Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилЧиқиндилар экотизимнинг барча қатламларига бирдай зарарли таъсир кўрсатувчи муаммо бўлиб турибди.
Уларни тартибга солиш, ўз вақтида тўғри утилизация қилиш ҳамда зарарини имкон қадар камайтириш борасида қилинаётган ислоҳотлар дастлабки натижасини бера бошлади.
2024 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларининг жами 81,2 гектар ер майдонидаги 29 та қаттиқ маиший чиқинди полигони рекультивация қилиниб, санитария талаблари асосида тупроқ қатлами билан ёпилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 5-сонли Фармони ижроси юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, вазирликнинг Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси томонидан 2024 йил давомида республикада мавжуд 198 та маиший чиқинди полигонидан 29 таси рекультивация қилинди.
Чиқинди полигонларининг санитария талаблари ва экологик меъёрларга мос эмаслиги ер майдонларининг заҳарланиши ва генофонди бузилиши, ёнғин хавфи, атмосферага иссиқхона газлари чиқиши ортиб боришига сабаб бўлади. Бу каби салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида «Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси» ишлаб чиқилган. Унга кўра 1 108,6 гектар майдонга тенг 167 та полигон рекультивация қилиниши белгиланган.
Таъкидлаш жоизки, бу каби чора-тадбирлар натижасида иссиқхона газлари сизиб чиқишига чек қўйилиб, ёнғин хавфи олди олинмоқда. Шунингдек, сизот сувларининг атмосфера ҳавосига салбий таъсири 78 фоизга камайтирилди.
Бундан ташқари, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида республика бўйлаб 112 та чиқинди полигони атрофига 197 мингта дарахт ва бута кўчатлари экилиб, «яшил белбоғ»лар ташкил қилиниши натижасида ер генофонди яхшиланиб, яшил ҳудудлар яратилмоқда.
Чиқинди полигонларининг ҳолати ижобий томонга ўзгармоқда. Келгусида соҳада замонавий талабларга жавоб берувчи полигонлар ташкил этилиши баробарида зарарли газлар ва аҳоли ўртасида турли касалликлар келиб чиқишини кескин қисқартириш мақсад қилинган.
Экология вазирлиги
Aхборот хизмати
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилТошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.
БатафсилЁшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.
Батафсил