барқарор фойдаланишга олиб келиши мумкин.

Биринчи ҳисоботда келтирилган тамойиллар 50 та мамлакатдан 82 та кўчиб юрувчи турларни (39 та қуруқликда яшовчилар, 24 та парранда ва 15 та сувда яшовчилар) қамраб олган 78 та амалий тадқиқотлар таҳлили асосида синтез қилинган. Хусусан, қуйидаги масалаларга ҳам эътибор қаратилган:

• ер ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи;

• бошқарув масъулияти;

• маънавий қадриятлар ва муносабатлар;

• миграция йўллари бўйлаб жамоалар ўртасидаги ҳамкорлик;

• тармоқлараро муаммолар.

«Марказий Осиёда ҳамжамият асосида ёввойи табиатни бошқариш салоҳияти» ҳисоботида тўртта кўчиб юрувчи тур – Бухоро буғуси, сайғоқ, архар ва қор қоплонига эътибор қаратилган.

– Бухоро буғулари бўйича CMS ўзаро англашув меморандуми доирасида ва бошқа ҳудудлар, экспертлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан яқин ҳамкорликда Марказий Осиёнинг чўл дарёлари экотизимига эндемик бўлган энг муҳим турларидан бири — Бухоро буғусини сақлаб қолишда сезиларли ютуқларга эришдик, – дейди Экология вазири Азиз Абдуҳакимов. – Биз ҳисоботдаги тавсияларни қадрлаймиз, маҳаллий билимларни таъкид­лаш ва жамоаларни ушбу турни сақлаш ва бошқаришга жалб қилиш йўлларини фаол равишда қидирмоқдамиз.

Тадқиқотда Марказий Осиёда табиий ресурсларни бошқариш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган тўртта асосий тавсия: қонунчилик базасини ишлаб чиқиш, жамоатчилик иштирокини рағбатлантириш, иқтисодий рағбатлантириш ва салоҳиятни ошириш алоҳида ажратиб кўрсатилган.




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔54

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔55

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔101

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар