Экоолам      Бош саҳифа

Шамол энди энергия бўлиб хонадонимизга киради

Атроф-муҳитни асраш билан биргаликда яшил иқтисодиётга ўтиш масаласи дунё ҳамжамиятининг диққат-марказида бўлиб келмоқда. Электр энергиясига талаб ва эҳтиёжнинг тобора ортиб бориши натижасида муқобил ва экологик хавфсиз энергия ишлаб чиқаришни кучайтириш бугунги давр тақозоси саналади.

Шамол энди  энергия бўлиб    хонадонимизга киради

Бу борада сўз кетганда кўпчилик биринчи нав­батда қуёшдан олинаётган муқобил энергияни тилга олади. Негаки, йил сайин қуёш фото электр станциялари ҳаётимиздан кенг ўрин ола бошлади. Қуёш панеллари ишлаб чиқариш ҳамда хонадон ва объектларга ўрнатиш оммалашиб боряпти. Эндиликда унинг афзалликлари борасида билмайдиган одам бўлмаса керак. Бироқ оммалашиб бораётган қуёш паннеллари қаторида шамол электр манбалари ҳам муҳим экани ҳақида негадир кам гапирилади.

Юртимиз йил – ўн икки ой қуёшли бўлгани каби шамолли ҳам дейиш мумкин. Қуёш нурлари сингари ғир этиб эсган озгина шабада ёхуд тезоб елган шамол ҳам она табиатнинг бизга инъом этаётган туганмас неъматидир аслида. Ана шу неъматлардан унумли фойдалана олиш эса инсониятнинг ақл-заковатига боғлиқ.

Мамлакатимиз шамол тезлигини электр манбаига айлантириш учун жуда қулай ҳудуд саналади. Айниқса, Устюрт кенглиги ва Қорақум чўлида шамол энергиясидан фойдаланиш учун қулай имкониятлар мавжуд. Бу ерларда шамол электр станция­ларини қуриш ва аҳолини арзон электр энергияси билан таъминлаш кечиктириб бўлмайдиган долзарб вазифалардан саналади.

Шамол электр станциясининг афзалликлари шундаки, унинг учун на кечанинг, на кундузнинг фарқи бор, ғир этган шабада бўлса, бас, ишлайверади. Қуёш панеллари эса фақат кун чарақлаб турган пайтда фаол ишлашини инобатга олсак, шамол электр манбалари афзал эканини англаб етиш мушкул эмас. Ниҳоясига етган 2024 йил юртимизда илк бор шамол электр станциясидан катта миқдорда энергия олишга эришилгани билан ҳам тарихга муҳрланди. Бу мамлакатимизда муқобил энергияни ривожлантиришда муҳим қадамлар қўйилганидан далолат беради.

Фикримиз исботи сифатида Навоий вилоятининг Томди туманида барпо этилган шамол электр станциясини мисол келтиришимиз мумкин. Марказий Осиёдаги энг йирик объект ҳисобланган ушбу лойиҳа мамлакатда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ва энергия мустақиллигини таъминлаш бўйича стратегик чора-тадбирлардан бири сифатида кўрилмоқда. Лойиҳа хитойлик ишбилармонлар ҳамкорлигида 2023 йилда амалга оширила бошлаган эди.

111 трубинадан иборат объектнинг баландлиги 97 метр, парракларининг ҳар бири эса 77 метрни ташкил қилади. Мазкур шамол электр станциясининг умумий қуввати 500 мегаватт.

 Бу Ўзбекистоннинг шамол энергетикаси соҳасидаги энг йирик лойиҳаларидан бири бўлиб, келажакда мамлакатнинг энергия баланси учун катта ҳисса қўшади. Ушбу лойиҳанинг биринчи босқичида 250 мегаватт қувватга эга шамол трубиналари ўрнатилиши режалаштирилган. Лойиҳа қиймати қарийб 600 миллион АКШ долларига тенг бўлиб, бунда хорижий инвестициялар ва халқаро молиявий институтларнинг кредит маблағлари жалб қилинган.

Ўзбекистонда 2024 йил давомида қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 4 млрд кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шамол электр станцияси томонидан 506,4 млн кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бунинг натижасида 1,2 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилди. Шунингдек, атмосферага 1 млн 680 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинди.

Мазкур ҳажмдаги электр энергияси 2 миллион хонадоннинг 10 ойлик ёки 1 млн 666 мингта хонадоннинг бир йиллик ижтимоий нормасини ташкил қилади.

Экологларнинг фикрига кўра, мазкур шамол электр станцияси тўлиқ қувватда ишга тушган тақдирда ҳар йили 1 миллион тоннага яқин карбонат ангидрид чиқиндиларининг олди олинади. Бу эса иссиқхона газлари чиқиндиларини сезиларли даражада камайтиришга ва атмосферани тоза сақлашга ёрдам беради.

Ушбу станция қурилиши жараёнида юзлаб маҳаллий иш ўринлари яратилди. Лойиҳанинг эксплуатация босқичида эса доимий равишда 50 дан ортиқ малакали техник ва инженерлик иш ўринлари ташкил этилди.

Томди шамол электр станцияси Навоий вилоятининг саноат инфратузилмасини тубдан ўзгартириб, электр энергияси танқислигини бартараф этишга ва ҳудудий ривожланишга ҳисса қўшиши шубҳасиз. Шу билан бирга қайта тикланувчи энергия соҳасидаги технологияларни маҳаллийлаштириш имкониятларини ҳам кенгайтиради.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, мазкур шамол электр станцияси бошқа муқобил энергия лойиҳалари, жумладан, Навоий вилоятида қурилган қуёш фотоэлектр станциялари билан бирга бирлашган-муштарак энергия тизимини шакллантиради. Бу эса тармоқ барқарорлигини оширади ва энергия узатишда узилишларни камайтиради.

Ўзбекистон Республикасининг қайта тикланувчи энергия манбаларига оид стратегиясига кўра, 2030 йилгача мамлакат энергия тизимида шамол ва қуёш электр станцияларининг улуши 25 фоизга етказилиши мақсад қилинган. Томди туманидаги шамол электр станцияси ушбу мақсад сари йўл очувчи йирик лойиҳалардан бири сифатида эътироф қилинмоқда. Келгусида ушбу станция нафақат ҳудудий, балки миллий иқтисодиётнинг энергетик мустақиллигини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз. Ўз навбатида, бу мамлакатнинг глобал яшил иқтисодиётда рақобатбардошлигини кучайтиради.

Яшил иқтисодиётга ўтиш табиий ресурслардан хомашё сифатида фойдаланишни тақозо этмоқда. Шундагина экологик хавфсиз ва безарар, шу билан бирга, туганмас бойликларга эга бўлиш имкони мавжуд. Шунчаки эсаётган дайди шамолларнинг хонадонларимизга электр энергияси бўлиб кириб келиши эса, яшил тараққиётнинг ўзига хос тамо­йилидир.

 

Эрпўлат БАХТ

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔32

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔25

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔24

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 32    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 25    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 24    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 51    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 90    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар