Экоолам      Бош саҳифа

Яшил иқтисодиёт модели – экологик, ижтимоий ва иқтисодий тараққиёт гарови

Яшил иқтисодиёт модели қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш, ресурсларни самарали бошқариш ва чиқиндиларни камайтириш орқали иқлим ўзгаришига қарши самарали курашишнинг муҳим воситаси ҳисобланади.

Яшил иқтисодиёт модели – экологик, ижтимоий ва иқтисодий тараққиёт гарови

Иқлим ўзгаришининг олдини олиш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун яшил иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ҳар бир давлат ва жамият учун зарурдир.

Яшил иқтисодиёт бу – экологик барқарорликни таъминлаш, ресурсларни тежаш ва ижтимоий фаровонликни оширишга қаратилган иқтисодий тизим. У ҳозирги кунда дунё бўйлаб иқлим ўзгаришига қарши курашишда, иқтисодий ўсишни барқарор тарзда таъминлашда ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Иқлим ўзгариши, асосан, атмосферадаги иссиқхона газларининг ортиши билан боғлиқ бўлиб, унинг салбий таъсири барча ер юзидаги тирик организмларга, шу жумладан, инсонларга ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда.

Шу сабабли, яшил иқтисодиёт моделининг иқлим ўзгаришига қандай таъсир қилишини тушуниш жуда муҳимдир.

Яшил иқтисодиётнинг асосий мақсади иқтисодий ўсиш ва экологик барқарорликни биргаликда таъминлашдир. Бу моделда асосий эътибор табиий ресурсларни сақлаш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш, чиқиндиларни камайтириш ва атроф-муҳитга зарар келтирмайдиган ишлаб чиқариш тизимларига қаратилади. Яшил иқтисодиётнинг асосий тамойилларига қу­йидагилар киради:

• Барқарор энергия манбалари: нефть, газ ва кўмир каби қазилма ёқилғилар ўрнига қуёш, шамол, геотермал ва гидроэнергия каби қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш;

• Ресурсларни самарали бошқариш: табиий ресурсларни, жумладан, сув ва ерларни тежаш, уларни барқарор тарзда бошқариш;

• Ишлаб чиқаришнинг экологик барқарорлиги: иқтисодий фаолликлар ва саноат ишлаб чиқариш жараёнларида атроф-муҳитни ифлослантирадиган моддаларни камайтириш ҳамда чиқиндиларни қайта ишлаш;

• Яшил технологиялар: атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва энергия самарадорлигини оширишга қаратилган технологияларнинг ривожланиши.

Иқлим ўзгариши асосан инсон фаолияти натижасида юзага келган иссиқхона газларининг ортиши туфайли келиб чиқмоқда. Бу газлар атмосферада ўзининг иссиқликни сақловчи хусусиятига эга бўлиб, ер юзасидаги ҳароратни оширади. Энг кўп тарқалган иссиқхона газлари карбонат ангидрид, метан ва азот оксидларидир. Ушбу газлар асосан қуйидаги манбалардан чиқарилади: углеводород ёқилғиларини ёқиш орқали, яъни нефть, газ ва кўмирни энергия ишлаб чиқаришда ва транспорт воситаларида ёқиш; ишлаб чиқариш жараёнлари яъни, саноат сектори ва қишлоқ хўжалигида зарарли газларнинг чиқарилиши орқали; ўрмонларнинг ҳаддан зиёд кўп кесилиши, яъни, дарахтлар атмосферадаги карбонат ангидридни ютади, шунинг учун ўрмонларнинг кесилиши бу газнинг атмосферага чиқарилишига сабаб бўлади.

Яшил иқтисодиётнинг асосий мақсадларидан бири иқлим ўзгариши билан курашишдир. Бунинг учун бир нечта асосий стратегиялар мавжуд:

1. Қайта тикланадиган энергияга ўтиш. Яшил иқтисодиёт моделида қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишнинг улуши ортади. Қуёш, шамол, геотермал ва гидроэнергия каби тоза энергия манбаларини кенгайтириш орқали иссиқхона газлари чиқарилишини сезиларли даражада камайтириш мумкин. Мисол учун, Германия ва Данияда қайта тикланадиган энергиянинг улуши анча юқори ва уларнинг иқтисодиёти барқарор ривожланмоқда.

2. Энергия самарадорлигини ошириш. Ишлаб чиқариш ва истеъмол жараёнларида энергия самарадорлигини ошириш, энергия ресурсларини тежашга ёрдам беради. Бунга юқори самарали қурилмалар ва энергия тежамкор технологияларни жорий этиш киради. Яшил иқтисодиёт бу борада янгиликларга йўналтиради, масалан, қурилишда энергия тежовчи материаллар ва инновацион энергия тизимларини қўллаш яхши натижа беради.

3. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмонлар бошқаруви. Қишлоқ хўжалигида барқарор ва экологик тоза усулларни жорий этиш, ўрмонларни сақлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш орқали иқлим ўзгаришини секинлаштириш мумкин. Масалан, ўрмонларнинг кўпайтирилиши атмосферага чиқарилган карбонат ангидридни ютиб, иқлимни совутишга ёрдам беради. Шунингдек, ер ва сув ресурсларидан тўғри ва оқилона фойдаланишда «ақлли» қишлоқ хўжалиги ва сув тежовчи технологияларни кенгроқ жорий қилиш.

Яшил иқтисодиётнинг иқлим ўзгаришига таъсири бир нечта йўналишларда сезилади:

• Энергия манбаларини қайта тикланадиган ва тоза энергия билан алмаштириш орқали иссиқхона газлари чиқиндиларини сезиларли даражада камайтиришга имкон беради. Масалан, қайта тикланадиган энергия манбаларининг кўпайиши, нефть ва кўмирга бўлган талабни камайтиради, бу эса карбонат ангидриднинг чиқарилишини пасайтиради.

• Ресурслар самарали ишлатилади. Қайта ишлаш ва қайта ишлатиш тизимлари кўпа­йишига, чиқиндиларни камайтиришга ёрдам беради ва атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиради.

• Иқлим ўзгаришининг таъсирларини енгиллаштириш учун табиий экотизимларни тиклашга эътибор қаратади. Ўрмонларни тиклаш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш орқали иқлимнинг салбий таъсирига қарши курашиш мумкин.

• Иқтисодий ўсиш барқарор ва узоқ муддатли бўлиши мумкин. Бу, нафақат иқлим ўзгаришига қарши курашиш, балки иқтисодий тизимнинг соғлом ва хавфсиз ривожланишини таъминлашга ёрдам беради.

Яшил иқтисодиёт модели иқлим ўзгариши билан курашишда муҳим роль ўйнайди. Бу иқтисодий модель иқлимни ҳимоя қилиш, ресурсларни самарали бошқариш ва экологик барқарорликни таъминлаш орқали иқлим ўзгаришининг салбий таъсирларини камайтиришга ёрдам беради. Яшил иқтисодиётга ўтиш нафақат атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, балки ижтимоий ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун ҳам зарурдир.

 

Адамбой МАШАРИПОВ,

Урганч давлат университети

«Экология ва ҳаёт фаолияти

хавфсизлиги» кафедраси доценти




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔40

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔36

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 40    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 36    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 58    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 95    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар