Экоолам      Бош саҳифа

«Яшил келажак»ни нақд қиладиган дастурий ҳужжат

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили»да амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

«Яшил келажак»ни нақд қиладиган дастурий ҳужжат

Ушбу тарихий ҳужжат нафақат мамлакатимиз ҳаёти учун ўзининг долзарблиги, балки экология соҳасида минтақавий ва халқаро миқёсдаги энг муҳим йўналишларни қамраб олгани, «яшил ривожланиш» борасида Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўлини белгилаб бермоқда.

Давлат дастури лойиҳасида мамлакатимизда экологик барқарорликка эришиш, «яшил иктисодиёт»га ўтиш, тармоқ ва соҳаларнинг уйғун «яшил трансформация»сини амалга ошириш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш ҳамда аҳолининг яшаш сифатини яхшилаш ва иқтисодий ўсишнинг янги, «яшил ривожланиш» моделига ўтиш бўйича жуда кўплаб муҳим вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

Аҳамиятли томони, бугун халқаро миқёсда аксарият мамлакатларнинг бу йўлга ўтиши зарурлиги бот-бот таъкидлаб келинаётган, БМТ, ЖССТ ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар инсоният келажаги «яшил ривожланиш» эканини уқтираётган бир вақтда Ўзбекистон биринчилардан бўлиб шу йўналишдаги давлат дастурини амалга оширишга киришмоқда.

Ушбу ҳужжатнинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратадиган бўлсак, қўйилган вазифаларнинг ижроси бир ёки беш йил билан чекланмайди. Жорий йилда ривож­ланишнинг белгилаб қўйилаётган устувор йўналишлари келажак авлодлар учун ҳам муносиб турмуш шароитини яратишга хизмат қилиши, халқимизнинг келгуси юз йилликлардаги ҳаётига дахлдорлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Тан олиб айтишимиз керакки, бундай кенг қамровли, экологик масалаларни ўз ичига олган, инсон ва табиат мувозанатини таъминлаш масаласи чуқур ўйланган дастурий ҳужжат Ўзбекистон тарихида илк бор қабул қилинмоқда.

Давлат дастурининг мазмунига, белгиланган устувор йўналишлар моҳиятига эътибор қаратсак, буларнинг ҳаммаси инсон учун, халқимизнинг фаровон турмуш кечириши, айни вақтда қулай ва соғлом яшаши учун навбатдаги дадил қадам эканини кўришимиз мумкин. Жаҳондаги бугунги экологик вазият айни шу йўналиш­ларни ҳар бир мамлакат ривожланиш кўрсаткичларини белгилайдиган мезонлар сифатида қабул қилишни тақозо этмоқда. Ҳатто бугун мамлакатда ҳар бир одам бошига нечтадан дарахт тўғри келиши ҳам унинг нечоғли барқарор ривожланиш йўлидан бораётганини белгилаб бермоқда. Умуман, олганда, атмосфера ҳавоси мусаффолигини таъминлаш, сув ва тупроқни янгилаш, табиатдаги олтин мувозанатни таъминлаган ҳолда тараққиёт йўлидан бора олган мамлакатларгина ўзлари учун барқарор келажакни нақд қилмоқда.

Алоҳида таъкидлашимиз керак, давлат дастури лойиҳасидан Ўзбекистон Экологик партиясининг сайловолди дастурида кўзда тутилган муҳим ташаббуслар ва партиямиз таклифлари ўрин олган. Бу эса партиямизга, депутатлар корпусига, умуман, мамлакатимиз келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир юртдошимизга катта масъулият юклайди. Давлат дастурида қўйилаётган ҳар бир масаланинг тўлақонли ва сифатли бажаришда, депутатлик ва жамоатчилик назоратини олиб боришда, сифатли қонун ҳужжатлари қабул қилинишида айнан Ўзбекистон Экологик партиясининг Қонунчилик палатасидаги ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари ҳар қачонгидан-да фаоллик кўрсатишлари зарур.

Мисол учун, кенг жамоатчилик, халқаро ва маҳаллий экофаоллар, Ўзбекис­тон Экологик партияси ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги таклифини инобатга олган ҳолда 2025 йил 1 майдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида атроф-муҳитга, одамлар саломатлигига зарари юқори бўлган янги лойиҳаларни амалга оширишга тақиқ қў­йиш таклиф этиляпти. Ёки мамлакатнинг барча ҳудудларида жойлашган иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналарида ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланишни тақиқлаш таклифи киритилган.

Ушбу таклифлар партиямиз ва кенг жамоатчиликнинг айни дилидаги гап, қолаверса, бугунги атроф-муҳит, шаҳарларимиз ҳавоси мусаффолигини таъминлашда муҳим қадам бўлгани учун ҳам биз лойиҳани катта хайрихоҳлик билан қарши олдик.

Партиямиз сайловолди дастурига киритган ва кенг жамоатчилик томонидан фаол қўллаб-қувватланган яна бир муҳим таклифимиз мазкур ҳужжат лойиҳасида алоҳида белгилаб қўйилган. Бу ҳам бўлса, ҳайвонот дунёси йўқотишларининг ўрнини қоплаш мақсадида 2025 йил 1 сентябрдан 2028 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилишга мораторий (чеклов) жорий қилиш. Шу билан биргаликда, ўрмон ва табиий сув ҳавзаларидаги жониворлар популяциясини қайта тиклашга алоҳида эътибор қаратилади.

Давлат дастури лойиҳасида қайта тикланувчи манбаларни ишга тушириш ва улардан фойдаланишнинг янги-янги жозибали томонлари халқимизга тақдим этилиши кўзда тутиляпти. Жумладан, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида 2025 йил 1 апрелдан бошлаб чиқиндилар утилизацияси ҳисобига ҳамда шамол ва қуёш манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергияси учун «яшил тариф»ларни жорий этиш таклиф этиляпти. Бу яшил энергиядан фойдаланаётган халқимиз учун ҳам, тадбиркорларимиз учун ҳам катта имконият ва енгилликдир.

Албатта, партиямиз ҳамда фракциямиз билан биргаликда давлат дастури лойиҳасини чуқур муҳокама қиламиз ва Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ўз таклифларимизни билдирамиз. Умуман, атроф-муҳит ва ўзининг соғлом келажагига, қолаверса, жамиятимизнинг эртанги кунига бефарқ бўлмаган ҳар бир юртдошимиз ушбу давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида ҳам, келгусида унинг ижросида ҳам фаол иштирок этишига ишонаман.

 

Абдушукур ҲАМЗАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистоннинг  ёввойи ҳайвонларни асраб-авайлашга  содиқлиги  рамзи

Ўзбекистоннинг ёввойи ҳайвонларни асраб-авайлашга содиқлиги рамзи

🕔14:55, 06.02.2025 ✔21

Маълумки жорий йил 24 ноябрдан 5 декабргача Самарқанд шаҳрида Йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенция (CITES) Томонлар конференциясининг (COP20) 20-йиғилиши бўлиб ўтади.

Батафсил
БМТ:  Марказий Осиёда  кўчиб юрувчи  турларни асрашда  ҳамжамият иштироки муҳим аҳамиятга эга

БМТ: Марказий Осиёда кўчиб юрувчи турларни асрашда ҳамжамият иштироки муҳим аҳамиятга эга

🕔14:54, 06.02.2025 ✔17

Йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенция (CITES) доимий қўмитасининг 78-йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мазкур халқаро анжуманда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳам иштирок этмоқда.

Батафсил
Пластик чиқиндилар инвентаризацияси:  Натижалар  муаммолар ва тавсиялар

Пластик чиқиндилар инвентаризацияси: Натижалар муаммолар ва тавсиялар

🕔14:50, 06.02.2025 ✔19

Пластик чиқиндилар бугунги куннинг энг долзарб экологик муаммоларидан биридир. Пластик кўп функцияли ва арзон материал сифатида қадоқлаш ва тўқимачиликдан тортиб қурилиш ва тиббиётгача бўлган кенг соҳаларда қўлланилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистоннинг  ёввойи ҳайвонларни асраб-авайлашга  содиқлиги  рамзи

    Ўзбекистоннинг ёввойи ҳайвонларни асраб-авайлашга содиқлиги рамзи

    Маълумки жорий йил 24 ноябрдан 5 декабргача Самарқанд шаҳрида Йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенция (CITES) Томонлар конференциясининг (COP20) 20-йиғилиши бўлиб ўтади.

    ✔ 21    🕔 14:55, 06.02.2025
  • БМТ:  Марказий Осиёда  кўчиб юрувчи  турларни асрашда  ҳамжамият иштироки муҳим аҳамиятга эга

    БМТ: Марказий Осиёда кўчиб юрувчи турларни асрашда ҳамжамият иштироки муҳим аҳамиятга эга

    Йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенция (CITES) доимий қўмитасининг 78-йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мазкур халқаро анжуманда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳам иштирок этмоқда.

    ✔ 17    🕔 14:54, 06.02.2025
  • Пластик чиқиндилар инвентаризацияси:  Натижалар  муаммолар ва тавсиялар

    Пластик чиқиндилар инвентаризацияси: Натижалар муаммолар ва тавсиялар

    Пластик чиқиндилар бугунги куннинг энг долзарб экологик муаммоларидан биридир. Пластик кўп функцияли ва арзон материал сифатида қадоқлаш ва тўқимачиликдан тортиб қурилиш ва тиббиётгача бўлган кенг соҳаларда қўлланилмоқда.

    ✔ 19    🕔 14:50, 06.02.2025
  • Вазифалар белгиланган,    масъуллар  жавобгарлиги-чи?

    Вазифалар белгиланган, масъуллар жавобгарлиги-чи?

    «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган вазифаларни жорий йилда амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳаси экологияга доир ҳамма соҳани камраб олгани билан аҳамиятлидир. Уни ҳаётга татбиқ этишда, амалга оширишда ва режа ишлаб чиқишда яшил томойиллар асосида тажриба тариқасида бешта туман қаторида Амударё тумани ҳам борлиги қувонарлидир.

    ✔ 44    🕔 16:06, 31.01.2025
  • ДЕПУТАТЛАР  САЙЛОВЧИЛАР ҲУЗУРИДА

    ДЕПУТАТЛАР САЙЛОВЧИЛАР ҲУЗУРИДА

    Аҳоли муаммолари тингланди, ижтимоий аҳвол ўрганилди

    ✔ 31    🕔 16:06, 31.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар