«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
Батафсил«Ўзбекистон – 2030» стратегиясида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилишни 2030 йилгача 2 миллион гектарга, жумладан, томчилатиб суғориш технологиясини 600 минг гектарга етказиш белгиланган.
Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги бошқарма бошлиғи Даврон Кидирбаевнинг ЎзА мухбирига билдиришича, айнан сув танқис бўлган ҳудудларда тежамкор технологияларни қўллаган деҳқон ва фермерларнинг мўл ҳосил ва кўп даромад олаётгани ҳақидаги ҳаётий мисоллар бу тажрибанинг янада оммалашишига туртки бўляпти.
Буни рақамлар билан далиллайдиган бўлсак, 2024 йилда республикамиз бўйича 849,4 минг гектар майдонларда сув тежовчи технологиялар, жумладан, 84,9 минг гектарда томчилатиб суғориш, 37,2 минг гектарда ёмғирлатиб суғориш, 30,6 минг гектарда дискрет суғориш технологиялари жорий қилинди. 173,9 минг гектар майдонлар эгилувчан қувур орқали ва эгатга плёнка тўшаб суғорилди, 522,8 минг гектар майдонлар лазерли текисланди. Сув тежовчи технологиялар жорий қилинган майдонлар 2 млн гектарга, шундан томчилатиб суғориш технологияси қамрови 560 минг гектарга етказилди.
Фермер хўжаликлари ва кластер корхоналарини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтган йили 22 минг гектар пахта майдонларида томчилатиб ва дискрет суғориш технологияси жорий қилингани учун жами 208 млрд сўм субсидия маблағлари ажратилди. Шунингдек, сув тежовчи технологиялар учун солиқ имтиёзларининг жорий қилиниши катта самара беряпти.
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил